Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ВИТАМИН В

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС АМПУЛЫ 2МЛ №10

5 000 so'mdan
(3741)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
THIAMINE,RIBOFLAVIN,PYRIDOXINE,NICOTINAMIDE,CALCIUM PANTOTHENATE
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори воситаси шакли: инъекция учун эритма.

 

Таркиби:

2 мл препарат сақлайди:

Фаол моддалар:

Тиамина гидрохлориди (Ввитамини) 10 мг, рибофлавин натрий фосфати, 100 % рибофлавин экв. (Ввитамини) 2 мг, пиридоксин гидрохлорид (Ввитамини) 10 мг, никотинамид (РР витамини) 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: Динатрий эдетати, метилпарагидроксибензоати (Е218), глицерин, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

 
 
Dori shakli
2 мл.дан ампулалар.
 
Farmakodinamikasi
В гуруҳи витаминлари сувда эрийди ва турли хил кимёвий тузилмаларга эга бўлган органик бирикмаларни намоён қилади. Улар организмнинг ҳаётий функциялари учун мутлақо зарурдир. Паст концентрацияларда улар биологик фаолликка эга ва ҳужайра функцияларига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, улар бир қатор фермент тизимларининг таркибига кириб, углевод, оқсил ва липид алмашинувини тартибга солишда иштирок этади.

 

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини). Организмда фаол тиаминпирофосфатга айланади ва кофермент сифатида пироузум ва алфа-кетоглутар кислоталарини, глюкоза оксидланишининг пентоза фосфат йўлининг ферменти – транскетолазанинг оксидалнувчи декарбоксилирланишида иштирок этувчи, пируватдекарбоксилаза, альфа-кетоглутаратдекарбоксилаза бирикмалари таркибига киради. Витамин В1 нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. У синапсларда нерв импулсларининг ўтказилишига таъсир қилади.

Натрий фосфат рибофловини (В2 Витамини). Рибофлавиннинг физиологик аҳамияти флавин коферментлари синтезининг субстрат фаоллашуви - АТФ билан ўзаро таъсирлашиш билан белгиланади, протон ўтказишида ва оксидланиш қайтарилиш жараёнини бошқаришда иштирок этувчи флавинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотид ҳосил қилади ва ҳужайра нафас олишида иштирок этади. Углеводлар, липидлар, аминокислоталар, темир ва порфиринлар алмашинувида муҳим рол ўйнайди, ҳамда эритропоэтин, гемоглобин синтезида, ўсиш жараёнларида иштирок этади. Марказий ва вегетатив нерв тизимининг функциясига таъсир қилади, нормал кўриш функциясини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Бир оз ошқазонни секретор функциясини оширади(ошқозон ширасини хлорид кислотаси хосил бўлишида иштирок этади), ўт ажралишини яхшилайди, ичакнинг нормал микрофлорасини ушлаб туриш учун зарур. Жигарнинг гликогенофиксирловчи, синтетик, антитоксик функциясини яхшилайди, жигар ҳужайраларини инсулин таъсирига сезувчанлигини оширади, инсулинни инкрециялайди, қонда билирубин даражасини нормаллаштиради, фагоцитоз жараёнини қўллаб-қувватлайди.

Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6) - пиридоксальфосфатгача фосфорланади ва турли тўқималарда, жумладан, нерв тўқимасида аминокислоталарни декарбоксиллаш ва трансаминланишида кофермент сифатида иштирок этади. Бу асаб тизимининг ривожланиши ва фаолиятида муҳим витамин ҳисобланади. Триптофан, глутамин кислота, цистеин, метионин алмашинувида, ҳамда аминокислоталарни ҳужайра мембранаси орқали ташилишида муҳим рол ўйнайди. Нейротрансмиттерлар синтезини фаоллаштиради. Антиноцицептик таъсирга эга - оғриқ импулсларини ўтказиш тизимига таъсир қилади, оғриқ маълумотларини турли даражаларда ўтказилишини назорат қилади. В12 витамини, фолий кислотаси алмашинувида, порфиринлар синтезида,  тўйинмаган ёғ кислоталари алмашинувида иштирок этади. Қон хосил қилиш ва иммун тизими фаолияти учун зарур ҳисобланади. Миофибрилларда метаболик жараёнларга активловчи таъсир кўрсатади, айниқса миокард гипоксиясида. Пролактин даражасини камайтириш қобилиятига эга. Витамин В6 ҳомиладорлик даврида маълум даражада кўнгил айнишини йўқотади.

Никотинамид (витамин РР ёки витмаин В3). Тузилиши жихатдан никотин кислотасига яқин, лекин шу билани бирга аниқ томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди, уни қўллаганда тери юзаларини қизариши ва бошга қон "қуйилиш" ҳисси кузатилмайди. У ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этувчи ва кодегидрогеназа I (НАД) ва II (НАДФ) нинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ёғлар, оқсиллар, аминокислоталар, пуринлар, тўқима нафасида, гликогенолиз алмашинувида иштирок этади. Бундан ташқари, препарат пеллагрияга қарши таъсирга эга..

 
Farmakokinetikasi
Тақсимланиши:

 

Витамин В1 ва В6 юборилган жойда тез сўрилади ва барча тўқималарда тақсимланади.

Витамин В6.  Юборилган  дозанинг 70-80% гачаси мушакларда тақсимланади, 10 % гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади.

Метаболизм: В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари  бўлиб тиаминкарбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади. Пиридоксин ва пиродаксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан  фосфорланади ва сўнгра флавинга мухтож фермент ёрдамида пиридоксаль 5-фосфатга айланади. Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, ва сўнгра оксидланади.

Чиқарилиши: В1 витамини сийдик билан ва бир қисми сафро билан чиқарилади. В1 витамини кўкрак сути билан ҳам ажралади. В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин 5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади.

В6 витамини асосан  метаболитлар кўринишида сийдик билан  чиқарилади. Гемодиализ орқали  чиқарилади, шунинг учун гемодиализ ўтказилаётган пациентларда юқорироқ дозалар- тавсия этилган дозанинг 100% дан 300 % гача дозаларда даволаш тавсия этилади.

Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлар ёки ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлари

 

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари-эшакеми, қичишиш ёки Квинке типидаги шиш, айниқса  аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Никотинамид (витамин В комплекс таркибида) юз териси қизариши ва қизиб кетиш ҳиссини чақириши мумкин.

Рибофлавин сийдикни тўқ сариқ рангга бўяш мумкин.

 
Maxsus shartlar
Ёмон сифатли жараёнларда ўсма хужайраларнинг профилерациясини рағбатлантириш мумкинлиги туфайли Витамин В комплексни(тиамин тутвчи) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Витмаин В комплексини қўллашдан олдин анафилактик шок пайдо бўлишини жуда кам, жиддий хавфи туфайли, инъекция учун эритмасига тери-аллергик реакция синамаси тавсия этилади.

Препарат Эрлих реактиви ёрдамида сийдикдаги уробилиногенни аниқлашда сохта ижобий натижаларга олиб келиши мумкин.

Препарат таркибидаги рибофлавин сийдикни тўқ сариқ рангга бўяши мумкин.

Препарат аллергик реакцияларга, одатда контакт дерматит каби секирн реакциялар, камдан-кам ҳолларда-эшакеми ва бронхоспазмга олиб келиши мумкин бўлган, ёрдамчи модда сифатида метил парагидроксибензоатини ўз ичига олади,.

Анамнезида олшқозон яраси, гастрит, қон кетиш, подагра, жигар ва ўт йўллари зарарланиши бўлган беморларда никотинамиддан фойдаланиш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади. Айниқса Витамин В комплекси билан узоқ муддат даволаниш талаб қилинганда, трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, ГГТП, билирубин, сийдик кислотаси, тромбоцитлар даражасини назорат қилиш керак.

Препарат 1 ммольдан камроқ (23 мг) дозада натрий тутади, яъни қонда натрий даражасини назорат қилиш керак бўлган беморлар учун хавфсиздир.  

 
Qo'llanilishi
Препарат В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6) ва никотинамид тансиқлигида қуйидаги касалликларда қўлланади:

 

  • Марказий ва вегетатив нерв тизими: невритлар, полиневритлар (алкоголли, токсик, постинфекцион), диабетик полиневропатия, невралгиялар, ишиас, марказий генезли спастик ҳолатлар, миастения, Верника энцефалопатияси, вегетатив неврозлар, астения;
  • тери: дерматитлар, нейродермитлар, экссудатив диатез, псориаз, қизил югурук, фурункулез;
  • бошқалар: стоматит, глоссит, колит, спру, атеросклероз, сурункали алкоголизм, гепатитлар, анемия, интоксикация.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·               препаратнинг фаол моддалари ёки ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия);

 

·               6 ёшгача бўлган болалар.

·               Артериал гипертензия II-III даража.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Мос келмаслик

 

In vitro мос келмасликни исботлик  туфайли Витамин В комплексни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда(бир шприцда аралаштриш) қўллаш тавсия этилмайди:

·      Бензилпенициллин ва оксациллин(антибиотикни инактивацияси ва преципитацияси);

·      Макролидлар(эримайдиган чўкмани хосил қилиш);

·      Хлорамфеникол(преципитация);

·      С витамини( В6 витмини инактивацияси).

Хлорампромазин В6 витмаинини сийдик билан бирга чиқишини кучайтиради.

Пробенацид Ввитаминининг тубуляр секрециясини сусайтиради, бунинг натижасида уни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва терпаевтик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Ввитамини бўлганлиги, айрим антигипертензив дори воситаларнинг(адренолитиклар) самараси сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг седатив самарасини сусайтириши мумкин.

В1  витамини трициклик антидепрессантларни(нортриптилин, имипрамин, дезипрамин),  айниқса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.

В6 витамини леводопанинг паркинсонга қарши таъсирини  камайтиради.

Никотинамид ва тутқаноққа қарши  воситаларни (карбамазепин, диазепам и натрий вальпроат) бир вақт қабул қилиш уларнинг тиришишига қарши самарасини кучайтириши мумкин.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

  

 
Dozirovkasi
Препарат одатда мушак ичига ва камроқ ҳолларда - вена ичига тавсия этилади.

 

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - кунига ёки кунора 1 мл дан.

12 ёшдан катта болаларга  ва катталарга - кунига ёки кунора 1-2 мл дан.

Даво курси 5-10 кунни ташкил қилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Препаратни ҳомиладорлик вақтида шифокор кўрсатмасига биноан терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Юқори дозаларни қўллаш янги туғилган чақалоқларда пиридоксинга мойиллик синдромини чақириши мумкин. Хавфсизликни тасдиқловчи назорат  клиник тадқиқотлар йўқлиги туфайли, хомиладорлик даврида дори воситасидан фойдаланиш, фақат шифокор кўрсатмасига биноан фойда/хавф нисбатини баҳолашдан сўнг қўллаш мумкин.

 

Витамин  В комплекс препаратини эмизиш давридаги аёлларда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Витамин В6 она сути орқали чиқарилади ва унинг концентрацияси она томонидан қабул қилинган дозага боғлиқ. Агар препаратдан фойдаланиш керак бўлган ҳолатда, даволаш пайтида кўкрак сути билан боқишни тўхтатиш керак.