Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ульсегаст ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ульсегаст ПОРОШОК ДЛЯ ИНФУЗИИ 40мг №1

22 000 so'mdan
(3893)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИНФ
Farma. Guruh
Противоязвенное средство
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инфузион эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

 

Таркиби:

1 та флакони қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: омепразол натрий моногидрат –44,6 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксид, маннитол, динатрий эдетат.

 
 
Dori shakli
Лиофилизацияланган кукун сақловчи флаконларда, эритувчи билан биргаликда.

 

 

 
Farmakodinamikasi
Препарат иккита энантиомерларнинг рацемик аралашмасидан иборат бўлиб, меъданинг париетал ҳужайраларидаги протон помпани специфик ингибиция қилиши ҳисобига хлорид кислотаси секрециясини пасайтиради. Препарат бир марта юборилганда тез таъсир кўрсатади ва хлорид кислотаси орқага қайтувчи секрециясини сусайтиради.

 

Таъсир механизми

Препарат кучсиз асос ҳисобланади, меъда шиллиқ қавати деворолди қатлами ҳужайралари каналчаларининг кислотали муҳитида фаол шаклга ўтади, шу муҳитда  фаоллашади ва Н+/К+-АТФаза - протон помпасини сусайтиради. Препарат хлорид кислотаси синтезининг кейинги босқичига дозага боғлиқ равишда  таъсир қилади, рағбатлантирувчи омилдан қатъий назар, ҳам базал, ҳам рағбатлантирилган секрецияни пасайтиради.   

Меъда секрециясига таъсири

Препарат вена ичига юборилганда хлорид кислотасининг секрециясини дозага боғлиқ равишда сусайтиради. Меъда ички кислоталилик даражасини тез пасайтириш учун 40 мл препаратни вена ичига юбориш тавсия этилади, шундан сўнг меъдада хлорид кислота  секрециясининг тез пасайиши юз беради ва у 24 соат давомида сақланиб туради.

Хлорид кислотаси секрециясининг сусайиш даражаси препаратнинг AUC кўрсаткичига пропорционал ва айни вақтдаги қонда препаратнинг ҳақиқий концентрациясига нопропорционалдир. Препарат билан даволаш вақтида тахифилаксия қайд этилмаган.

Меъда  безлари секрециясини сусайтирувчи препаратларни узоқ вақт давомида перорал тарзда қабул қилган пациентларда меъдада без кисталари хосил бўлиши кўпроқ қайд этилган. Ушбу ҳолатлар хлорид кислотаси секрециясининг камайиши натижасидаги  физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ. Кисталар хавфсиз бўлиб, қайта ривожланишга учрайди.

Протон помпаси ингибиторлари ёки меъда безлари секрециясини камайтирувчи  бошқа препаратлар таъсирида меъдада хлорид кислотаси секрециясининг пасайиши ичаклардаги нормал микрофлорани ўсишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, Salmonellaspp., Campylobacterspp. ва шифохонада даволанаётган пациентларда Clostridiumdifficile каби бактериялар қўзғатувчи инфекцион ичак касалликлари ривожланиш хавфини бир оз ошишига олиб келиши мумкин.

 
Farmakokinetikasi
Тақсимланиши

 

Vd соғлом кўнгиллиларда 0,3 л/кг ни ташкил этади, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам шундай кўрсаткич аниқланади. Кекса ёшдаги пациентларда ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда Vбироз пасайган. Препарат плазма оқсиллари билан тахминан 95% боғланади.

Метаболизми ва экскрецияси

Вена ичига юборилгандан сўнг терминал босқичда ярим чиқарилиш ўртача кўрсаткичи 40 минутни ташкил қилади; умумий клиренс 0,3 дан 0,6 л/минутгачани ташкил қилади. Даволаш вақтида ярим чиқарилиш даври давомийлигининг ўзгаришлари қайд этилмайди.

Препарат цитохром Р450 (CYP) фермент тизимининг иштирокида тўлиқ метаболизмга учрайди. Дори воситасининг метаболизми асосан асосий метаболит – препаратнинг гидрокси бирикмаси хосил бўлишига жавоб берадиган специфик CYP2C19 изоферментига боғлиқ бўлади. Қолган қисмининг метаболизми CYP3A4 изоферменти ёрдамида амалга оширилади, бунда препаратнинг сульфо-ҳосиласи пайдо бўлади. Метаболитлар меъдада кислота секрециясига таъсир қилмайди. Вена ичига юборилган дозанинг тахминан 80% буйраклар орқали, қолган қисми эса – ичаклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади.

Айрим пациентлар гуруҳларида фармакокинетиканинг ўзига хос хусусиятлари

Аҳолининг тахминан 3%ида CYP2C19 изоферменти фаоллиги пасайган бўлади. Бундай пациентларда препарат метаболизми, асосан, CYP3A4 ёрдамида амалга оширилади ҳамда  20 мг препарат суткада бир марта қайта қабул қилинганида ўртача AUC  фаоллиги нормал CYP2C19 изоферментига эга пациентларга нисбатан 5-10 баравар юқори бўлади. Изофермент фаоллиги пасайган пациентладра плазмадаги Cmax ўртача миқдори тахминан 3-5 баравар юқори бўлади. Қайд этилган хусусиятлар препарат дозаси ва қўлланилиш усулига таъсир қилмайди.

Буйрак функциялари бузилиши бўлган пациентларда препарат экскрециясида деярли ўзгаришлар бўлмайди. Жигар функциясининг бузилиши бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даврининг узайиши қайд этилади, бироқ препарат суткада 1 марта қабул қилинганида тўпланмайди. Кекса ёшдаги (75-79 ёш) пациентларда препарат метаболизмининг тезлиги муайян даражада пасайган бўлади. 

 
Nojo'ya samaralari
Ножўя реакцияларнинг учраш тез-тезлиги қуйидаги градациясида келтирилган:

 

жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Тери ва териости клетчаткаси: тез-тез эмас - дерматит, тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми; кам ҳолларда - алопеция, фотосезувчанлик реакциялари, кўп шакли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Суяк-мушак тизими: кам ҳолларда - артралгия, миалгия, мушак кучсизлиги.

Марказий ва периферик нерв тизими: тез-тез - бош оғриши; тез-тез эмас - уйқусизлик, бош айланиши, парестезия, уйқучанлик; кам ҳолларда - юқори қўзғалувчанлик, агрессивлик, хушни бузилиши, депрессия, галлюцинациялар, таъм сезиш қобилияти бузилиши.

Меъда-ичак йўли: тез-тез - абдоминал оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши/қусиш; кам ҳолларда - оғиз қуриши, стоматит, гастроинтестинал кандидоз.

Гепатобиллиар тизими: тез-тез эмас - “жигар” ферментлари фаоллиги ошиши; кам ҳолларда – сариқлик билан /сариқликсиз гепатит, жигар етишмовчилиги, жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия.

Репродуктив тизими: кам ҳолларда – гинекомастия.

Сийдик чиқарилиш  тизими: кам ҳолларда – интерстициал нефрит

Қон яратиш тизими: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, панцитопения.

Иммун тизими: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари - иситма, ангиоэдема, анафилактик реакция / анафилактик шок.

Нафас тизими: кам ҳолларда - бронхоспазм.

Бошқа реакциялар: тез-тез эмас - вертиго, лоҳаслик; кам ҳолларда - гипонатриемия, ноаниқ кўриш, кўп терлаш, периферик шишлар; жуда кам ҳолларда – гипомагниемия.

Оғир кечувчи ёндош касалликлари бўлган пациентларда препарат юқори дозаларда вена ичига юборилганда кўриш функцияларининг қайтмас бузилиши ҳақида маълумотлар олинган. Бироқ кўриш функциясини ёмонлашуви билан омепразол билан даволаш орасида сабабли боғланиш аниқланмаган.

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.
 
Maxsus shartlar
Меъда яра касаллигининг эрта босқичлари тахмин қилинганда тўғри ташхис қўйиш ва адекват даволош буюрилиши учун рентген ёки эндоскопик текширувдан ўтиш лозим.

 

Ҳар қандай хавотирли симптомлардан бири  (масалан, тана вазнининг сезиларли спонтан кмайиб бориши, тез-тез қусиш, дисфагия, қон аралаш қусиш ёки мелена) кузатилса ҳам,  меъда яра касаллиги бўлса (ёки меъда яра касаллигига шубҳа қилинганида) хавфли ўсмалар ривожланганини инкор қилиш керак, чунки препарат билан даволаш белгиларнинг камайиши ва ташхис қўйиш кечиктирилишига олиб келиши мумкин.

Шифохонада даволанаётган пациентларда протон помпа ингибиторлари  С. difficile билан боғлиқ  юқумли касалликлар ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Остеопороз фонидаги синишлар билан омепразолни қўллаш орасида боғлиқлик аниқланмаган бўлсада остеопороз хавфи бўлган ёки уни фонида синиш хавфи бўлган пациентлар клиник назоратда бўлиши лозим.

Хлорид кислота секрециясини пасайиши натижасида  хромогранин А (CgA) концентрацияси ошади. Қон зардобида CgA  концентрациясининг ошиши нейроэндокрин ўсмаларни аниқлаш учун ўтказилган текширувлар натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолат кузатилмаслиги учун CgA концентрациясини аниқлаш учун текширувлар ўтказилишидан 5 кун аввал протон помпа ингибиторлари билан даволашни тўхтатиш лозим. Агар ўша вақт ичида  CgA  концентрацияси нормага қайтмаса текширув қайтадан ўтказилиши зарур.

Жигар функцияси бузилганида: жигар функциясининг бузилиши кузатилган пациентларда омепразол ярим чиқарилиш вақти узаяди. Шунинг учун суткада 10-20 мг препарат етарли ҳисобланади.

Буйраклар  функцияси  бузилганида: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентларда омепразол метаболизмининг тезлиги сусаяди, лекин  дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болаларда қўлланилиши: болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки болаларда препаратни қўллаш  тажрибаси чекланган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш  даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Эпидемиологик тадқиқотлар натижалари препаратнинг ҳомиладорлик кечишига, ҳомилага ёки янги туғилган чақалоққа ножўя таъсири йўқлигини тасдиқлаган. Препарат ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкин.

Эмизиш даври

Препарат кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Болаларга таъсири бўлса ҳам хали ўрганилмаган.  Шу сабабли лактация даврида препарат билан даволаш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш имконияти кўриб чиқилиши керак.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат транспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат билан терапия вақтида бош айланиши ва уйқучанлик кузатилиши мумкинлиги туфайли автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан рецидивларни олдини олиш мақсадида);

 

- меъда ва ўн икки бармоқ ичакниг Helicobacter pylori билан боғлик эрозив-ярали шикастланишлари (комплекс даволаш таркибида);

- гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ);

-гиперсекретор ҳолатларда (Золлингера-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўлиининг стресс яралари, полиэндокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз);

- НЯҚВларни қабул қилганда келиб чиқадиган меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватлари шикастланишлари - НЯҚВ-гастропатия (диспепсия, шиллиқ қават эрозиялари,  пептик яралар)ни олдини олиш ва даволаш учун;

-умумий анестезия вақтида меъдадаги кислотали массани нафас йўлларига аспирациясини (Мендельсон синдроми) олдини олиш учун қўлланилади.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат билан даволаниш вақтида меъдада кислотали даражасини пасайиши, сўрилиш механизми муҳитнинг кислотали даражасига боғлиқ бўлган бошқа препаратлар сўрилишининг пасайиши ёки ошишига олиб келиши мумкин. Хлорид кислотаси секрециясини пасайтирадиган бошқа препаратлар ёки антацид воситалар қўлланилган ҳолатдаги каби препарат билан даволаш кетоконазол ёки итраконазол сўрилишининг пасайишига, шунингдек дигоксин сўрилишининг ошишига олиб келиши мумкин. Препарат суткада бир марта 20 мг дозада дигоксин билан бирга қўлланилганда  дигоксиннинг биокиришимлигини 10% га оширади (20% пациентларда дигоксиннинг биокираолишлиги 30% гача миқдорга ошган).

 

Препарат айрим антиретровирус дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши исботланган. Ушбу ўзаро таъсирларнинг механизмлари ва клиник аҳамияти ҳар доим ҳам маълум бўлавермайди. Препарат билан даволаш даврида рН кўрсаткичини ошиши  антиретровирус препаратлар сўрилишига таъсир этиши мумкин. Шунингдек, CYP2C19 изоферменти даражасида ўзаро таъсирлар юз бериши мумкин. Омерпазол билан  атазанавир ва нелфинавир каби айрим антиретровирус препаратлар бирга қўлланилганида уларнинг қон зардобидаги концентрациялари пасайиши қайд этилади. Шу сабабли препаратни атазанавир ва нелфинавир каби антиретровирус препаратлар бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат ва саквинавир бир вақтда қўлланилганида саквинавирнинг қон зардобидаги концентрацияси ошиши қайд этилган, бошқа айрим антиретровирус препаратлар бирга қўлланилганида уларнинг зардобдаги концентрациялари ўзгармаган.

Препарат  CYP2C19 – унинг метаболизмида иштирок этадиган асосий изоферментни ингибирлайди. Препаратнинг диазепам, фенитоин, варфарин, К витамининг бошқа антагонистлари ва цилостазол каби метаболизмида CYP2C19 изоферменти иштирок қиладиган бошқа препаратлар билан бирга қўлланилиши ушбу препаратларнинг метаболизмини  пасайишига олиб келиши мумкин.

пасайтириш талаб қилиниши мумкин. Шу билан бирга, узоқ вақт фенитоин қабул қилаётган Фенитоин билан бирга қўлланилганида плазмада фенитоин концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади; айрим ҳолатларда фенитоин дозасини пациентларда суткада 1 маҳал 20 мг дозада омепразолнинг бирга қўлланилиши қон зардобида фенитоин  концентрациясини ўзгаришига олиб келмаган.

Варфарин ва К витаминининг бошқа антагонистларини қабул қилаётган пациентларда омепразол қўлланилганида Халқаро Нормаллаштирилган Нисбат (ХНН) индексининг мониторингини ўтказиш керак; айрим ҳолатларда варфарин ёки К витаминининг бошқа антагонисти дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин. Шу билан бирга, узоқ вақт варфарин қабул қилаётган пациентларда суткада 1 марта 20 мг дозада препаратни бирга қўлланилиши коагуляция вақти ўзгаришини пайдо қилмаган.

Препаратнинг суткада бир марта 40 мг дозада қўлланилиши цилостазолнинг Cmax ва AUC кўрсаткичларини мувофиқ равишда, 18% ва 26% ошишига олиб келган; цилостазолнинг фаол метаболитларидан бири учун ушбу кўрсаткичларнинг ошиши, мос равишда 29% ва 69% ни ташкил этган.

Препарат циклоспорин, лидокаин, хипидин, эстрадиол, эритромицин ва будесонид каби метаболизми CYP3A4 изоферменти ёрдамида амалга ошириладиган дори препаратлари метаболизмига таъсир қилмайди.

Препаратнинг қуйидаги препаратларга таъсири аниқланмаган: кофеин, теофиллин, хинидин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропранолол ва этанол.

Препарат ва такролимус бир вақтда қўлланилганида такролимуснинг қон зардобидаги концентрацияси ошиши қайд этилган.

Метотрексат  протон помпа ингибиторлари билан бирга қўлланилганида баъзи пациентларда қон зардобида метотрексат концентрациясини бир оз ошиши кузатилган. Метотрексатни юқори дозада қўллаш даврида омепразолни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиши лозим.

Препарат метаболизмида CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментлари иштирок қилади. Препарат кларитромицин ва вориконазол каби CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментларининг ингибиторлари билан бирга қўлланилганида  метаболизмининг секинлашиши ҳисобига қон зардобидаги омепразол концентрациясининг ошиши кузатилиши мумкин. Вориконазол ва омепразолнинг бирга қўлланилиши препарат учун AUC миқдорининг икки баравардан кўпроқ ошишига олиб келади. Препаратнинг юқори дозаларига чидамлилик яхшилиги туфайли қайд этилган препаратлар билан узоқ бўлмаган вақт давомида бирга қабул қилинганида омепразол дозасининг коррекцияси талаб қилинмайди.  

Рифампицин каби CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментлари таъсирини кучайтирадиган препаратлар ва далачой препаратлари омепразол билан бирга қўлланганида препарат метаболизмини тезлашиши ҳисобига омепразолнинг қон зардобидаги концентрацияси пасайиши кузатилиши мумкин.

Клопидогрел билан терапияга таъсири:

Омепразол билан бирга қўлланилганда клопидогрелнинг тромб хосил бўлишига қарши таъсири пасайиши мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу ўзаро таъсир механизми тўлиқ ўрганилмаган, шу туфайли мазкур препаратларни биргаликда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади. 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Препарат асл ўрамда ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Картон қутичасиз флакон ёруғликдан ҳимояланган жойда хона ёруғлигида энг кўпи билан 24 соат давомида сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати:

2 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Dozirovkasi
Ульсегаст перорал даволаш ўтказиш имконияти бўлмаганда альтернатив даво сифатида вена ичига томчилаб 20-30 минут давомида ўтказилади. Инфузия учун тайёрланган эритмани дарҳол юбориш тавсия қилинади.

·        Меъда  ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида (рецидивларни олдини олиш учун ҳам) Ульсегаст инфузияси 40 мг дан кунига бир марта тавсия қилинади

·               Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида (ГЭРБ) Ульсегаст инфузияси 40 мг дан кунига бир марта тавсия қилинади

·               Гиперсекретор ҳолатларда (Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўли стресс яралари,  полиэндокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз) дастлаб Ульсегаст суткада 60 мг дозада вена ичига юбориш тавсия этилади.

·               НЯҚВларни қабул қилганда келиб чиқадиган меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватлари шикастланишлари - НЯҚВ-гастропатия (диспепсия, шиллиқ қават эрозиялари,  пептик яралар)ни   олдини олиш ва даволаш учун Ульсегаст инфузияси 40 мг дан кунига бир марта тавсия қилинади

·               Умумий анестезия вақтида меъдадаги кислотали массани нафас йўлларига аспирациясини (Мендельсон синдроми) олдини олиш учун бир кун аввал кечқурун 40 мг ва анестезия/операциядан 2 соат аввал 40 мг препарат вена ичига  юборилади.

Парентерал даволаш курси тугаганидан кейин кислота секрециясини камайтириш учун перорал дори воситалари билан антисекретор даволаш ўтказиш тавсия қилинади  (масалан, омепразол 40 мг суткада бир марта  4 ҳафта давомида).

 

Алоҳида ҳолатларда препаратни қўлланиши

Буйраклар  функциясини  бузилиши: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функцияси бузилиши: жигар функциясини бузилиши кузатилган пациентларда омепразол  клиренси узаяди. Шунинг учун препарат дозаси суткада 20 мг дан ошмаслиги лозим.

Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентларда омепразол метаболизмини тезлиги сусаяди, лекин  дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Инфузион эритмани тайёрлаш бўйича кўрсатмалар

Инфузион эритма омепразолнинг лиофизирланган кукунини 100 мл 5% ли декстроза (глюкоза)  эритмасида ёки натрий хлориднинг 100 мл 0,9% физиологик эритмасида эритиш  орқали тайёрланади.

5% декстрозада (глюкозада) тайёрланган инфузион эритма 6 соат ичида қўлланилиб бўлиши керак.

0,9% ли натрий хлорид эритмасида тайёрланган инфузион эритма 12 соат давомида қўлланилиши керак. 

Инфузия учун эритмани тайёрлаш

1. Флакондан инфузия учун эритма шприц ёрдамида  5 мл олинади.

2. Инфузия учун эритма омепразолнинг лиофилизацияланган кукуни солинган флаконга юборилади, флакон препарат бутунлай эригунича силкитилади.

3. Шприцга омепразол  эритмаси тортилади.

4. Омепразол  эритмаси инфузия учун эритмали флаконга  ўтказилади.

5. Флакондан бутун препарат ўтказилиши учун 1-4-операциялар такрорланади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Клиник тадқиқотларда бир кун давомида 270 мг гача ва уч кун давомида 650 мг гача препаратни вена ичига юборилиши беморларда хеч қандай салбий оқибатларсиз амалга оширилган.

 

Симптомлари: бош айланиши, тормозланиш, бош оғриши, эс-хуш карахтлиги, томирлар дилатацияси, тахикардия, кўнгил айниши, қайт қилиш, метеоризм, диарея.

Даволаш: симптоматик. Гемодиализ етарли  самара бермайди.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ҳомиладорлик

 

Эпидемиологик тадқиқотлар натижалари препаратнинг ҳомиладорлик кечишига, ҳомилага ёки янги туғилган чақалоққа ножўя таъсири йўқлигини тасдиқлаган. Препарат ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкин.

Эмизиш даври

Препарат кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Болаларга таъсири бўлса ҳам хали ўрганилмаган.  Шу сабабли лактация даврида препарат билан даволаш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш имконияти кўриб чиқилиши керак.