Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТИВОРТИН АСПАРТАТ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТИВОРТИН АСПАРТАТ ПИТЬЕВОЙ ФЛАКОН 200МГ/МЛ 100МЛ №1

20 000 so'mdan
(3947)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
LARGININ ASPARTAT
Ishlab chiqaruvchi
ЮРИЯ ФАРМ
Chiqarilish shakli
ФЛ
Farma. Guruh
Аминокислота
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

орал эритма 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Тивортин® аспартат антигипоксик, цитопротектор, антиоксидант, дезинтоксикацион, мембранани барқарорловчи таъсир кўрсатади. Аммиакни нейтрализация қилиш жараёнларида ва уни организмдан чиқарилишини рағбатлантирилишида муҳим роль ўйнайди, жигарнинг дезинтоксикацион фаолиятини кучайтиради. Гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир қилади.

Азот оксиди донатори каби, Тивортин® аспартат организмни энергия билан таъминланиш жараёнларида иштирок этади, қон томирлар эндотелийсига тромбоцитлар ва лейкоцитлар адгезияси ва фаоллаштирувини камайтиради, атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади. Препарат ўртача анаболик таъсир кўрсатади, айрисимон без фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний зўриқиш вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради ва инсулин синтезига ёрдам беради, кислота-ишқор мувозанатини тўғриланишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Текширилмаган.

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллиги, бош мия ва юрак қон томирлари атеросклерози, артериал гипертензия, периферик қон томирлар атеросклерози, диабетик ангиопатиялар, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилишидан кейинги ҳолатларда, миокардиопатиялар, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, сурункали постэмболик ўпка гипертензияси, гиперамониемия чақирган жигар энцефалопатияси, гипоксик ва астеник ҳолатлар, айрисимон бези фаолиятини пасайишида иммунокоррекцияни мажмуавий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Овқат вақтида ичга қабул қилинади. Катталарга юракнинг ишемик касаллигида, юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерозида, периферик қон томирлар атеросклерозида, диабетик ангиопатияда суткада 5 мл дан 3-8 марта (1 ўлчов қошиғи – 1 г препаратга тўғри келади). Гиперхолестеринемияда, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ва бош мияда қон айланишини бузилишидан кейинги ҳолатларда, артериал гипертензияда суткада 5 мл дан 3-6 марта. Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида, интерстициал пневмонияда, идиопатик ўпка гипертензиясида, сурункали постэмболик ўпка гипертензиясида суткада  5 мл дан 3-6 марта. Турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитларда, жигар етишмовчилигида, гиперамониемия чақирган жигар энцефалопатиясида суткада 5 мл дан – 3-6 марта. Гипоксик ва астеник ҳолатларда, айрисимон бези фаолиятини пасайишидаги иммунокоррекцияда суткада 5 мл дан 4-8 марта. Максимал суткалик доза – 8 г. Даволаш курсининг давомийлиги – 8-15 кун; зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади. 

Ножўя таъсирлари

Камдан-кам ҳолларда – меъда ва ичакда енгил дискомфорт ҳисси, препарат бевосита қабул қилинганидан кейин ўз-ўзидан йўқолувчи кўнгил айниши. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препарат Е216 ва Е218 каби ёрдамчи моддалар сақланганлиги сабабли аллергик реакциялар чақириши мумкин (суст ривожлнган бўлиши мумкин) ва айрим ҳолларда бронхоспазм. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юқори сезувчанлик, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аргинин аспартат аминофиллин билан бирга қўлланганида қонда инсулин миқдори ошишига, спиронолактон аргинин билан қўлланганида қонда калий миқдори ошишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак. 

Махсус кўрсатмалар

Электролитлар алмашинувини бузилишларида, буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат қўлланганида, дам олиш ва уйқуни мувозанатланган тартибига риоя қилиш, алкоголь ва никотин, психостимуляторлардан воз кечиш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари ривожланса, даволашни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: юқори сезувчанлик реакциялари, гипогликемик ҳолат.

Даволаш: юқоридаги ҳолатлар кузатилганида препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Меъдани ювиш, сорбентлар қабул қилиш кўрсатилган. Антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!