Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Терафлю пак.порош.

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Терафлю пак.порош. со вкусом лимона ПАКЕТИК №1

6 000 so'mdan
(1986)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Tavsif
ТЕРАФЛЮ ПАКЕТИК №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли).

 

Таркиби:

Бир пакет қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 325 мг парацетамол, 20 мг фенирамин малеати, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 50 мг аскорбин кислотаси;

ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий цитрати дигидрати, сариқ Е110 бўёвчиси, сариқ Е104 бўёвчиси, титан диоксиди (Е171), сахароза, лимон ароматизатори, уч асосли кальций фосфати, сувсиз лимон кислотаси.

 
 
Dori shakli
Мажмуавий материалдан қилинган 22,1 кукун пакетикларда.

 

10 пакетлар тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.

 
Farmakodinamikasi
Парацетамол – оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи воситадир. Унинг таъсир механизми, аввалам бор барча марказий нерв тизмининг простагландинлар синтезини ингибиция қилиншга боғлиқ. Простагландинларни периферик ингибиция қилиниши йўқлиги сабабли анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларга ёки кекса ёшдаги пациентларга тўғри келади.

 

Фенирамин малеати – антигистамин восита, Н1-рецепторлар блокаторидир. Нафас йўллари касалликлари билан боғлиқ бўлган умумий аллергик симптомларини енгиллаштиришни таъминлайди.

Фенилэфрин гидрохлориди – симпатомиметиклар ҳисобланади, асосан альфа-адренорецепторларга таъсир қилади. Фенилэфрин гидрохлориди бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шишини камайтиради.

Аскорбин кислотаси (С витамини) одатда вирусли касалликларни бошланиш босқичларида, шу жумладан шамоллашдаги йўқотилган С витаминини ўрнини босиб шамоллашга қарши компонентлар мажмуаси сифатида буюрилади.

 
Farmakokinetikasi
Парацетамол - меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва организмни кўпчилик тўқималарига тақсимланади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганда парацетамолни плазмада оқсиллари билан боғланиши минимал даражада. Жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва сульфатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади,

 

5% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди – меъда-ичак йўллари орқали текис бўлмаган холатда сўрилади ва ичак ва жигарда моноаминооксидаза билан бирламчи метаболимга учрайди. Шу тариқа перорал қабул қилинганда фенилэфрин гидрохлориди паст биокираолишликка эга. Сульфатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Аскорбин кислотаси – меъда-ичак йўллари орқали тез сўрилади ва организмни барча тўқималарига тақсимланади, плазмада оқсиллар билан боғланиши 25%. Аскорбин кислотасини ортиб қолган миқдори сийдик билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Нохуш реакциялар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг.

 

Тизим ва аъзолар синфи

Ножўя самаралар

Тез-тезлиги

Парацетамол

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тромбоцитопения

Жуда кам холларда

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Анафилаксия, тери реакциялари, ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан бунда ташқари, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш ва тошма

Жуда кам холларда

Нафас тизими, кўкрак қафаси, кўкс орқалиғи томонидан бузилишлар

Пациентларда бронхоспазм, аспиринга ёки бошқа НЯҚВ сезувчанлик

Жуда кам холларда

Гепато-билиар тизими томонидан бузилишлар

Жигар дисфункцияси

Жуда кам холларда

Фенирамин

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Лейкопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия

Номаълум

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Анафилактик шок, ангионевротик шиш, ўта юқори сезувчанлик, эшакеми

Кам холларда

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Антихолиннергик симптомлар, харакат координациясини бузилиши, тремор, хотирани йўқотиш ёки диққатни жамлаш*, мувозанатни бузилиши*, бош айланиши*, лохаслик**, уйқучанлик**, галлюцинация, дезориентация, ўта қўзғалувчанлик самаралари (хавотирлик, асабийлик, уйқусизлик).

Номаълум

Кўз аъзолари томонидан бузилишлар

Мидриаз, аккомодацияни бузилиши

Номаълум

Юрак фаолияти томонидан бузилишлар

Юрак уриши

Номаълум

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Ортостатик гипотензия

Номаълум

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Қабзият

Номаълум

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

Экзема, геморрагик тошма, эритема, қичишиш

Кам холларда

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Сийишни тутилиши

Номаълум

Умумий бузилишлар ва қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар

Бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги

Номаълум

Фенилэфрин

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик ташвишланиш (асабийлик)

Тез-тез

Юракни ишлаш фаолияти томонидан бузилишлар

Артериал босимни ошиши, тахикардия, юракни тез уриши

Тез-тез

Кам холларда

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Қусиш, кўнгил айниши

Тез-тез

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Ўта юқори сезувчанлик, аллергик дерматит, эшакеми

Кам холларда

Кўз аъзолари томонидан бузилишлар

Ёпиқ бурчакли глаукомани зўрайиши (кўп холларда аниқланган ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда (Махсус кўрсатмаларга қаранг), мидриаз)

Кам холларда

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

Тошма

Кам холларда

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Сийишни тутилиши (кўп холларда инфравезикал обструкция синдроми бўлган пациентларда, масалан простата безини гипертрофияси), дизурия

Кам холларда

*кекса ёшдаги пациентларда

**кўп холларда даволашни бошида кузатилган

 

 

Бу препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокорга мурожаат қилинг:

·               Сизда тошма ёки эшакеми (қичишувчан ғадир будир тошма), баъзида нафасни қийинлашиши, оғизни, юз, лаб, тил, томоқ ёки кўзларни қизариши ва/ёки шиши каби аллергик реакциялар пайдо бўлса

·               Сизда тошма, терини қипиқланиши ёки оғиз бўшлиғини яраси пайдо бўлса;

·               Сизда аспиринни қабул қилганда ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаганда нафас олишда муаммолар пайдо бўлса, шунингдек бу дори воситалари билан шунга ўхшаш реакциялар пайдо бўлган холларда;

·               Сизда кўкаришлар ёки аниқланмаган этилогияли қон кетишлар пайдо бўлса;

·               Терини оқариши, бош айланиши ва чарчоқликлар қаторида сийдикни тўқлашишини сезсангиз;

·               Сизда галлюцинациялар пайдо бўлса (кўриш ёки эшитиш);

·               Сизда хаддан ташқари тез пульсни уриши пайдо бўлса ёки номунтазам пульсни хаддан ташқари тез уришини хис қилсангиз;

·               Сизда кўришни ёмонлашиши пайдо бўлса, бу кўзнинг қон босимини аномал юқорилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин;

·               Сизда сийишни муаммолари пайдо бўлса. Бундай реакцияларни пайдо бўлиши кўпинча эркакларда простата безини гиперплазияси бўлган сабабли кузатилади.

Бундай реакциялар кам холларда ёки жуда кам холларда учрайди.

 

 
Maxsus shartlar
Парацетамол сақлайди. Парацетамол сақловчи, деконгестант (бурун битиши симптомларини енгиллаштириш учун тавсия этилган препаратлар) ва шамоллашга қарши препаратлар билан бир вақтнинг ўзида қабул қилманг.

 

Бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Парацетамолни дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигарни кўчириб ўтказишга ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Глутатион даражаси пасайиши бўлган пациентларда (озиб кетишда, анорексияли беморларда, тана вазнини индекси бўлган пациентларда, сурункали оғир алкоголизмли ёки сепсиси бўлган пациентларда) жигар дисфункцияси/етишмовчилиги холатлари ҳақида маълумотлар бўлган. Деконгестант ва антигистамин препаратлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашиш лозим, агар:

·               Сизда жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлса (парацетамол қабул қилиш билан боғлиқ жигар ёндош касалликлари сабабли жигар шикастланиш хавфини оширади);

·                Сизда глутатион даражаси паст, оғир инфекцияларда (масалан сепсис), жуда ҳам озиб кетишда, вазнини камлигида, сурункали алкоголизмда, бу метаболик ацидоз хавфини ошириши мумкин. Агар Сизда қуйидаги метаболик ацидоз симптомлари мажмуада кузатилса дархол шифокорга мурожаат қилинг: чуқур, тез, қийналиб нафас олиш; ўзини ёмон хис қилиш (кўнгил айниши), қусиш: иштахани йўқолиши;

·               Сизда артериал гипертензия (юқори қон босими), юрак-қон томир касаллиги, қандли диабет, гипертиреодизм (қалқонсимон бези гиперфункцияси), ёпиқ бурчакли глаукома (кўз ички босимини ошиши), феохромоцитома (буйрак усти безини кам учрайдиган ўсмаси), простата безини гипертрофияси (простата безини муаммоси ёки сийишни қийнлиги), қон томирларни окклюзив касаллиги (булар Рейно синдроми, карахтланиш кўринишида пайдо бўлиши мумкин, совуқ таъсирида бармоқлар, қўллар ва оёқларда санчиқлар ва рангни ўзгариши (оқ, кўк, кейин қизил).

Бу препаратни симпатомиметик қабул қилаётган пациентларга (булар деконгестантлар, иштахани сусайтириш учун препаратлар, амфетаминга ўхшаш препаратлар), бета-адреноблокаторлар ва бошқа антигипертензив препаратлар, трициклик антидепрессантлар (масалан амитриптилин), дигоксин ва юрак гликозидлари, шохкуя алкалоидлари (масалан эрготамин ва метисергид) эхтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади. Ножўя таъсирларига сезувчан бўлган кекса ёшли пациентларга препаратни қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Онги чалкашиши бўлган кекса ёшли инсонларга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Қандли диабети билан касалланган пациентлар препарат 20 г сахароза сақланишини инобатга олишлари лозим.

Кам учрайдиган туғма фруктоза, мальабсорбция глюкоза/галактоза ёки сахароза-изомальтоза етишмовчилигини ўзлаштираолмайдиган пациентларга препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Бир пакет 28,3 мг натрий сақлайди, натрий-назоратли пархезида бўлган пациентларга буни инобатга олиш лозим.

Sunset yellow (E 110), озуқавий бўёвчисини сақлайди, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Шикастланган пакетлардаги препаратни қўлламанг.

Дори воситасини қўлланилишига доир йўриқномасига доимо риоя қилинг ва хар доим ўқинг.

Ҳомиладорлик ва лактация

препаратни ҳомиладорликда қўлланилиши бўйича етарлича маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар репродуктив токсиклигига нисбатан етарлича ҳисобланмайди. Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун хавфидан устун турган холлардан ташқари холларда препаратни ҳомиладорлик ва эмизикли даврида қабул қилшидан сақланиш лозим. Энг кичик самарали дозани қисқа муддатли давомий даволаш билан кўриб чиқиш лозим.

Ҳомиладорлик даврида парацетамолни қабул қилишдан олдин (хар қандай ва бошқа дори воситаларни), ҳомиладор аёл шифокор билан масалахатлашиши керак.

Фенилэфринни ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда қўлланилиши бўйича ҳайвонлардаги тадқиқотлар ёки клиник маълумотлар йўқ.

Аскорбин кислотаси учун рухсат этилган қўлланилишни юқори даражаси (UL), суткада 1800 мг ташкил этади (ҳомиладорлик вақтида <18 ёш) ва суткада 2000 мг (ҳомиладорлик вақтида >18 ёш). Рухсат этилган юқори қабул қилиш даражаси (UL) озуқа моддаларни максимал суткалик қабул қилиш  даражасидир, соғлиқ учун салбий таъсир этиш хавфини туғдирмайди. Парацетамолни тавсия этилган дозада қабул қилинганда кўкрак сутига клиник ахамиятли бўлмаган миқдорда ажралади.

Фенилэфрин кўкрак сутига ажралиши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизм билан ишлаш қобилиятига таъсири

Фенирамин уйқучанликни, бош айланишини, кўришни аниқмаслигини, когнитив функцияни ва айрим пациентларда харакат координациясини бузилишини чақириши мумкин, бу транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига аҳамиятли таъсир этиши мумкин. Алкоголни ёки седатив воситаларни қабул қилиш бу бузилишларни қўшимча кучайтириши мумкин.

 

 
Qo'llanilishi
Қуйидаги қисқа муддатли “шамоллаш” ва грипп симптомларини енгиллаштириш учун:

 

·               Бурун ёндош бўшлиқлари ва буруннит битиб қолиши

·               Тумов

·               Аксириш

·               Танани қақшаб оғриши ва томоқда оғриқ каби оғриқ, бош оғриғи, мушак оғриғи ва бурунни ёндош сохасида оғриқ

·               Тана ҳароратини ошиши ва у билан ассоцацияланган этни увишишида қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратни қуйидапги пациентларга қўллаш мумкин эмас:

-                Анамнезида парацетамолга, фенираминга, фенилэфринга, аскорбин кислотасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;

-                Қоида бўйича депрессияни даволаш учун қўлланиладиган моноаминооксидаза ингибиторларини (МАО) охирги икки ҳафта давомида қабул қилган ёки қабул қилаётганларга қўллаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан масалахатлашинг, агар Сиз қабул қилаётган бўлсангиз:

 

Моноаминоксидаза ингибиторлари (иМАО)

Симпатомиметик аминлар ва иМАО орасида, булар ўзаро кучайтир таъсири бўлиб ўтади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” қаранг)

Симпатомиметиклар (масалан деконгестантлар, иштахани сусайтириш учун препаратлар ва амфетаминга ўхшаш препаратлар)

Фенилэфринни бошқа симпатомиметик аминлар билан бир вақтда қўлланилиши юрак-қон томирларни ножўя самаралари хавфини пайдо бўлишини ошириши мумкин (Махсус кўрсатамлар бўлимига қаранг).

Бета-блокаторлар ва бошқа антигипертензив воситалар (жумладан дебризозин, гуанетидин, резерпин, метилдопу)

Фенилэфрин бета-блокаторлар ва антигипертензив препаратларни самарасини пасайтириши мумкин, Гипертоник ва бошқа юрак-қон томирларни ножўя самаралар хавфи пайдо бўлади (Махсус кўрсатамалар бўлимига қаранг).

Трициклик антидпрессантлар (масалан амитриптилин)

Юрак-қон томирларни ножўя самаралирини хавфи ошиади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Дигоксин ва юрак гликозидлари

Фенилэфрин билан бир вақтда қўлланилганда юракни номунтазам уриши ёки инфаркт миокардни хавфи ошиши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Шохкуя алкалоидлари (масалан эрготамин ва метисергид)

Фенилэфрин билан бир вақтда қўлланилганда эрготизмни чақириши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Варфарин ва бошқа кумаринлар

Парацетамолни хар куни узоқ вақт қўлланилиши варфаринни ва бошқа кумаринларни антикоагулянт самарасини кучайтириш мумкин, бу қон кетиш хавфини оширади; бир марталик дозалар деярли таъсир этмайди.

Алкоголь

Алкоголь фенираминни седатив таъсирини кучайтиради

Седатив ва уйқу чақирувчи (масалан барбитуартлар. Бензодиазепинлар, анксиолитик ва антидепрессантлар)

Фенирамин бошқа седатив воситаларни марказий таъсирини кучайтиради.

Антихоленергик воситалар (масалан бошқа антигистаминлар, паркинсонга қарши воситалар ва фенотиазин нейролептиклар)

Фенирамин антихолинергик фаолликка эга ва бошқа антихолинергик фаолликка эга препаратлар антихолинергик таъсирини кучайтириши мумкин.

Сиз қабул қилаётган хар қандай дориларни шифокорга ёки фармацевтга айтиш тавсия этилади.

  

 
Maxsus saqlash sharoitlari
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин. 

 
Dozirovkasi
Препаратни фақат ичга қабул қилинади.

 

1 пакет ичидагисини 1 стакан қайноқ сув билан эритилади. Қабул қилиш мумкин бўлган ҳароратгача сақлангандан кейин қабул қилиш мумкин.

Катталар (жумладан кексалар) ва 12 ёш ва ундан катта болалар: зарурат бўлганда бир пакетдан хар 4-6 соатда. 24 соат давомида 4 пакетдан кўп қабул қилманг. Препаратни 4 соатдан олдин тез-тез қабул қилманг.

12 ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди.

Шикофор кўрсатмасисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар симптомлар сақланиб турса шифокорга мурожаат қилинг.

КЎРСАТИЛГАН ДОЗАДАН ОШИРМАНГ.

Керакли самарага эришиш учун энг паст дозани қабул қилиш ва минимал давомийликни қўллаш тавсия этилади.

 

 
Dozani oshirib yuborilishi
Агар Сиз препаратни тавсия этилган дозадан катта миқдорда қабул қилсангиз, жигар етишмовчилиги хавфи туфайли шифокорга дархол мурожаат қилинг, агар Сизда хеч қандай симптомлар бўлмаганда ҳам. Дозани ошириб юборилиши хушдан кетиш ёки комага олиб келиши мумкин. Болаларда тиришишлар (хуружлар) пайдо бўлиши мумкин.

 

Парацетамол

Симптомлари: парацетамолни дозасини ошириб юборилгандан кейинги олиб борилган текширувлар, жигарни шикастланишининг клиник белгилари одатда 24-48 соатдан кейин пайдо бўлади ва 4-6 кундан кейин максимумга етилишини тасдиқлайди. Дозани ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, жигарни кўчириб ўтказишни талаб этиши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Ўткир панкреатит холатлари одатда жигар дисфункцияси ва гепатотоксиклик билан кузатилган.

Даволаш: Агар дозани ошириб юборилиши симптомлари бўлса ҳам, дозани ошириб юборилганда тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади, Агар дозани ошириб юборилишига шубха туғилса ёки парацетамолни дозаси ошириб юборилиши тасдиқланса, хаттоки симптомлари бўлмаганда ёки дозани ошириб юборилишида жигарни токсик шкастланишига йўл қўймаслик учун дархол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

N-ацетилцистеинни ёки метионинни юбориш талаб этилиши мумкин.

Фенирамин

Симптомлари: дозани ошириб юбориш тиришишни ривожланишини чақириши мумкин (айниқса болаларда), онгни бузилиши ва комага олиб келиши мумкин.

Даволаш: махсус симптомларни бартараф этиш учун кўрсатилган умумий тутиб турувчи даволаш.

Фенилэфрин

Симптомлари: фенилэфринга ўхшаш дозани ошириб юборилиши, “Ножўя таъсирлари” бўлимида таърифланган. Бундан ташқари фенилэфринни дозасини ошириб юбориш симптомлари таъсирчанликни, ташвишланишни, артериал босимни ошишини чақириши мумкин, ва рефлектор брадикардия бўлиши мумкин. Оғир холатларда онгни чалкашиши, галлюцинациялар, тиришиш ва аритмия пайдо бўлиш мумкин.

Даволаш: симптоматик. Яққол гипертензия альфа-адреноблокаторларни, фентоламин кабиларни қўллаш қўллашни талаб этиши мумкин.

Аскорбин кислотаси: асорбин кислотасининг юқори дозалари (>300 мг) вақтинча осмотик диареяни ва меъда-ичак йўлларини бузилишини чақириши мумкин, булар кўнгил айниши ва қоринда дискамфорт кабилардир. Аскорбин кислотасини дозаси ошириб юборилиши оқибатлари, парацетамолни дозасини ошириб юборишни чақирган жигар интоксикацияси билан бир хил.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

препаратни ҳомиладорликда қўлланилиши бўйича етарлича маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар репродуктив токсиклигига нисбатан етарлича ҳисобланмайди. Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун хавфидан устун турган холлардан ташқари холларда препаратни ҳомиладорлик ва эмизикли даврида қабул қилшидан сақланиш лозим. Энг кичик самарали дозани қисқа муддатли давомий даволаш билан кўриб чиқиш лозим.

 

Ҳомиладорлик даврида парацетамолни қабул қилишдан олдин (хар қандай ва бошқа дори воситаларни), ҳомиладор аёл шифокор билан масалахатлашиши керак.

Фенилэфринни ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда қўлланилиши бўйича ҳайвонлардаги тадқиқотлар ёки клиник маълумотлар йўқ.

Аскорбин кислотаси учун рухсат этилган қўлланилишни юқори даражаси (UL), суткада 1800 мг ташкил этади (ҳомиладорлик вақтида <18 ёш) ва суткада 2000 мг (ҳомиладорлик вақтида >18 ёш). Рухсат этилган юқори қабул қилиш даражаси (UL) озуқа моддаларни максимал суткалик қабул қилиш  даражасидир, соғлиқ учун салбий таъсир этиш хавфини туғдирмайди. Парацетамолни тавсия этилган дозада қабул қилинганда кўкрак сутига клиник ахамиятли бўлмаган миқдорда ажралади.

Фенилэфрин кўкрак сутига ажралиши мумкин.