Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Врагглист плюс

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Врагглист плюс СУСПЕНЗИЯ 10мл №1

15 000 so'mdan
(2693)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ISSHAAN HEALTHCARE
Chiqarilish shakli
СУСП
Farma. Guruh
Противоглистные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: суспензия

Таркиби:

Суспензиянинг ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ивермектин – 1,5 мг, альбендазол – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: ксантан камеди, сахароза, суюқ сорбитол, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоат, натрий кармеллоза, полисорбат 80, натрий цитрат, ароматизатор, сариқ хинолин, тозаланган сув.

Farmakodinamikasi

Врагглист Плюс суспензия – ивермектин ва албендазолнинг мажмуасидир; Strongyloides, Filariasis ва Morgellons томонидан чақирилган ичак, эктопаразитар ва тизимли инфекцияларни даволаш учун буюриладиган кенг таъсир доирасига эга бўлган паразитларга қарши иккита препарат.

 

Ивермектин ярим синтетик, гельминтларга қарши восита. Streptomyces avermitilis бактерияларнинг ҳаёт фаолиятини маҳсулоти ҳисобланган авермектинлар асосидаги препаратларга қиради. Авермектинлар кучли, паразитларга қарши кучли воситалар ҳисобланади. Ивермектин энг кўп қўлланадиган авермектиндир. Ичга қабул қилиш учун кенг таъсир доирасига эга бўлган паразитларга қарши воситадир. У баъзида одамларда онхоцеркоз (дудуқлик) ни даволаш учун ишлатилади. 22,23-дигидроавермектин В1а (тахминан 90% ва ундан ортиқ) ва 22,23-дигидроавермектин В1b (10% дан кам) нинг аралашмасидир. Препарат паразитларда нерв импульсларини ўтишини издан чиқариб, мувофиқ синапсларда ГАМК-эргик тормозланишни чақиради, бу уларни фалажига ҳамда уларни нобуд бўлишига олиб келади. Шунингдек халқумнинг мушак ҳужайраларидаги Cl-боғлиқ каналларни очиб, унинг мушакларини бўшаштиради, бунинг оқибатида гельминтни озиқланиши мумкин бўлмай қолади. Паразитларнинг урғочиларида микрофиллярийларни шикастланиши ва дегенерацияси ҳисобига эмбриогенезни бузади.

Албендазол – бензидимазол карбомати гуруҳига мансуб бўлган протозойларга қарши ва гельминтларга қарши препарат. Препарат ҳам ичак, ҳам тўқималардаги тухум, личинка ва етук гельминтлар шаклидаги паразитларга таъсир қилади. Альбендазолнинг антигельминт таъсири тубулинни полимеризациясини сусайиши билан ифодаланади, бу гельминтларнинг метаболизмини бузилишига ва уларни нобуд бўлишига олиб келади.

Farmakokinetikasi

Ивермектин

 

Сўрилиши.

Ивермектинни сўрилиши розацеанинг папулопустулёз шаклини оғир даражаси билан хасталанган, йўл қўйиладиган максимал дозани қабул қилган катта ёшдаги пациентлар иштирок этган клиник тадқиқотда баҳоланган. Мувозанат ҳолатида (2 ҳафталик даволашдан кейин) қон плазмасида ивермектиннинг энг юқори ўртача ((± стандарт силжиш) концентрацияси қабул қилингандан сўнг 10 ± 8 соат давомида кузатилган, (Сmах – 2,1 ± 1 нг/мл, диапазон – 0,7-4 нг/мл), энг юқори ўртача (± стандарт силжиш) AUC0–24 – 36 ± 16 нг·соат/мл, диапазон – 14–75 нг·соат/мл ни ташкил этган. Ивермектин тизимли экспозициясига мувозанат ҳолати шароитларида даволашнинг иккинчи ҳафтаси охирида платога эришган. Клиник тадқиқотларнинг III фазасида узоқ муддат даволанганда ивермектиннинг тизимли экспозицияси кўрсаткичи икки ҳафталик даволашдан кейинги кўрсаткич билан ўхшаш бўлган. Css шароитларида ивермектиннинг тизимли экспозицияси (AUC0–24 – 36±16 нг·соат/мл), 6 мг ивермектин соғлом кўнгиллилар томонидан ичга бир марта қабул қилингандаги кўрсатгичга нисбатан (AUC0–24 – 134±66 нг·соат/мл) паст бўлган.

Тақсимланиши.

In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотлар, ивермектинни плазма оқсиллари (асосан альбумин) билан боғланиши 99% ни ташкил этишини кўрсатган. Ивермектинни эритроцитлар билан аҳамиятли боғланиши кузатилмаган.

Метаболизми.

In vitro шароитларида, жигар микросомалари, ва CYP450 рекомбинант ферментлари иштирокида ўтказилган тадқиқотларда, ивермектин асосан CYP3A4 изоферменти ҳисобига метаболизмга учраши аниқланган.

Албендазол

Перорал қабул қилинганида албендазол суст (5% дан кам) сўрилади. Агар препарат ёғли овқат билан қабул қилинса, унинг тизимли таъсири ошади, бунда препаратнинг сўрилиши 5 марта ошади. Жигарда биринчи марта ўтганида тез метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – тўқима инфекцияларини даволашда асосий фаол модда ҳисобланган албендазол сульфат ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври 8,5 соатни ташкил этади. Албендазол сульфат ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади, катта бўлмаган қисмигина – сийдик билан чиқарилади. Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида уни цисталардан элиминацияси бир неча ҳафта давом этиши аниқланган.

Nojo'ya samaralari
Препарат яхши ўзлаштирилади, бироқ кам ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик ва уйқучанлик, хушдан кетишлар, ҳаракатлар координациясини пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея кузатилади. Жуда кам ҳолларда кўриш ўткирлигини пасайиши ва лимфа тугунларини катталашиши кузатилган.

 

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar

Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида препаратни қўллашдан сақланиш мақсадида, репродуктив ёшдаги аёлларни ҳайз кўриш циклидан кейин биринчи ҳафтада ёки ҳомиладорликни аниқлаш синамаси манфий бўлганидан кейин даволаш керак. Препарат билан даволаниш вақтида ва у бекор қилинганидан сўнг бир ой давомида самарали контрацептив воситаларни қўллаш кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак.

 

Гематоэнцефалик тўсиқнинг ўтказувчанлиги бузилиши мумкин бўлган пациентларга, масалан менингитда ёки уйқу касаллигида препаратни юбориш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Бош айланиши каби ножўя реакциялар эҳтимоли борлигини ҳисобга олиб, препаратни қўллаш даврида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия этилади.

Qo'llanilishi

Врагглист Плюс таблеткалари ичак ва бошқа тўқималарни глистлар ва паразитлардан тозалаш учун буюрилади. Препарат ипсимон нематода, острицалар, аскаридалар, власоглав, лентасимон гижжалар ва анкилостомаларни даволашда самаралидир. Препарат ҳам етук паразитларни, ҳам тухумлари ва личинкаларини нобуд қилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, кўз тўр пардасини шикастланиши; дори воситалари оқибатидаги агранулоцитоз (анамнезида); буйрак ва жигар етишмовчилиги; иммун тизимини сусайиши; астма ва менингит; 2 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Режалаштирилаётган ҳомиладорликдан олдин битта ҳайз кўриш циклига тенг давомийликда қўллаш мумкин эмас.

 

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Ивермектин

Ивермектин қонда варфариннинг даражасини ошириши мумкин, шунигг учун препаратларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш ёки дозасига тузатиш киритиш керак. Ивермектин бошқа ингибиторлар билан бирга қўлланганида гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиш ҳавфи мавжуд, бу ҳолат жиддий ножўя самараларга олиб келади.

Ивермектин ГАМК-ергик фаолликни ошириши мумкинлиги туфайли, уни ўхшаш самараларга эга бўлган бошқа препаратлар, масалан, барбитуратлар, бензодиазепинлар ва вальпроат кислотаси билан бирга қўллашдан сақланган афзал.

Албендазол

Циметидин празиквантел ва дексаметазон албендазолнинг метаболитларини плазмадаги даражасини оширади, бу препаратнинг тизимли фаоллиги учун жавоб беради, мувофиқ равишда унинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.

Ритонавир, фенитоин, карбамазепин ва фенобарбитал препаратнинг фаол метаболитини плазмадаги концентрациясини камайтириши мумкин. Буни клиник аҳамияти номаълум, бироқ айниқса тизимли гельминтли инфекцияларни даволашда самарадорлиги камайиши мумкин. Пациентларни даволаш самарадорлигини назорат қилиш керак, муқобил дозалаш тартиби ва даволаш талаб этилиши мумкин.

Препарат теофиллин билан бир вақтда қўлланганида қонда теофиллиннинг даражасини назорат қилиш керак.

Агар препаратнинг дозаси ёғли овқат билан қабул қилинса, тизимли таъсири кучаяди, бу препаратнинг сўрилишини 5 баробар оширади.

Препарат спиртли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамсимон кўринишлар кузатилади.

Врагглист Плюс қон яратилишига таъсир қилувчи препаратлар билан қўлланганида эҳтиёткорлик талаб этилади.

Препарат кумаринсимон антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганида протромбин вақти узайиши мумкин, шунинг учун перорал антикоагулянтнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Врагглист Плюс қонда фенитоиннинг даражасини оширади, шунинг учун улар бир вақтда қўлланганида қонда фенитоиннинг даражасини назорат қилиш керак.

Препаратни тетрахлорметан, тетрахлорэтилен, хеноподия мойи, хлороформ ёки эфир каби липофил препаратлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки унинг токсиклиги кучайиши мумкин.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Dozirovkasi
Препарат катталарга ва 2 ёшдан ошган болаларга бир марталик доза кўринишида – 10 мл – буюрилади. Strongyloides ёки Taeniasis чақирган оғир даражадаги аралаш инфекцияларда эса бир марталик дозаси самарали бўлиши мумкин, препарат уч кун давомида кетма-кет қабул қилинади, айнан бир вақтда қабул қилган афзал.

 

 

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқуни бузилиши, кўришни бузилиши, кўриш галлюцинациялари, бош айланиши, тахикардия, жигарнинг ўлчамларини катталашиши, сариқлик, трансаминазаларнинг даражасини ошиши, хушни йўқолиши, тери, сийдик, тер, сўлак, кўз ёши ва ахлатнинг рангини қабул қилинган дозага пропорционал равишда тўқ сариқ ёки жигарранг-қизил рангга бўялиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.