Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТИАМИНА ХЛОРИД

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТИАМИНА ХЛОРИД АМПУЛЫ 5% 1МЛ №10

2 000 so'mdan
(2236)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
THIAMINE
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Bolalar uchun qo'llanilishi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли:инъекция учун эритма.

 

Таркиби:

фаол модда: тиамин гидрохлориди – 25,0 ёки 50,0 г;

ёрдамчи моддалар: Трилон Б – 0,1 г; инъекция учун сув – 1000 мл гача.

 
 
Dori shakli
1,0 мл дан ампулаларда 2,5% ва 5,0% инъекция учун эритма.
 
Farmakodinamikasi
Тиамин (B1 витамини) сувда эрувчан витаминларга мансуб. Организмда фаол тиамин пирофосфатга (дифосфат)-кокарбоксилазага айланади ва кофермент сифатида пироузум ва альфа-кетоглутар кислоталарини оксидлаш- карбоксил гурухини ажралишда иштирок этадиган пируватдекарбоксилаза, альфа-кетоглутаратдекарбоксилаза мажмуаларини; транскетолаз – пентозофосфат шунти ферменти таркибига қўшилади. Тиамин пирофосфат (кокарбоксилаза) углевод, оқсил ва липид алмашинувида иштирок қиладиган қатор ферментларни фаоллаштиради.

 

Тиамин гидрохлориди синапсларда нерв қўзғалишларни ўтказилиш жараёнларида иштирок этади.

Суст ганглиоблокловчи ва кураресимон хусусиятларга эга. Ҳужайраларнинг мембраналарини пероксид-оксидланиш махсулотларининг токсик таъсиридан ҳимоя қилади.

Farmakokinetikasi
Тиамин мушак ичига юборилганда тез ва тўлиқ сўрилади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, бунда плазмада асосан эркин тиамин, эритроцитлар ва лейкоцитларда – унинг фосфор эфирлари айланади. Бутун тана ва тўқималар орқали бир хил тақсимланади. Асосан жигар, юрак, мия, буйрак, талоқда тўпланади. Умумий миқдорининг ½ қисми кўндаланг-тарғил мушакларда ва миокардда ва тахминан 40% - ички аъзоларда бўлади. Фосфорланиш жигарда юз беради. Тиаминдифосфат (кокарбоксилаза), кофермент фаоллигига эга бўлган энг фаол фосфор эфири ҳисобланади. Ичак ва буйрак орқали чиқарилади.
 
Nojo'ya samaralari
Препарат қўлланилганда қуйидаги ножўя реакциялари бўлиши мумкин:

 

- юрак-қон томирлари тизими томонидан: тахикардия, юрак уришини хис қилиш, коллапс;

- периферик ва марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, хавотирлик, парестезиялар;

- кўриш аъзолари томонидан: кўриш нервини шикастланиши;

- нафас  тизими томонидан: нафас олишни қийинлашиши, хансираш;

- овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: ютишни қийинлашиши, кўнгил айниши, ичак геморрагиялари, жигар ферментларининг фаоллигини бузилиши;

- тери ва териости клетчаткаси томонидан: гиперемия, қичишиш; дерматит, тошмалар;

- иммун тизими томонидан: эшакеми, Квинке шиши, тиришиш билан бронхоспастик синдром, анафилактик шок;

- умумий бузилишлар: кўп терлаш, эт увишиши, тремор, умумий ҳолсизлик, шиш, иситма;

- инъекция жойида реакциялар: юбориш жойида оғриқ (эритма рН пастлиги туфайли), тошма, қичишиш;

- бошқалар: синаптоплегия аломатлари – тиаминнинг турли медиаторлар билан мажмуаларни ҳосил қилиш хусусияти артериал босимини пасайиши, юрак аритмияларини пайдо бўлиши, скелет (шу жумладан, нафас) мушакларини қисқаришини бузилиши, марказий нерв тизимини сусайиши билан бирга кечиши мумкин; тиамин хлориди стафилококларни антибиотикларга резистентликни шакллантиришга ёрдам беради.

 
 
Maxsus shartlar
Тиамин гидрохлориди эритмасини парентерал қўллашдан олдин препаратга индивидуал сезувчанлик юзасидан тери синамасини ўтказиш шарт. Инъекция ўтказилгандан сўнг оғир аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли 30 минут давомида назорат қилиш зарур.

 

Анафилактик реакциялар кўпинча юқори дозаларда вена ичига юборилгандан кейин ривожланади.

Аллергик реакциялар кўпинча аллергияга мойиллиги бўлган шахсларда, аёлларда климакс олди ва климакс даврида, алкоголизм билан хасталанган шахсларда ривожланади.

Тиамин инъекциясини пиридоксин инъекциясидан сўнг энг камида 12 соатдан кейин амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Препаратни мушак ичига юборишда мушакка чуқурроқ, вена ичига – секин-юбориш керак. Мушак ичига инъекциялар эритманинг рН пастлиги туфайли оғриқли.

Препаратни мувозанатланган парҳез ўрнига қўлланиши мумкин эмас, фақат парҳез давоси билан мажмуада.

Препаратни инъекцион шаклини ичакда сўрилишни бузилишлари бўлган ёки меъда резекция қилинган беморларни даволашда, таблетка шаклидаги тиаминни қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатларда (кўнгил айниши, қусиш, операция олди ва операциядан кейинги даврда), шунингдек касалликни оғир шаклида ёки тезроқ терапевтик самарага эришиш учун даволаниш бошида қўллаш керак. 

Препаратнинг парентерал юборишни кичик дозалардан (катталарга 0,5 мл кўп эмас) бошлаш тавсия этилади ва фақат яхши ўзлаштирилганда янада юқори дозалар юборилади.

Нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлигида, ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг гиперацид шаклларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Вернике энцефалопатиясида ва алкогол интоксикациясини даволашда тиаминни глюкозани юборилишдан олдин юбориш лозим, чунки глюкоза тиамин танқислиги билан боғлиқ холатни оғирлаштириши мумкин.

Алкоголизми бўлган беморларда препаратни ножўя таъсирлари симптомларини кучайтириши мумкин.

Тиамин қутбсизланган миорелаксантлар, адренолитик ва симпатомиметик дори воситаларини таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат (юқори дозаларда қўлланганда) қон зардобида теофиллинни спектрофотометрик усулда ва Эрлих реагенти ёрдамида уробилиногенни аниқлашда натижаларни ўзгартириш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни кўрсатма бўйича тавсия этилган дозаларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.

Болалар

Болалар учун, одатда, тиамин хлориднинг 2,5% ли эритмаси қўлланади. 8 ёшдан катта ёшдаги болаларга 5% ли эритма юборилиши мумкин.

Дори воситасининг автотранспортни бошқариш ва ўта хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига ўзига хос таъсири

Даволаш вақтида нерв тизими томонидан ножўя таъсирларни ривожланиш эҳтимоли туфайли транспорт воситаларини бошқаришда ва мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя этиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин. 

 
Qo'llanilishi
Тиамин (B1 витамини) гиповитаминози ва авитаминози, шу жумладан кам сўрилиш синдроми, зонд орқали овқатланадиган, гемодиализдаги бўлган пациентларда.

 

Мажмуавий даволаш таркибида:

·           марказий нерв тизими (Вернике энцефалопатиясида) ва периферик нерв тизими касалликлари (невритлар, радикулит, невралгия, моно- ва полинейропатияда, периферик нимфалаж ёки фалаж);

·           нейротрофик ўзгаришлар ва модда алмашинувини бузилиши билан бўлган тери шикастланиши (дерматозлар, экзема, нейродермит, псориаз);

·           интоксикация (шу жумладан сурункали алкоголизм, тиреотоксикоз);

·           дистрофик жараёнлар (очлик ва тўла қимматга эга бўлмаган овқатланиш, микродиодистрофия, ичак атонияси);

·           тиаминни сўрилишини бузилиши билан бўлган меъда-ичак йўлларининг патологияси;

·           қандли диабет;

·           эндатериитда қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-            препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

 

-            аллергик касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан:

-            аёлларда климакс олди ва климакс даврида (аллергик реакциялар хавфини пайдо бўлиши) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Номутаносиблик.

 

Тиамин гидрохлоридини бир шприцда аралаштириш мумкин эмас:

-            бензилпенициллин ёки стрептомицин билан, чунки бу антибиотикларни бузилишига олиб келади;

-            никотин кислотаси ёки сульфитларни сақловчи эритмалар (натрий гидросульфити антиоксидант ёки консервант сифати билан), чунки бу тиаминни бузилишига олиб келади;

-            карбонатлар, цитратлар, барбитуратлар, мис препаратлари, йодидлар, темир-аммоний цитрати, танин кислотаси билан, чунки тиамин ишқор ва нейтрал эритмалар билан нотурғун.

Тиамин гидрохлоридини бошқа дори воситалари билан биргаликда қўлланилганда бўлиши мумкин:

-            цианокобаламин, пиридоксин билан - тиаминнинг фосфорланган биологик фаол шаклга айланишини қийинлашиши ва унинг аллергик таъсирларини кучайиши. Тиаминни пиридоксин (В6 витамини) ёки цианокобаламин (В12 витамини) билан бир вақтда парентерал юбориш тавсия этилмайди;

-            қутбсизланмаган миорелаксантлар (суксаметоний хлориди), холин ҳосилалари билан – уларнинг терапевтик таъсирини сусайиши;

-            тиосемикарбазон, 5-фторурацил билан – тиаминни фаоллигини ингибиция бўлиши;

-            тиришишга қарши препаратлар билан (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин); симпатолитиклар (резерпин, октадин), фентоламин, пропранолол билан; адреномиметиклар, симпатомиметиклар билан – фармакологик фаоллигини камайиши ва терапевтик таъсирини кучсизланиши.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Музлатилмасин!

 
Dozirovkasi

Катталарга:

 

Препаратни мушак ичига (мушакка чуқур) 25-50 мг (1 мл 2,5% ёки 5% ли эритма) дозада суткада 1 марта хар куни буюрилади.

Юборишни кичик дозалардан бошланади –25 мг дан кўп эмас (0,5 мл 5% ли эритма ёки 1 мл 2,5% ли эритма) ва яхши ўзлаштираолинганда юқори дозаларда – 50 мг (1 мл 5% ли эритма) юборилади.

Вернике-Корсаков энцефалопатияси: препарат мушак ичига (мушакка чуқур) клиник яхшилангунга қадар суткада 2 марта 50-100 мг (1-2 мл 5% эритма) дозада буюрилади. В1 витамини юборишига аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Вернике энцефалопатиясида ва алкогол интоксикациясини даволашда тиаминни вена ичига юборилади глюкозадан олдин юбориш керак.

Болалар:

Болаларга одатда тиамин хлоридни 2,5% ли эритмаси қўлланилади.

8 ёшдан ошган болаларга 5% ли эритмани юборилишига йўл қўйилади. Препаратни ҳар куни суткада 1 марта 12,5 мг (0,25 мл 5% эритма) дозада буюрилади. Даволаш курси – 10-30 та инъекция.

 

Bolalar uchun qo'llanilishi
Болалар учун, одатда, тиамин хлориднинг 2,5% ли эритмаси қўлланади. 8 ёшдан катта ёшдаги болаларга 5% ли эритма юборилиши мумкин.
 
Dozani oshirib yuborilishi
 
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирининг симптомлари кучайиши мумкин. Юқори дозада узоқ вақт қўллаш гипертиреоидизм белгилари, бош оғриғи, қўзғалиш, тремор, юрак қисқаришлар сонини ошиши, уйқусизлик.

 

Даволаш:препарат қўлланишини бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Препаратни кўрсатма бўйича тавсия этилган дозаларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.