Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ванкомицин ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ванкомицин ПОРОШОК ДЛЯ ИНФУЗИИ 1г №1

46 000 so'mdan
(4575)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Vancomycin
Ishlab chiqaruvchi
РОССИЯ
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИНФ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан   химояланган жойда, 2°С дан 8°С гача юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати:

2йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг  қўлланилмасин

 
Dozirovkasi
Препарат фақат вена ичига (мушак ичи инъекцияси оғриқли) 10 мг/мин дан кўп бўлмаган тезликда қўлланилади; инфузиянинг давомийлиги камида 60 минут бўлиши керак.

 

Катталар-0,5 г ёки 7.5 мг/кг дан ҳар 6 соатда, ёки 1 г, ёки 15 м/ кг ҳар 12 соатда.

Янги туғилган болалар-15 мг/кг, сўнгра 10 мг/кг ҳар 12 соатда; 1 ойлик болаларда ҳар 8 соатда бир хил дозани қўллайдилар.

1 ойдан катта болалар - 10 мг/кг ҳар 6 соатда  ёки 20 мг/кг ҳар 12 соатда.

Буйрак функцияси бузилган беморларга дозани алоҳида танлаш керак. Ушбу гурух беморлари учун ванкомицин дозасини танлаш учун зардобдаги креатинин даражасидан фойдаланиш мумкин. Кекса беморларда ванкомицин камроқ клиренсга ва катта тақсимланиш ҳажмига эга. Ушбу гуруҳда ванкомициннинг зардобдаги концентрациялари асосида дозани танлаш мақсадга мувофиқ. Чала туғилган чақалоқларда ва кекса беморларда буйрак функциясининг пасайиши натижасида дозани сезиларли камайтириш талаб қилиниши мумкин. Зардобдаги ванкомицинни концентрациялари мунтазам равишда назорат қилиниши керак. Қуйидаги келтирилган жадвалда креатинин клиренсига қараб ванкомицин дозалари кўрсатилган.

Буйрак функцияси бузилган беморлар учун ванкомицин дозалари жадвали

Креатинин клиренси мл/мин

Ванкомицин дозаси мг/24 соат

100

1545

90

1390

80

1235

70

1080

60

925

50

770

40

620

30

465

20

310

10

155


 

Анурияда ушбу жадвални препаратнинг дозасини аниқлаш учун ишлатиш мумкин эмас. Бундай беморларга зардобда препаратнинг терапевтик концентрацияларини тезда хосил қилиш учун дастлабки дозани тана вазнига 15 мг/кг дан буюриш керак. Препаратнинг барқарор концентрациясини сақлаб қолиш учун зарур бўлган доза 1.9 мг/кг/24 соатни ташкил қилади. Ифодаланган оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ушлаб турувчи дозани бир неча кун 250-1000 мг бир марта юбориш мақсадга мувофиқ (КК 10-50 мл/мин бўлганда - 1 г, ҳар 3-7 кун, 10 мл/мин дан кам бўлганда-1 г ҳар 7-14 кунларда). Анурияда ҳар 7-14 кунларда 1 г дозаси тавсия этилади.

Вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш бўйича йўриқнома

Инъекция учун эритма бевосита препаратни юборишдан олдин тайёрланади. Бунинг учун 50 мг/мл концентрацияли эритма олиш учун флаконга ванкомициннинг қуруқ, стерил кукунига керакли миқдордаги инъекция учун сув қўшилади.

ТАЙЁРЛАНГАН ЭРИТМАНИ ЯНАДА СУЮЛТИРИШ ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.

Ванкомициннинг тайёрланган эритмаларини юборишдан олдин 5 мг/мл дан ортиқ бўлмаган концентрациягача яна суюлтирилади. Юқоридаги  тарзда суюлтирилган ванкомицинни зарур дозасини камида 60 минут давомида вена ичига бўлиб юбориш йўли билан қўлланилиши керак. Эритувчи сифатила инъекция учун 5% декстроза эритмаси ёки инъекция учун 0.9% натрий хлориди эритмаси ишлатилиши мумкин. Инъекциядан олдин тайёрланган эритмани парентерал юбориш учун механик аралашмалар мавжудлиги ва ранг ўзгаришига текшириш керак.

Ичиш учун эритма тайёрлаш

Псевдомембраноз колит, стафилококкли энтероколитда ичиш учун қўллаш:

Катталар учун суткалик доза - 500-2000 мг, 3-4 мартага бўлинган; болалар учун - 40 мг/кг, 3-4 мартага бўлинган. Катталар ва болалар учун максимал суткалик доза - 2000 мг. Даволаш давомийлиги - 7-10 кун.

Ичиш учун эритма тегишли дозадаги лиофилизатни 30 мл сувда эритиб тайёрланади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари:ножўя таъсирларни ифодаланишини кучайиши.

 

Даволаш: косачалар фильтрацияни сақлашга қаратилган тўғирловчи терапия. Ванкомицин диализ пайтида ёмон чиқарилади. Полисульфон ион-алмашинув смола орқали гемофильтрация ва гемоперфузия ванкомициннинг клиренсини ошишига олиб келиши ҳақида далиллар мавжуд.

 
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ҳомиладорликнинг 1 триместрида ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг 2-3 триместрида фойдаланиш фақат "ҳаётий" кўрсаткичлар учун мумкин.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори  шакли: инфузион эритма тайёрлаш учун лиофилизат

 

Таркиби:

1 флакон препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ванкомицин (гидрохлорид кўринишида) -500 мг ёки 1000 мг.

Таърифи: оқдан оқиш кулранггача ёки пуштисимон рангдаги кукун ёки ғоваксимон
 
 
Dori shakli
500 мг ёки 1000 мг флаконларда инфузион эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

 

 
Farmakodinamikasi
Amycolatopsis orientalis ишлаб чиқарувчи антибактериал восита бўлиб, кўпчилаб микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади (энтерококкларга-бактериостатик). Хужайра парчаланишига олиб келувчи, хужайра деворининг олдинги D-аланил-D-аланинли қисми билан мустахкам боғланади, пенициллин ва цефалоспоринларга таъсир қилувчи сохада бактерияларнинг хужайра девори синтезини блоклайди(боғланган соха учун рақобатлашмайди). Шунингдек, бактерия ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўзгартира олади ва РНК синтезини танлаб тормозлайди.

 

Граммусбат микроорганизмларга нисбатан фаол, шунингдек: Staphylococcus aureus ва  Staphylococcus epidermidis(шунингдек, гетероген метициллинга чидамли штаммлар), Streptococcus spp., Enterococcus spp. (шунингдек. Enterococcus faecalis), Clostridium spp. (шунингдек. Clostridium difficile). Ванкомицинга in vitro Listeria monocytogenes, Lactobacillus, Actinomyces Bacillus авлоди бактерияларга чидамли.

Таъсир муҳити - рН=8 да, рН нинг 6 гача камайишида таъсири кескин камаяди. Фақат кўпайиш босқичидаги микроорганизмларга фаол таъсир қилади. Деярли барча грамм- манфий бактериялар, Mycobacteriumspp., замбуруғлар, вируслар, содда микроорганизмларга чидамли. Бошқа антибиотиклар билан ўзаро тескари резистентликка эга эмас. Ичга қабул қилинганда тизимли таъсир кўрсатмайди, маҳаллий ошқозон-ичак йўлидаги сезгир микрофлорага (Staphylococcusaureus, Clostridiumdifficile)маҳаллий таъсир кўрсатади.

 
Farmakokinetikasi
500 мг- вена ичига инфузиясидан кейин максимал концентрацияси (Cmax)- 30 минутдан сўнг 49 мкг/мл ва 1-2 соатдан сўнг 20 мкг/мл; 1 г вена ичига инфузиясидан кейин - 60 минутдан сўнг 63 мкг/мл ва 1-2 с. кейин 23-30 мкг/мл. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 55%. Терапевтик концентрациялар асцитик, синовиал, плеврал, перикардиал ва перитонеал суюқликларда, сийдикда, бўлмачалар қулоғи тўқималарида аниқланади.  Зарарланган гематоэнцефалик тўсиғидан ўтмайди (менингитда ликворда терапевтик концентрацияларда аниқланади). Ванкомицин йўлдош орқали ўтади. Кўкрак сути билан чиқарилади.

 

Буйраклар функцияси нормал бўлганда ярим чиқарилиш даври (Т1/2): катталар - тахминан 6 с (4-11 с), янги туғилган чақалоқларда - 6-10 с, кўкрак ёшидаги болаларда - 4 с, каттароқ ёшдаги болаларда - 2-3 с; катталардаги сурункали буйрак етишмовчилигида (олигурия ёки анурия) Т1/2  - 6-10 кун. Кўп марта юборилганда тўпланиши мумкин, препаратнинг 75-90% дастлабки 24 соатда пассив фильтрация йўли билан буйраклар орқали чиқарилади; буйраги олиб ташланган ёки буйраги бўлмаган беморларда аста-секин чиқарилади ва чиқарилиш механизми номаълум. Оз ва ўртача миқдорда ўт билан чиқарилиши мумкин. Оз миқдорда гемодиализ ёки перитениал диализда чиқарилади.

Ичилганда ёмон сўрилади ва одатда қон оқими тизимига ўтмайди. C. difficile чақирган ўткир соҳта мембраноз колити бўлган беморларда кўп маротаба ичга қабул қилингандаги айрим ҳолларда ванкомицин аниқланадиган плазма концентрацияси кузатилиши мумкин.

 
 
Nojo'ya samaralari
Инфузиядан кейинги реакциялар (тез юбориш туфайли): анафилактоид реакциялар (АБ пасайиши, бронхоспазм, диспноэ, тери тошмалари, қичишиш), гистамин ажралиши билан боғлиқ “қизил одам” синдроми (ваража, иситма, юрак уришини тезлашгани, тана ва юзнинг юқори ярмида гиперемия, кўкрак қафаси ва бел мушаклари спазми).

 

Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефротоксиклик (буйрак етишмовчилигининг ривожланишига қадар), асосан аминогликозидлар билан биргаликда ёки креатинин ва азот мочевина концентрациясининг ошиши билан намоён бўлган, 3 ҳафтадан кўпроқ вақт ичида юқори концентрацияларда тавсия этиш. Кам ҳолларда - интерстициал нефрит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, соҳта мембраноз колит.

Сезги аъзолари томонидан: ототоксиклик – эшитишни пасайиши, вертиго, қулоқларда шовқин.

Қон яратиш аъзолар томонидан: қайтувчан нейтропения, ўтиб кетувчи тромбоцитопения, кам ҳолларда - агранулоцитоз.

Маҳаллий реакциялар (инфузия қоидаларини бузилган ҳолда): флебит, юбориш жойида оғриқ, юбориш жойида тўқима некрози.

Аллергик реакциялар: иситма, кўнгил айниши, эт увушиши, эозинофилия, тошма (шу жумладан, эксфолиатив дерматит), хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), васкулит.

 
Maxsus shartlar
Эрта туғилган ва нормал янги туғилган чақалоқларга тавсия этилганда, қон зардобидаги концентрациясини назорат қилиш керак. Умумий анестетиклар билан бирга қабул қилинганда ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги ошади, шунинг учун ванкомицинни умумий анестезиядан олдин қўллаш яхшироқ. Даволаш пайтида аудиограмма ўтказиш, буйрак функциясини аниқлаш керак (сийдик таҳлили, креатинин ва азот мочевина кўрсаткичлари). Ванкомициннинг қон зардобдаги концентрациясини (буйрак етишмовчилигида, 60 ёшдан катта беморларда) аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Максимал концентрациялар 40 мкг/мл дан ошмаслиги, минимал концентрациялар эса - 10 мкг/мл дан ошмаслиги керак. 80 мкг/мл дан юқори концентрациялар заҳарли ҳисобланади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун ванкомицин дозалари алоҳида танланиши керак.

 

Ванкомициннинг тез юборилиши (масалан, бир неча минут ичида) қон босимининг пасайиши ва камдан-кам ҳолларда юрак тўхташи билан бирга кечиши мумкин. Ванкомицинни инфузия билан боғлиқ ножўя реакцияларни олдини олиш учун камида 60 минут давомида суюлтирилган эритма кўринишида юборилиши керак. Ванкомицин тейкопланинга аллергияси бор беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак, чунки тескари  аллергик ҳолатлари рўйхатга олинган.

Ванкомицин "қўзғатувчи агент" дир, шунинг учун томир девори орқали эриган препаратнинг диффузияси атроф тўқималарнинг некрозига олиб келиши мумкин. Тромбофлебит кузатилиши мумкин, гарчи уларнинг ривожланиш эҳтимоли суюлтирилган эритмаларнинг секин киритилиши (2.5-5 г/л) ва препаратни қўллаш жойларининг ўзгариши туфайли камайиши мумкин бўлсада.

Ванкомицин билан даволанган беморларда ототоксиклик ҳолатлариниг ривожланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Ототоксиклик белгилари вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин. Ототоксиклик асосан ванкомициннинг юқори дозаларини олган беморларда содир бўлиши хақида хабар қилинган; илгари эшитиш бузилиши бор ёки бошқа ототоксик моддалар (масалан, аминогликозидлар) билан биргаликда даволаш олган беморлар. Ванкомицин буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак, чунки токсиклик хавфи юқори дозаларни тайинлаш ва қонда ванкомицинни ўзоқ вақт бўлиши билан сезиларли даражада ортади.

Деярли барча антибактериал моддалар, шу жумладан ванкомицин, тавсия қилгандан сўнг, диарея билан боғлиқ(КДАД), оғирлик даражаси енгил даражадаги диареядан колитгача ўзгарувчи, ўлимга олиб келувчи - Clostridiumdifficile ривожланишига олиб келиши мумкин.

Антибактериал воситаларни тайинлаш ичакнинг нормал флорасининг ўзгаришига олиб келади, бу эса Clostridiumdifficile ортиқча ўсишига олиб келади. Clostridiumdifficile КДАД ривожланишига олиб келвчи А ва Б токсинлар ишлаб чиқаради. КДАД антимикроб давога рефрактер бўлиши мумкин ва колектомияни талаб қилади. КДАД антибактериал воситалар буюрилган барча диарея бор беморларда кўриб чиқилиши керак. Антибактериал воситалар тайинлангандан кейин икки ой ичида диарея ривожланган ҳолларда анамнез диққат билан тўпланиши керак. КДАД гумон қилинганда ёки тасдиқланган бўлса, Clostridiumdifficile га қарши таъсир қилмайдиган антибактериал воситаларни  фойдаланишни тўхтатиш хақидаги саволни кўриб чиқиш керак. Адекват гидратация, электролитлар мониторинги, Clostridiumdifficile га таъсир қилувчи антибактериал моддаларни тайинлаш, симптоматик даволаш, зарур бўлса - жарроҳлик даво керак.

Ванкомицинни узоқ муддат ишлатиш антибиотикка чидамли микроорганизмларнинг ортиқча ўсишига олиб келиши мумкин. Беморни диққат билан кузатиш зарур. Даволаш пайтида суперинфекция ривожланса, тегишли чоралар кўриш керак. Ванкомицинни  вена ичига олган беморларда кам ҳолларда Clostridiumdifficile билан боғлиқ псевдомембраноз колит ривожланиши хақида хабар берилган.

Буйрак функцияси бузилган беморларни ёки аминогликозидлар билан биргаликда терапия олган беморларни даволашда нефротоксиклик хавфини камайтириш учун буйрак функциясини доимий кузатиш керак. Эшитиш функциясини даврий текшириш ототоксиклик хавфини камайтириш учун фойдали бўлиши мумкин.

Ванкомицин олган беморларда қайтар нейтропения ривожланиши ҳақида маълумотлар бор. Ванкомицин билан узоқ муддатли даво олган беморларда ёки нейтропенияга олиб келиши мумкин бўлган дорилар билан биргаликда даволанган беморларда оқ қон ҳужайралари сонининг даврий мониторинги зарур.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фойдаланиш. Ҳомиладорликнинг 1 триместрида ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.  Ҳомиладорликнинг 2-3 триместрида фойдаланиш фақат "ҳаётий" кўрсаткичлар учун мумкин.

Транспорт воситалари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш. Даволаш пайтида эътиборни талаб қиладиган механизмлар билан ишлаш ёки автотранспортларни бошқаришдан қочиш керак.

 
Qo'llanilishi
Ванкомицин метициллинга чидамли стафилококкнинг сезгир штаммлари чақирган оғир инфекцияларни даволаш учун кўлланади. Қуйидаги ҳолларда қўллаш учун кўрсатилади:

 

1) пенициллинлар гуруҳи антибактериал воситаларга аллергик реакциялар бўлган беморлар учун;

2) бошқа антибактериал воситалар шу жумладан, пенициллинлар ёки цефалоспоринлар, қўлланилгандан кейин ижобий натижа олмаган ёки тавсия этиш мумкин бўлмаган беморлар учун;

3) бошқа антимикроб моддаларга чидамли, ванкомицинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар.

Ванкомицин қўзғатувчилари метициллинга чидамли стафилококк инфекцияларда дастлабки терапия учун кўрсатилади, аммо антибактериал воситаларга сезгирлик бўйича тадқиқотлар натижаларини олгач, терапия мос равишда тўғирланиши керак.

Ванкомицин стафилококкли эндокардитни даволаш учун кўрсатилади. Унинг самарадорлиги стафилакокклар чақирган, жумладан, септицемия, суяк инфекциялари, пастки нафас йўллари инфекциялари, тери ва тери структуралари инфекцияларини даволашда тасдиқланган. Агар стафилококк инфекцияси йирингли ва маҳаллий бўлса, антибактериал воситалар тегишли жарроҳлик муолажасига қўшимча сифатида қўлланилади.

Ванкомицин Streptococcus viridans ёки S. bovis томонидан келиб чиққан эндокардитни даволаш учун монотерапия ёки аминогликозидлар билан биргаликда самарали эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Энтерококк (масалан, Е. faecalis) чақирган эндокардит учун ванкомицин фақат аминогликозидлар билан биргаликда қўлланганда самарали бўлиши мумкин. Ванкомицин дифтероид эндокардит давоси учун самарали эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Ванкомицин ёки рифампицин ёки аминогликозидлар билан ёки рифампицин ва аминогликозидлар билан биргаликда ишлатилади (масалан, клапан протезидан кейинги эрта даврда келиб чиққан S. Epidermidis ёки дифтероидлар чақирган эндокардитни даволашда). Ичиш учун ванкомицин Clostridiumdifficile чақирган псевдомембраноз колит ва Staphylococcusaureus чақирган энтероколитни даволаш учун ишлатилади. Бактериологик културалар учун намуналар патогенларни ажратиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ванкомицинга сезгирлигини аниқлаш учун олиниши керак.

Антибиотикка чидамлилигини ривожланишини камайтириш ва ванкомицинни ва бошқа антибактериал воситаларни самарадорлигини сақлаб қолиш учун, ванкомицин фақат ушбу воситага тасдиқланган сезувчанлик бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцияларни олдини олиш ва даволаш учун фойдаланиш керак. Антибактериал воситаларга сезувчанликни ўрганиш натижаларини олгач, терапия мос равишда тўғирланиши керак. Бактериологик тадқиқотлар натижалари бўлмаса маҳаллий эпидемиологик тадқиқотлар маълумотлари кўриб чиқилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, лактация даври, эшитиш нервини неврити, ҳомиладорлик (1 чи уч ойлик) да қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик билан: эшитишни бузилиши (шу жумладан анамнезда), буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик (2 чи ва 3 чи уч ойликлар).

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Болаларда маҳаллий анестетиклар билан бир вақтда қўллашда эритематоз тошмалар ва юз терисининг гиперемияси, катталарда - юрак ичи ўтказувчанликнинг бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида нефро- ва ототоксик ДВ(аминогликозидлар, амфотерицин В, ацетилсалицил кислота ёки б. салицилатлар, бацитрацин, буметанид, капреомицин, кармустин, паромомицин, циклоспорин, “қовузлоқ” диуретиклар, полимиксин В, цисплатин, этакрин кислотаси)билан тавсия қилиш мумкин эмас. Колестирамин самарадорлигини камайтиради. Антигистамин ДВлар, меклозин, фенотиазинлар, тиоксантенлар ванкомицин (қулоқларда шовқин, вертиго) нинг ототоксик таъсири аломатларини ниқоблаши мумкин. Умумий анестетиклар ва векуроний бромиди --АБ пасайтириш ёки нерв-мушак блокадасининг ривожланиши хавфи. Ванкомицин инфузиясини уларни юборишдан камида 60 минут олдин олиб бориш мумкин.

 

Ванкомицин эритмаси паст рН га эга бўлиб, бошқа эритмалар билан аралаштирилганда физик ёки кимёвий беқарорликка олиб келиши мумкин. Ишқорий эритмалар билан аралаштиришдан сақланиш керак. Ванкомицин ва бета-лактам антибиотикларининг эритмалари аралаштирилганда физик мос эмасдир. Ванкомицин концентрациясини оширишда преципитация эҳтимоли ортади. Ушбу антибиотикларнинг қўллаш орасида вена ичи тизимини адекват ювиш керак. Бундан ташқари, ванкомицин концентрациясини 5 мг/мл гача ёки ундан камроқ камайтириш тавсия этилади.