Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Вурмин КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Вурмин КАПСУЛА №50

25 000 so'mdan
(3366)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
FORMULIFE GROUP PHARMACEUTICALS
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Противоглистные препараты
Dori tafsilotlari
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
ДОРИНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ
БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТЛАРИ
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Паразитлар ва токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилайди, енгил ич юмшатувчи ва сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, микроблар ва яллиғланишга қарши таъсир кучига эга.  

ҚЎЛЛАШГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР

- Лентасимон гижжаларни даволашда;

- Лямблиоз (комплекс терапия таркибида).  

- Юмалоқ гижжалар (острица, аскарида);

- Гименолипидоз.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Якка тарзда белгиланади. 

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар – 1 капсуладан кунига 2 маҳал овқатланишдан 10-15 дақақа аввал.  

12 ёшдан катта ўсмирлар ва катталар - 2 капсуладан кунига 2 маҳал овқатланишдан 10-15 дақақа аввал.

Даволаниш курси давомийлиги якка тарзда белгиланади. 

Сурункали касалликларда даволаниш курси 14 кунни ташкил этади.

Зарурат туғилганда қайта даволаш курси белгиланади.

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Одатда ножўя таъсири юзага келмайди, кўпгина ҳолатларда препаратнинг яхши таъсири кузатилган. Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига якка тарзда учрайдиган юқори таъсирчанлик ҳолатларида аллергик реакциялар, ошқозон-ичак трактидаги диспепсик бузилишлар кузатилиши мумкин. 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препарат бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

ДОРИНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ

Вурмин препаратининг меъёрдан ортиқ қабул қилиниши натижасида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар ҳақида хабар қилинмаган.

БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири кузатилмаган. 

САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТЛАРИ

Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2°С дан +25°С гача ҳароратда сақланиши лозим. 

Сақланиш муддати – 2 йил.