Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТРИМЕДАТ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТРИМЕДАТ ТАБЛЕТКА 200МГ №20

99 000 so'mdan
(3667)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Trimebutine
Ishlab chiqaruvchi
ВАЛЕНТА
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Спазмолитики
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дори шакли

таблеткалар

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозиргача Тримедат® препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Фармакодинамикаси

Тримебутин ичакнинг энкефалинергик тизимига таъсир қилиб, унинг перистальтикасини бошқарувчиси ҳисобланади. Қўзғалиш ва бостириш рецепторларига яқинлиги туфайли, ичакнинг силлиқ мушакларини гипокинетик ҳолатларида рағбатлантирувчи таъсир ва гиперкинетик ҳолатларида спазмолитик таъсир кўрсатади. Препарат меъда-ичак йўлларининг ҳамма қисмига таъсир кўрсатади, қизилўнгач сфинктерининг босимини пасайтиради, меъдани бўшалишига ва ичак перистальтикасини кучайишига ёрдам беради, шунингдек йўғон ичакнинг силлиқ мушакларини овқат таъсирига жавоб реакциясига ҳам ёрдам беради. Тримебутин меъда-ичак йўлларининг моторикасини бузилиши билан боғлиқ турли касалликларда, ичак мушакларини меъёрий физиологик фаоллигини тиклайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида тримебутин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига (Сmax) 1-2 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 4-6% ни ташкил қилади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) – 88 л. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст – тахминан 5%. Тримебутин оз миқдорда йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Метаболизми ва чиқарилиши:

Тримебутин жигарда биотранформацияга учрайди ва сийдик билан асосан метаболитлари кўринишида (биринчи 24 соат давомида тахминан 70%) чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т½) – тахминан 12 соат.

 

Қўлланилиши
  • Меъда-ичак йўлларининг функционал касалликларидаги мотор бузилишларда, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, гастродуоденал касалликлардаги диспептик бузилишлари (қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўнгил айниши, қусиш), таъсирланган ичак синдромида (меъда-ичак йўлларининг, хусусан қорин бўшлиғидаги оғриқ ва санчиқлар, ичак спазмлари, метеоризм, диарея ва/ёки қабзият билан намоён бўлувчи функционал касалликлари);
  • Операциядан кейинги фалажланиш, ичак ўтказмаслиги, меъда-ичак йўлларининг рентгенологик ва эндоскопик текширишларга тайёрлаш;

Болаларда қўлланиши: меъда-ичак йўлларининг моторикасини бузилиши билан боғлиқ диспептик бузилишлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга: 100-200 мг дан суткада 3 марта. Таъсирланган ичак синдромининг қайталанишларини олдини олиш учун ўтказилган даволаш курсидан кейинги ремиссия даврида препаратни суткада 300 мг дозада 12 ҳафта давомида қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади.

3-5 ёшли болалар: 25 мг дан суткада 3 марта. 5-12 ёшли болалар: 50 мг дан суткада 3 марта.

Ножўя таъсирлари

Кам: тери реакциялари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик. 

3 ёшгача бўлган болалар – ушбу дори шакли учун.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тримедат® препаратининг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Таъсирланган ичак синдромини ўткир даврида суткада 600 мг 4 ҳафта давомидаги даволаш курсида ва ўтказилган курсдан кейин даволашни суткада 300 мг дозада 12 ҳафта давомида давом эттириш, касалликнинг қайталанишидан сақланиш имкониятини беради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.

Лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлигини тасдиқловчи клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли, бу даврда Тримедат®ни буюриш тавсия қилинмайди.

Экспериментал текширишларда препаратнинг тератогенлиги ва эмбриотоксиклиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.