Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТИОСУЛЬФАТ НАТРИЯ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТИОСУЛЬФАТ НАТРИЯ АМПУЛЫ 30% 5МЛ №10

8 000 so'mdan
(4654)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
SODIUM THIOSULFATE
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Антигистаминные препараты
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Инъекция учун 30% ли эритма: №5, №10, №20, №30, №40, №50 шиша ёки полиэтиленли ампулаларда 5 мл ёки 10 мл дан.
 
Farmakodinamikasi

Комплекс ҳосил қилувчи восита. Дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади, галоидларнинг препаратларини (йод) зарарсизлантиради.

Мишьяк , симоб , қўрғошин бирикмалари билан заҳарланганда , заҳарли бўлмаган сульфит бирикмаларни ҳосил қилади.

Цианидлар билан заҳарланганда  камроқ заҳарлиликка эга бўлган роданид бирикмаларини ҳосил қилади .

Кислотали мухитда олтингугурт ва олтингугурт ангидриди ҳосил қилиб парчаланади , улар паразитларга қарши таъсир кўрсатади .

Farmakokinetikasi
Вена ичига юборилганида хужайра ички суюқлигида тақсимланади . Организмдан сийдик билан чиқарилади . Ярим чиқарилиш даври – 0,65 соатни ташкил қилади .

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Респиратор тизими томонидан: хансираш, қийинлашган нафас.

 

Меъдағичак йўли томонидан: кўнгли айниши , қусиш.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, кўришни хиралаштириши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: коллапсгача артериал босимини камайиши, онгни йўқолиши, тахикардия.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар, артралгия, иситма.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулёз) , эшакеми, гиперемия, қизиш ҳис қилиш.

Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойидаги реакциялар, умумий холсизлик, диурезни кучайиши.

 

Maxsus shartlar

Цианидлар билан заҳарланишда бошида метгемоглабин хосил қилувчилар, антициан ёки амилнитрит қўллаш, ва кецинчалик натрий тиосульфатни вена ичига юборишга ўтиш керак.

 

Артериал гипертензия, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, хомиладорлар токсикози бўлган беморларга эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки пациентларни ҳолати ёмонлашиши мумкин.

Қўллашдан олдин ампулани ичидагини текшириш керак. Чўкма бўлганида дори воситани қўллаш мумкин эмас.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган  пациентлар.

Маълумки, тиосульфат натрий асосан буйраклар орқали чикарилади, ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дори воситага токсик реакциясини ривожланиш хавфи юқорироқ бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда эхтимол буйрак функциясини сусайиши мумкин, шунинг учун дозани танлашда ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препарат факат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўлланилади .

Дори восита транспот воситани ёки патенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига ўзига ҳос таъсири.

Даволаш даврида автомобилни бошқариш ва диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак .

Qo'llanilishi

·      Захарланишда:

 

 

-       Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан (заҳарсиз сульфитлар ҳосил бўлади)

-        синил кислотаси ва унинг тузлари (кам заҳарлиликка эга роданид бирикмалар ҳосил бўлади)

-        йод , бром тузлари билан заҳарланишда қўлланилади .

·      Аллергик касалликларда , невралгияда , диабетик полинейропатияда , аритмияларда мажмуавий даволаш учун қўлланилади .

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Болаларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак, препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўк .

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Натрий тиосульфати родарин босқичи метаболизми бўладиган препаратлари билан бирга қўлланиши бу воситаларни фармакологик самараларини камайтиради.

Йодидлар, бромидлар хисобланган дори воситалар.

Алкогол истеъмол қилиш натрий тиосульфати билан қўлланиши тавсия қилинмайди.

Номутаносиблик

Нитритлар ва нитратлар  эритмалари билан номутаносиб. Бир шприцда дори воситани бошқа дори воситалари билан аралаштирмаслик лозим.

Dozirovkasi

Вена ичига 30% ли эритмани (интоксикациянинг оғирлик даражасига қараб) 5-10 мл дан аста-секин юборилади , цианид бирикмалари билан шикастланишларда- 30% ли эритманинг 50 мл юборилади .

Дори восита бутун токсиген давр давомида буюрилади (захарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлишидан организмдан токсинни тўлиқ чиқарилишигача).

Аллергик касалликлари, артритлар, невралгияларда натрия тиосульфатни 1,5-3 г дозада (бу 30 % ли эритмани 5-10 мл тўғри келади) буюрилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: артралгия, гиперрефлексия, тиришишлар, психотик хулқ, шу жумладан ажитация, галлюцинациялар; кўнгил айниши, қусиш; ножўя реакцияда кўринишини кучайиши.

Даволаш: гемодиализ, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш.