Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Витолин ФОРТЕ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Витолин ФОРТЕ ГЛАЗНЫЕ КАПЛИ 10МЛ №1

50 000 so'mdan
(3284)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
АСЕПТИКА
Chiqarilish shakli
ГЛ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
ТАРКИБИ:

 

Цианокобаламин (В12 витамини) – 0,5 mg/ml;

Натрий гиалуронат – 2,0 mg/ml;

Натрий цитиколин– 20,0 mg/ml;

Натрий хлорид, бензалконий хлорид, натрий дигидрофосфат, натрий гидрофосфат, инъекция учун сув.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:

Кўз учун томчилар флаконда 10 ml дан.

 
Farmakodinamikasi
Витолин ФОРТЕ – офтальмологик нейропротектор.

 

Препаратнинг асосий фаол моддалар: натрий цитиколин, цианокобаламин (В12витамини)ва натрий гиалуронат.

Цитиколин бу нейронал мембраналарнинг фосфалипидлар синтезида табиий, физиологик ва асосий омил ҳисобланади.Глаукома, оптик глаукоматик нейропатия, кўриш диски нерви ишемияси, шунингдек фундаментал ўзгаришлар, қандли диабет касалликлари билан боғлиқ ўзгаришлар АГ (ангиопатия, ангиосклероз, ретинопатия) каби дегенератив офтальмологик касалликларида  асаб нерв толаларнинг ўсиш омили бўлиб, нерв ҳужайраларнинг шикастланган мембраналари яхлитлигини таркибий тикланишини таъминлайди. Шох парда эпителий тўсиғининг вақтинча ва тескари релаксацияси ва 0,01% ли бензалконий хлориднинг паст концентрацияси туфайли сингиб киришини кучайтирувчи шох парданинг хужайралараро тирқишларини катталашувини рағбатлантиради, цитиколин кўз олдинги камерасига кириб шишасимон тана орқали диффузияси ёрдамида увеосклериал бўшлиқ орқали тўр парда ва кўрув нервининг дискига етиб боради.Цианокобаламин (В12 витамини) — нерв толаларининг миелинизацияси ва регенерацияси периферик нервларининг травматик шикастланишини ва нейродегенеративтик жараёнларни тиклайди, шох парда эпителий хужайраларининг реэпителизациясига ёрдам беради, шунингдек хужайраларни эркин радикаллари муҳофаза қилади ва кўзнинг устки қисмларини тўғри фаолият юритишида кўмаклашади.

Натрий гиалуронатитабиий юқори биологик сульфатланмаган гликозаминогликан бўлиб, инсон организимида – туташтирувчи, эпитилиалва нерв тўқималарининг таркибига киради у хужайра ташқи матрикси компанентларидан бўлиб, кўпчилик биологик суюқликлари таркибида бўлади (сўлак синовиал суюқлик, шишасимон танава бошқалар). Натрий гиалуронаттўқималар гидродинамикасида муҳим ижрони бажариб шу билан бирга хужайралар миграцияси ва пролиферацияси ўсишида муҳим иштирок этади, проангиоген ҳусусиятга эга, мукоадгезитив ва буриштириш таъсирига эга. Кўз ёши пардасининг барқарор бўлишини яхшилайди ва кўз устки қаватини ёғланган, намланган ва муҳофазаланган ҳолатда сақлайди. Реэпителизация жараёнлари учун қулай микромуҳит яратади. Шох парда ва конъюнкцивитни шикастланишида кўзнинг уст қисмини тикланишида иштирок этади.

Натрий гиалуронат кўзнинг уст қисмига (ёш парда) таъсир этувчи компанентларнинг сақланиб туришига ёрдам беради, цитоколин молекуласини кўз структуралари билан боғланиш муддатини узайтиради. Бундан ташқари – утказгич воситачи бўлиб, цитоколинни кўз олди камераси ва шишасимон танага миграциясига ёрдам беради.

 
 
Nojo'ya samaralari
Кўз томчилари томизилгандан сўнг вақтинчалик кўришга таъсир ўтказиши мумкин. Кўришни талаб қилувчи ҳар қандай фаолиятни бошлашдан олдин бир неча сония кутиб туриш тавсия этилади. Ноқулай реакцияни юзага келтирадиган бўлса, ушбу эритмадан фойдаланишни тўхтатиб шифокор билан маслахатлашиш зарур.
 
 
Maxsus shartlar
Агар аломатлар бир неча кун ичида ёқолмаса ёки бирон бир ёмон таъсир курсатса, шифокорга муроожат этиш зарур.

Агар флакон шикастланган бўлса, эритмани ишлатманг.

Флакон очилгунча қадар эритма стерил хисобланади.

Эритманинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун, флаконни ишлатилганидан кейин махкам ёпиш ва дозатор учини кўзга ёки бошқа предмедларга теккизтирмаслик керак.

Маҳсулот фақат офтальмологияда ташқи юзаларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Агар офтальмологик эритма даволаниш учун ишлатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Эритма томизилгандан сўнг, бошқа махаллий офтальмологик воситаларни қўллашдан олдин 10-15 дақиқа кутиш керак.

 

ОГОҲЛАНТИРИШ:

  • Витолин ФОРТЕ эритмасининг айрим компонентларига индивидуал гиперсезувчанлик ҳолат бўлганида ундан фойдаланманг.
  • Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
  • Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.
  •  
 
Qo'llanilishi
  • диабетик ретинопатияда;
  • макулодистрофияда;
  • оптик глаукоматик нейропатияда;
  • оптикишимикнейропатияда;
  • кўз тубида ўзгаришлар, тўр парда аномалияси билан боғлиқ касалликларда: юқори даражадаги миопия, юқори даражадаги гиперметропия ва бошқалар;
  • катаракта;
  • амблиопия;
  • кўзнинг олд қисмидаги жарроҳлик аралашувлар.
 
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Махсулот таркибий компонентларига нисбатан индивидуал сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Цианокобаламин фармакологик сифатида аскорбин кислотаси, оғир металлар тузлари (цианокобаламин инактивацияси), тиамин бромиди, пиридоксин, рибофлавин билан мос келмайди (чунки цианокобаламин малекуласидаги кобальт иони бошқа витаминларни парчалаб ташлайди)
 
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ:

2 йил. Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Кунига 2–3 марта1 томчидан ёки шифокор кўрсатмасига биноан.

 

Тавсия этилган фойдаланиш курси йилига 3 марта 2 ойдан ёки йилига 2 марта 4 ойдан (касалликнинг даражаси/босқичига караб).

 
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумот мавжуд эмас.