Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ТАУФОН ГЛАЗНЫЕ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ТАУФОН ГЛАЗНЫЕ КАПЛИ 4% 10МЛ №1

3 700 so'mdan
(1850)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
TAURINE
Ishlab chiqaruvchi
Фармекс Групп
Chiqarilish shakli
ГЛ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Средства применяемые в офтальмологии
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

 4% ли  кўз томчилари.

Farmakodinamikasi

Тауфон цистеин айланиш жараёнида организмда ҳосил бўлувчи олтингугурт сақловчи аминокислота ҳисобланади. Метаболик таъсир кўрсатади, дистрофик характерли касалликларида, кўзнинг травматик шикастланишларида ва кўз тўқималар метаболизмини кескин бузилиши билан кечадиган касалликларида репаратив ва регенерация жараёнларни рағбатлантиради.

Олтингугурт сақловчи бирикма сифатида ушбу дори воситаси хужайра мембраналари функцияларини нормаллаштиришга, энергетик ва моддалар алмашинув жараёнларини фаоллаштириб, цитопламанинг электролит таркиби сақлаб қолишига, нерв импульсни узатишларни шароитларни яхшилашга ёрдам беради.

Farmakokinetikasi
Тауфон томизилганда кўз тўқималарига ўтади, ана шу ерда  ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Препарат даволаш дозаларда қўлланганда тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади. Айрим пациентларда аллергик реакциялар, конъюнктива гиперемиялари, қичишиш, кўзларда ачитиш ва санчиқлар ривожланиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса ёки йўриқномада кўрсатилмаган хар қандай бошқа ножўя самаралари кузатилса, бу хақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.
 
Maxsus shartlar

Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимолол томизгунгача 20-30 минут олдин тимол билан бирга қўлланади.

 

Болаларда қўлланиши:болаларда препаратни қўлланишини самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса ёки йўриқномада кўрсатилмаган хар қандай бошқа ножўя самаралари кузатилса, бу хақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича етарли тажриба йўқ. Агар кутиладиган даволаш самараси потенциал хавфдан устун бўлса, даволовчи шифокор буюртмаси бўйича ҳомиладор ва эмизувчи оналарни даволаш учун таурин қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратни таъсир қилиш қобилияти тўғрисида маълумотлар йўқ.

Qo'llanilishi

·      Кўз мугуз пардалари ва тўр пардалари дистрофик шикастланишлари, шу жумладан ирсий тапеторетинал дегенерациялар;

·      кексалик, диабетик, жарохатланиш ва нурланиш билан боғлиқ катаракталар;

·      мугуз парда жароҳатларида репаратив жараёнларни рағбатлантирувчи восита сифатида: очиқ бурчакли глаукомани даволашда қўшимча дори воситаси сифатида қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тауринга индивидуал юқори сезувчанлик, 18 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

 

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тимолол кўз томчилари билан бирга қўлланганда кўз ички босимини кучайган пасайиши кузатилади.  

 

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилгандан кейин 1 ой мобайнида фойдаланилсин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Тауфон катталарга буюрилади.

 

Катарактани даволаш учун кунига 2-4 маҳал 2-3 томчидан буюрилади. Даволаш курси – 3 ой. Даволаш курсини 1 ой интервал билан такрорлаш керак.

Жароҳатларда 1 ой давомида кунига 2-4 маҳал 2-3 томчидан қўлланади.

Тапеторетинал дегенерацияси ва кўз тўр пардасининг бошқа дистрофик касалликларини, ва жароҳатларини даволаш учун кунига 2-4 марта 2-3 томчидан 1 ой давомида  қўлланилади.

          Даволаш курси 6-8 ой дан  кейин қайтариш керак.

Очиқ бурчакли глаукомада Тауфон кунига 2 марта тимолол қўллангунгача 20-30 минут  олдин конъюнктивал қопчиққа 2-3 томчидан томизилади. Даволаш курси индивиуал тартибда белгиланади.

Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.