Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ципрофлоксацин-Ника ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ципрофлоксацин-Ника ТАБЛЕТКА 250мг №100

40 000 so'mdan
(1569)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
НИКА ФАРМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита – фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани ингибирлайди, ДНК синтезини, бактерияларни ўсиши ва бўлинишини бузади; кучли морфологик ўзгаришларни ва бактериал ҳужайрани тезда нобуд бўлишини чақиради. Грамманфий микроорганизмларга тинч ва бўлиниш даврида, граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади.

Макроорганизм ҳужайралари учун кам заҳарлилиги, уларда ДНК-гиразини йўқлиги билан тушунтирилади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида, гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлмаган бошқа антибиотикларга параллел чидамлик ҳосил бўлиши юз бермайди, бу уни, масалан, аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга нисбатан юқори фаол қилади.

Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Echerichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella pp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Nesseria spp.); айрим хужайра ички қўзғатувчилари: Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynebacterium diphtheriae сезгир.

Метициллинга чидамли бўлган кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pneumoniae, Entercoccus faecalis Mycobacterium avium (ҳужайра ичида жойлашган) бактерияларнинг сезгирлиги ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялар талаб қилинади).

Препаратга резистентлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asterodes. Treponema pallidum га нисбатан фаол эмас.

Резистентлик жуда секин ривожланади, чунки, бир томондан, ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин микроорганизмлар деярли қолмайди, бошқа томондан эса – бактериал ҳужайраларда уни фаолсизлантирувчи ферментлар йўқ.

Қўлланилиши

- буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир ёки сурункали пиелонефрит, цистит, сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари, простатит, эпидидимит);
- нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитни зўрайиши);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган яра, жароҳатлар инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, инфекцияланган куйишлар);
- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (холангит, холецистит, ўт-пуфаги эмпиемаси, қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар);
- қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи абсцесси);
- ЛОР-аъзолари инфекциялари (ён бўшлиқларни яллиғланиши);
- кўз инфекциялари;
- таянч-харакат аппаратининг инфекциялари;
- жинсий аъзоларнинг инфекциялари;
- кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари;
- иммунитети сусайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволашда (иммун депрессантлар билан даволашда) қўлланади