Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТИНИДАЗОЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТИНИДАЗОЛ ТАБЛЕТКА 500МГ №4

6 000 so'mdan
(3143)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
TINIDAZOLE
Ishlab chiqaruvchi
БИОКОМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противопротозойные препараты
Dori tafsilotlari
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дорилар билан ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган, агар пайдо бўлса, даволаш симптоматик. Махсус антидот йўқ. Тинидазол диализ орқали чиқарилади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт билан.

Дори шакли

Плёнка қобиқли таблеткалар.

Фармакологик хусусиятлари

Протозойларга ва микробларга қарши таъсирга эга. Тrichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Lamblia ларга нисбатан фаол. Қуйидаги анаэроб микроорганизмларга: Bacteroides spp. (шу жумладан В. melaninogenicus) Clostridum spp., Eubacterium spp., Fusobacterium spp., Peptococus spp., Peptjstreptococus spp., Veillonella spp. га нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми қўзғатувчиларнинг ДНК синтезини сусайтириши ва структурасини бузишига боғлиқ.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қонда 2 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади ва 12 соатгача сақланади (40-51 мкг/мл ни ташкил қилиб, 12 соатдан кейин 11-19 мкг/мл га, 72 соатдан кейин 1 мкг/мл гача камаяди).

Тинидазол организмнинг барча тўқималарида яхши тақсимланади, йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 12% ни ташкил этади.

Препарат биотрансформацияси жигарда юз беради. Тахминан 60-65% буйрак орқали (шу жумладан 20-25% ўзгармаган ҳолда), 12% – ичак орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши
  • трихомониаз (кольпит, эндометрит, овариал ва тубовариал абсцесслар);
  • лямблиоз;
  • амебиаз (шу жумладан ичак ва жигар шакллари);
  • анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекциялар (пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, ўткир ярали гингивитлар);
  • аралаш аэроб-анаэроб инфекциялар (антибиотиклар билан биргаликда);
  • Helicobacter pylori эрадикацияси (висмут препаратлари ва антибиотиклар билан бирга).
  • анаэроблар томонидан чақирилган операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади. Трихомониаз ва лямблиозда препарат катталарга кунига бир марта 2 г (4 таблетка) дан буюрилади; болаларга кунига 1 марта тана вазнига 50-75 мг/кг дан буюрилади. Зарурат туғилганда, препаратни ўша дозада қайта қабул қилиш мумкин. Ичак амебиазида катталар учун кунлик доза 2 г ни ташкил қилади ва препарат 2-3 кун қабул қилинади. Болаларга тинидазол кунига 50-60 мг/кг ҳисобидан буюрилади, даволаш курси – 3 кун.

Жигар амёбиазида: препарат катталарга кунига 1,5-2 г бошланғич дозада буюрилади. Даволаш курси – 3 кун, заруратга туғилганда, даволаш курси 6 кунгача узайтирилиши мумкин. Инфекциянинг оғирлигига қараб, курслик доза 4,5-12 г ни ташкил қилади. Болаларга тинидазол кунига 50-60 мг доза ҳисобидан буюрилади, даволаш муддати – 5 кун.

Анаэроблар томонидан чақирилган инфекцияларини даволашда, катталарга даволанишнинг биринчи куни бир марта суткада – 2 г буюрилади, кейин суткада 1 г дан буюрилади. Даволаш 5-6 кун давом этади. Операциядан кейинги асоратларни олдини олишда катталарга операциядан 12 соат олдин 2 г дан бир марта буюрилади. 12 ёшгача бўлган болаларда анаэроб инфекцияларни даволаш ва олдини олишда, препаратни қўллаш безарарлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, оғизни қуриши ва унда ёқимсиз таъм пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, атаксия, периферик невропатия, кам холларда тиришиш.

Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қичишиши, терида тошмалар, ангионевротик шиш.

Бошқалар: кам ҳолларда – транзитор лейкопения, ҳолсизланиш кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • марказий нерв тизимининг органик касалликлари;
  • қон яратилишини бузилиши;
  • ҳомиладорликнинг 1 – уч ойлиги;
  • лактация;
  • препаратга ёки 5-нитроимидазолнинг бошқа унумларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас;
  • ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида, фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
  • лактация даврида препаратни қўллаш зарур бўлганида, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Қабул қилгандан 72 соатдан кейин ҳам она сутида тинидазол аниқланишини ҳисобга олиш керак.
Дорилар билан ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганда тинидазол билвосита антикоагуллянтларнинг қон ивишига қарши таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Трихомониазни даволашда тинидазол билан иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Агарда даволаш 6 кундан кўпга чўзилса, периферик қон кўринишини мунтазам назорат қилиш керак. Антабуссимон реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, тинидазол билан даволаш жараёнида алкогол исътемол қилишдан, сақланиш лозим. 12 ёшгача бўлган болаларда анаэроб инфекцияни даволашда қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилаётган пациентлар юқори диққат ва тезкор психомотор реакциялар талаб этадиган потенциал хавфли фаолият билан шуғулланишдан сақланишлари керак. (автотранпорт ва механизмларни бошқариш).

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.