Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Виноксин Мв

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Виноксин Мв ТАБ. 30МГ №60

72 787 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Виноксин Мв ТАБ. 30МГ №60
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
VINCAMINE
Ishlab chiqaruvchi
(ФАРМА СТАРТ )
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Средства, улучшающие мозговое кровообращение
Dori tafsilotlari
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Дори шакли:
Сақлаш шароитлари
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таркиби:
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсирлари
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Таърифи: 

думалоқ шаклли, ясси цилиндрик, фаскали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

периферик вазодилататорлар.

Дори шакли:

 таъсири узайтирилган таблеткалар.

 

Сақлаш шароитлари

Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг винкамин;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, коповидон, коллоид гидрофоб кремний диоксиди, сувли коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Винкамин бош миянинг метаболик эҳтиёжларига мувофиқ равишда бош мияда қон айланишини мослашишига ёрдам бериб, бош мияда қон айланишига қон томирларни селектив бошқарувчи самара кўрсатади. Препарат глюкозани оксидланишини кучайтириши ҳисобига бош мия метаболизмини яхшилайди ва шу йўл билан энергия ҳосил бўлишини оширади ва организмнинг умумий фаоллигини ошишига ёрдам беради. Винкамин гипоксия ҳолатидаги нейронларни кислород билан таъминланишини кучайтиради. Винкамин бош мия қон томирларининг қаршилигини пасайтиради ва барқарорлаштиради. Препарат биологик, гематологик токсикликка эга эмаслиги ҳамда жигар ва буйракка ножўя таъсири йўқлиги исботланган.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, ярим чиқарилиш даври – 60-90 минут, плазма оқсиллари билан боғланиши – 64% ни ташкил қилади. Винкамин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди, ва фақат 4-6% гина сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

 

Қўлланилиши

Церебрал қон айланишини бош миянинг метаболик эҳтиёжларига мувофиқ нормаллаштириш ва мослаштириш учун: бош мия функциясини яхшилаш, бошқариш ва бир маромда тутиб туриш учун қуйидаги ҳолатларда:

  • хотирани ёмонлашиши;
  • диққатни жамлашни бузилиши;
  • диабетик ангиопатия;
  • бош мия қон томирларини атеросклеротик шикастланиши;
  • посттравматик бош мия бузилишлари;
  • бош мияда қон айланишини ўткир бузилишидан кейин;
  • бош мия ишемиясидан кейинги церебрал бузилишлар;
  • гипертоник энцефалопатия;
  • қон томир патологияси оқибатидаги эшитиш ва кўришни бузилишлари;
  • турли руҳий бузилишларнинг оқибати ҳисобланган замон ва маконда ориентацияни бузилиши, эмоционал бузилишларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига қараб, шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Руҳий бузилишлар: руҳий фаолликни бироз ошиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервалиниши узайиши, юрак қоринчаларини хилпиллаши-липиллаши (torsade des pointes).

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакцияси, шу жумладан ангионевротик шиш.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, қичишиш, аллергик дерматит, эшакеми, папуллёз тошма.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Бош мия ўсмалари (ёки бош мия ички босимини ошишини чақирувчи касалликлар), тиришишли бузилишлар, ўткир инсульт, юрак ритмини бузилиши, оғир электролит бузилишлари (гипокалиемия ёки гипокальциемия) да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Torsade des pointes чақириши мумкин бўлган дори препаратлари билан бирга буюришдан сақланиш керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, синчков клиник ва ЭКГ-мониторинг тавсия этилади.

Vinca alkaloid учун характерли бўлган ўзаро таъсирлар

Квинупристин ва дальфопристин цитохром Р450 3А4 нинг кучли ингибитори бўлиб ҳисобланади ва уларни бирга қўллаганда vinca alkaloid нинг концентрациясини ошириши мумкин. Vinca alkaloid нинг ножўя симптомларини аниқлаш учун пациентлар кузатув остида бўлишлари керак ва винкаминнинг дозасига тегишли равишда тузатиш киритиш керак.

Итраконазол ва vinca alkaloid орасида кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсир механизми бўлиб итраконазол томонидан цитохром Р450 ни ингибиция қилиниши ҳисобланади. Итраконазол шунингдек vinca alkaloid ни чиқарилишига жавобгар Р-гликопротеин насосни ингибиция қилиниши мумкин. Шунинг учун итраконазол ва винкаминни бирга қўллаганда пациентлар синчковлик билан кузатув остида бўлишлари керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозаларни ошириш мумкин эмас.

Миокард инфаркти, юрак касалликлари ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолларда паст бошланғич дозаларини қўллаш, клиник кузатув ва ЭКГ-мониторинг олиб бориш керак. QT интервали узайганида қўллаш мумкин эмас, чунки бунда юрак қоринчалари ритмини бузилиши хавфи юзага келади.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни галактозани ўзлаштиролмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоза мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Виноксин МВ таблеткаларини болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Винкамин автомобилни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳолларда синчков клиник кузатув, ЭКГ-мониторинг, симптоматик даволаш ва организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини тутиб туриш тавсия этилади. Специфик антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

20 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан картон қутида.