Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Цефазолин-БХФЗ ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Цефазолин-БХФЗ ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 1,0Г №1

3 400 so'mdan
(2272)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БОРЩАГОВСКИЙ ХФЗ
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Ножўя таъсирлари
Дори шакли: 
Таркиби:
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат цефалоспорин қатори антибиотикларига юқори сезувчанликда, янги туғилган чақалоқларда, аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланмайди.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида пробеницид препаратнинг буйрак найчалари секрециясини пасайишини чақириши мумкин, бу цефазолиннинг қондаги концентрациясини давомли ошишига олиб келади. Препарат аминогликозидлар, ванкомицин, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида, антибактериал таъсирнинг синергизми кузатилади.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлиги бўлган, турли этиологияли аллергик реакцияларнинг ривожланишини хавфи юқори бўлган (шу жумладан – дориларга), шунингдек буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаш даврида, сийдикда қандга сохтамусбат реакция бўлиши мумкин. Препарат меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса колит) бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва болага бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида мумкин. Препарат «халқали» диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида  алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Юқори сезувчанликнинг ўткир реакциялари, тери тошмаси, дори иситмаси, лейкопения, эозинофилия ёки тромбоцитопения пайдо бўлганида, препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Бундай ҳолатларни бартараф қилиш учун адреналин, антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидларни қўллаш керак.

Препарат узоқ вақт қўлланганида, микроорганизмларнинг препаратга нисбатан резистентлиги ривожланиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида таърифланган ножўя кўринишларини кучайиши мумкин.

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Ножўя таъсирлари

Бошқа цефалоспорин антибиотиклари каби, препарат аллергик реакциялар чақириши мумкин. Бу ҳолларда аллергияга қарши препаратлар буюрилади. Лейкопения, эозинофилия, нейтропения, қусиш, кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Мушак ичига юборилганида, юборилган жойда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

 

 

Дори шакли: 

инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Цефазолин натрийли тузи (цефазолинга қайта ҳисобланганда) – 1,0 г.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Препарат биринчи авлод цефалоспоринларнинг асосий антибиотикларидан биридир. Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга бўлиб, бактерицид таъсир қилади. Таъсир қилиш механизми микроорганизмларнинг ҳужайра деворининг биосинтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ. Грамманфий ва граммусбат бактерияларга фаол таъсир қилади, шу жумладан пенициллиназа ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган стафилококклар, гемолитик стрептококклар, пневмококклар, салмонеллалар, шигеллалар, протейнинг айрим турлари, Klebsiella гуруҳи микроблари, дифтерия, куйдирги таёқчаси, гонококклар, менингококклар; шунингдек спирохета ва лептоспираларга нисбатан ҳам фаол. Препарат метициллинга резистент бўлган стафилококкларга, кўкйиринг таёқчасига, протейнинг индолмусбат штаммларига, туберкулёз микобактерияларига, анаэроб микроорганизмларга нисбатан самарасиз; препарат рикетсиялар, вируслар, замбуруғлар ва содда ҳайвонларга таъсир қилмайди.

 

Фармакокинетикаси

Мушак ичига (м/и) юборилганида препарат тез сўрилади ва 1 соатдан кейин қонда максимал концентрациясига (Сmax) эришилади. Бир марталик дозада юборилганида, препаратнинг қон плазмасидаги самарали концентрацияси 8-12 соат давомида сақланади. Препарат синовиал қобиқ орқали ўтади. Препаратнинг суяк тўқимасидаги концентрацияси тахминан қон плазмасидаги даражасига тўғри келади.

Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади, киндик ва ҳомила олди суюқлигига тушади. Препарат кўкрак сути таркибида оз концентрацияларда аниқланади. Препаратнинг тахминан 90% плазма оқсиллари билан боғланади. Асосан буйраклар орқали (тахминан 90%) ўзгармаган ҳолда, асосан калавалар ва қисман найчалар фильтрацияси орқали чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 2 соатни ташкил қилади.

 

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликларни, шу жумладан: юқори ва қуйи нафас йўллари, сийдик ва ўт чиқариш йўллари, кичик чаноқ аъзолари, тери ва юмшоқ тўқималар, суяклар ва бўғимларнинг касалликлари; эндокардит, сепсис, перитонит, ўрта отит, остеомиелит, мастит; жароҳатлар, куйишлар ва операциядан кейинги инфекциялар; сифилис ва гонореяни даволаш. Бундан ташқари, препарат жарроҳлик инфекцияларни олдини олиш учун операциядан олдинги ва кейинги даврларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат м/и қўлланади. Буюришда 30 мкг цефазолин сақловчи дисклардан фойдаланиб, ажратилган қўзғатувчиларнинг унга бўлган сезгирлигини аниқлаш керак. М/и юбориш учун флакондаги препарат 2-3 мл инъекция учун сувда эритилади ва мушакка чуқур қилиб юборилади. Эритиш вақтда флакондаги модда тўлиқ эригунча яхшилаб чайқатилади. Катталар учун препаратнинг суткалик дозаси 1 дан 4 г гача (баъзида кўпроқ) бўлади ва инфекциянинг оғирлигига, қўзғатувчининг турига ва унинг антибиотикка нисбатан сезгирлигига боғлиқдир. Агар инфекцияни граммусбат микроорганизмлар чақирган бўлса, катталар учун препаратнинг бир марталик дозаси, одатда 0,25-0,5 г ни ташкил қилади; бир кунда 3 марта юборилади (ҳар 8 соатда). Пневмококклар чақирган нафас йўлларининг ўртача оғирликдаги инфекцияларида, антибиотикка сезгир микроорганизмлар чақирган сийдик йўлларининг касалликларида, препарат 0,5-1,0 г дан ҳар 12 соатда буюрилади, Антибиотикка сезгир грамманфий микроорганизмлар чақирган касалликларда, препарат 0,5-1,0 г дан ҳар 6-8 соатда буюрилади. Сепсис, эндокардит ва бошқа оғир касалликларда суткалик доза 6 г ва кўпроқни ташкил қилиши мумкин. Болаларга суткада 20-50 мг/кг ҳисобидан буюрилади (3-4 қабулда); оғир инфекцияларда суткада 100 мг/кг гача юборилади. Даволашнинг ўртача давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. Буйракларнинг чиқариш функциясини бузилиши бўлган беморларга, тўпланмаслиги учун, препарат камайтирилган дозаларда буюрилади.

Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун операциядан 30-60 минут олдин 1,0 г, операция вақтида 0,5-1,0 г ва операциядан сўнг сутка давомида 0,5-1 г дан ҳар 6-8 соатда буюрилади.