Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Титризол АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Титризол АМПУЛЫ 2.5% 4мл №10

48 000 so'mdan
(2489)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси етарли эмас.   

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: тиазот кислотасининг морфолин тузи– 25,0 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1.0 мл.гача.

 
Dori shakli
2,5 % инъекция учун эритма 2,0 ёки 4,0 мл дан шиша ёки полиэтилен ампулаларда №5, №10, №20, № 30, №40, №50.
 
 
Farmakodinamikasi
Тиазот кислотасининг фармакологик самараси ишемияга қарши, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммуномодуляция қилувчи таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизнинг компенсаторли фаоллашуви ва Кребс циклида аденосинтрифосфат (АТФ) ички хужайравий фонда сақланиб қолган холда оксидланиш жараёнлари фаоллшуви ҳисобига амалга оширилади. Тиазот кислотаси молекуласининг таркибида оксидлаш-тиклаш хусусиятлари хос бўлган олтингугурт тиоли ва водороднинг ортиқча ионларини боғловчи учламчи азот мавжудлиги антиоксидант тизимининг фаоллашувини юзага келтирди. Тиол гуруҳининг кучли тиклаш ҳусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакциясинин чақиради.

Антирадикат ферментлар- супероксиддисмутазалар, каталазалар ва глутатионпероксидазалар реактивацияси кислороднинг фаол шакллари инициациясини бартараф этади.

Тиазот кислотасининг таъсири миокарднинг ишемияланган қисмларида липидларнинг оксидланиш жараёнлари тўхтатилишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлиги пасайишига, юракнинг қисқарувчанлик функцияси прогрессив сусайиши олди олинишига, миокард ишемияси ва некрознинг тааллуқли зоналари барқарорлашиши ва камайишига олиб келади. Қоннинг реологик ҳусусиятлари яхшиланиши фибринолитик тизим фаоллашуви ҳисобига амалга оширилади. Миокард метаболизми жараёнларининг яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик фаолиятларини ошиши, юрак ритмини нормаллаштиришга ёрдам бериши тиазот кислотасини ьурли шаклларини юрак ишемик касаллиги бўлган беморларни даволаш учун тавсия қилиш имконини беради.

Тиазот кислотаси кардиологияда қўлланиши билан параллел равишда, дори воситасининг ифодаланган гепатопротекторли хоссалари ҳисобга олинган ҳолда, жигар ва бошқа ички органлар касалликларини даволашда ҳам қўлланади. Дори воситаси гепатоцитлар парчаланиши олдини олади, ёғ инфильтрацияси ва жигар центролобуляр некрозлари тарқалиш даражасини пасайтиради, гепатоцитлар репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, улардаги оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувларини нормаллаштиради. Сафро синтези ва ажралиб чиқиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини меъёрлаштиради. 
 
Farmakokinetikasi
Мушак ичига юборилгандан сўнг қон плазмасида тиазот кислотасини Сmax кўрсаткичига 0.84 соатдан ва вена ичига юборилганда-0.1 соатдан кейин эришилади. Қон оқсиллари билан боғланиши 10 % дан ошмади. Тиазот кислотаси асосан буйракларда тўпланади – 31 % Ахамиятли миқдорда ёғон ичакда, юракда, талоқда ва энг кам миқдорда ингичка ичакда ва ўпкада тўпланади (1-2 %).

 

 
Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

 

Индивидуал юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кам холларда кузатилиши мумкин:

Тери ва тери ости клетчатка томонидан: қичиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми ҳолатлари;

Иммун тизими томонидан: бошқа препаратлар қабул қилиш фонида ангионевротик шиш, анафилактик шок ҳолатлари таърифлаган;

Бошқалар: иситма, эт увишиш ҳолатлари ва юбориш жойида ўзгаришлари;

Бошқа препаратлар қабул қилинганда пациентларда, кўпроқ кекса ёшдаги беморларда, қуйидаги алохида холатлар пайдо бўлиши мумкин:

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, бош оғриғи;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, артериал босимнинг пасайиш холатлари.

Меъда-ичак йўли томонидан: дисептик ҳолатлар, шу жумладан, оғиз қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ворин дам бўлиши;

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бўғилиш

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

 

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси етарли эмас.   

Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига  

таъсир қилиш қобилияти.  

Ҳозирги вақтда тегишли маълумотлар йўқ, бироқ бош айланиш ривожланишини

хисобга олиш керак. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан ножўя

реакциялар падо бўлган тақдирда, транспорт воситаларини бошвариш ва бошва

мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя этиш керак.  

Qo'llanilishi
Юрак ишемик касаллигини мажмуавий даволашда: стенокардия, миокард инфаркти, постинфаркт кардиосклероз; юрак аритмияларини даволашда қўшимча воситаси сифатида қўлланилади.

 

Турли этиологияли сурункали гепатит, алкоголли гепатит, фиброз ва жигар циррозини мажмуавий даволашда қўлланилади.  

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тиазот кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига ювори сезувчанлик; буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Титризол кардиопротектор препарати сифатида юрак ишемик касаллигининг базис воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин. Гепатопротектор воситаси сифатида тааллуқли этиологияли гепатитни даволашнинг анъанавий усулларини билан бирга буюриш мумкин.  
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори

 

бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

 
Dozirovkasi
Миокард инфарктида ва ностабил стенокардияда Титризолинни вена ичига аста-секин 2 мл/минут тезликда 4 мл дан 25 мг/мл эритма (100 мг) ёки вена ичига томчилатиб бир минутда 20-30 томчи тезликда 4 мл 25 мг/мл эритма 150-250 мл 0.9 % ли натрий хлориди эритмаси билан суюлтирилади) ёки суткада 2-3 марта мушак ичига 4 мл.дан 25 мг/мл эритма (100 мг) юборилади. Даволаш курси:14 кун.

 

Зўриқиш стенокардияда Титризолни суткада 2 марта мушак ичига 4 мл дан 25 мг/мл эритма (суткалик доза 200 мг) юборилади. Даволаш курси 14 кун.

Тинч холатидаги стенокардияда ва постифаркт кардиосклерозда Титризолни суткада 3 марта мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма юборилади. Даволаш курси 20-30 кун.

Жараёнининг яққол фаоллиги билан кечадиган сурункали гепатитда Тиотриазолин биринчи 5 кунда суткада 2-3 марта мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма (50 мг) ёки суткада 1 марта вена ичига астасекин 2 мл/минут тезликда 4 мл дан 25 мг/мл  эритма (100 мг) , ёки вена ичига томчилаб бир минутда 20-30 томчи тезликда юборилади (2 та ампула 25 мг/мл эритма ёки 1 та ампула 50 мг/мл эритма 150-250 мл 0.9 % ли натрий хлориди эритмаси билан суюлтирилади). Даволашни 5- кунидан 20- кунигача Тиотриазолин таблеткалар билан давом этиш мумкин.

         Минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Титразолни суткада 3 марта мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма юборилади. Даволашни суткада 3 марта мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма  (50 мг) 5 кун давомидан бошланади, кейинчалик даволашни  таблеткалар давом этилади.

Болалар: препаратни болаларда қўлланиш тажрибаси етарли эмас.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилишида сийдикда натрий ва кали концентрациялари ошади.

 

Бундай холатларда препаратни бекор қилиш керак.

Даволаш: симптоматик.