Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Тацеф ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Тацеф ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 1г/0,125г №1

24 000 so'mdan
(2306)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
УЛЬТРА ЛАБ.
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалари
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўлланилиши

Препаратга чидамли бактерияларнинг ривожланишини пасайтириш ва цефтриаксон ва тазобактамнинг самарадорлигини тутиб туриш учун препаратни фақат сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш керак. Цефтриаксон натрий ва тазобактамнинг мажмуасини қуйидаги ҳолатларда қўллаш кўрсатилган:

  • Қуйи нафас йўлларининг инфекциялар ва касалхонадан ташқари пневмония;
  • Ўрта қулоқнинг ўткир бактериал отити;
  • Тери ва унинг тузилмаларининг инфекциялари;
  • Сийдик йўлларининг инфекциялари;
  • Асоратланмаган гонорея;
  • Чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари;
  • Бактериал септицемия;
  • Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
  • Интраабдоминал инфекциялар;
  • Бактериал менингит;
  • Жарроҳлик инфекцияларини олдини олиш.

Жарроҳлик инфекцияларини олдини олиш: Препаратни (инъекция учун цефтриаксон натрий тазобакта) операциядан олдин юбориш инфекцияни ривожланишига нисбатан потенциал ҳавфли ҳисобланган, жарроҳлик операциялари (масалан, вагинал, абдоминал гистерэктомия, ҳавф гуруҳидаги пациентлардаги, яъни 70 ёшдан ошганларда, антимикроб, препаратларни, юборишни, талаб қилмайдиган ўткир холецистит, обструктив сариқлик ёки ўт йўлларига тошларни тиқилиб қолиши, ўтказилган пациентларда, сурункали калькулез холециститда холецисэктомия, шунингдек операция майдони жиддий хавф солиши мумкин бўлган (масалан, аорта-коронар шунтлаш вақтида) пациентларда операциядан кейинги инфекциялар ҳавфини камайтириши мумкин. 

Дори шакли

инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 

Таркиби

ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: стерил цефтриаксон натрий, 1000 мг сувсиз цефтриаксонга эквивалент; стерил тазобактам натрий, 125 мг тазобактамга эквивалент;

ёрдамчи модда: инъекция учун стерил сув – 5 мл.

Таърифиоқ ёки деярли оқ рангли кристаллик кукун. 

Фармакологик ҳусусиятлари

Цефтриаксон – 2-аминотиазолил метоксиламин ҳосиласи бўлиб, учинчи авлод цефалоспоринидир. Цефтриаксон бактерицид таъсирга эга, пенициллин-боғловчи протеинлар (ПБП) дан бири ёки бир нечтаси билан боғланиб, фаол бўлинаётган ҳужайраларнинг бактерия ҳужайра девори синтезини ингибирлайди. Ушбу протеинлар бактерияларнинг ҳужайра мембраналари билан боғланган ва мумкин уларнинг синтезида иштирок этадилар. Нуқсонли ҳужайра деворининг ҳосил бўлишини натижаси бўлиб ҳужайрадаги осмотик босимни беқарорлиги ҳисобланади. Бактериал ҳужайралар уникал ПБП тўпламига эга. Бактерияларнинг ҳар хил турлари учун ПБП га цефтриаксоннинг яқинлиги препаратнинг антимикроб фаоллик доираси билан боғлиқ. Шунингдек, цефалоспоринлар пенициллинлар каби ҳужайраларнинг бўлинишида қатнашадиган фермент муреин гидролаза ингибиторининг ҳусусиятини пасайтириши орқали бактерияларнинг ҳужайра деворларини парчаланиш тезлигини ошириши мумкин деб тахмин қилинади. Ушбу фермент бактериа ҳужайранинг деворларини бутунлигини бузиши мумкин.

Тазобактам – пенициллинат сульфони бўлиб, тузилиши жиҳатидан сульбактамга яқин. Бета-лактамаза ингибитори бўлиб, пенициллинлар ва цефалоспоринлар каби ушбу ферментни таъсири остида парчаланадиган кўпчилик препаратлар билан синергизм намоён қилади. Тазобактам клавулан кислотаси ингибирлаши мумкин бўлган барча бета-лактамазаларни ингибирлайди, ва бундан ташқари у Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Serratia marcescens ва Pseudomonas aeruginosa бактерияларнинг индуцияланган ферментларига нисбатан маълум фаолликка эга. Тазобактам бошқа бета-лактамазаларга нисбатан кучсиз фермент индуктори ҳисобланади.

Тазобактам ва цефтриаксоннинг мажмуаси

Тазобактам ва цефтриаксоннинг мажмуаси цефтриаксонга сезгир барча микроорганизмларга нисбатан фаол. Бундан ташқари, уларнинг мажмуасини таъсири турли микроорганизмларга нисбатан алоҳида компонентларининг таъсири билан солиштирганда, синергизм (минимал ингибирловчи концентрацияларини пасайиши) намоён қилади.

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter calcoaceticus, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae (шу жумладан ампициллинга чидамли ва бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Moraxella catarrhalis (бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Neisseria meningitides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens.

Цефтриаксон Pseudomonas aeruginosa га нисбатан ҳам фаол.

Граммусбат аэробларStaphylococcus aureus (шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Viridans group streptococci.

АнаэробларBacteroides fragilis, Clostridium species, Peptostreptococcus species.

Clostridium difficile нинг кўпчилик штаммлари цефтриаксонга чидамли.

Аэроб грамманфий микроорганизмларCitrobacter diversus, Citrobacter freundii,

Providencia species (жумладан, Providencia rettgeri), Salmonella species (шу жумладан, Salmonella typhi), Shigella species.

Аэроб граммусбат микроорганизмларStreptococcus agalactiae, Anaerobic Microorganisms, Prevotella (Bacteroides) bivius, Porphyromonas (Bacteroides) melaninogenicus. 

Фармакокинетикаси

Мушак ичига (м/и) юборилганда тез ва тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Препарат плазма альбуминлари билан қайтар боғланади (85-95%), препаратнинг қондаги концентрацияси ошган сари оқсиллар билан боғланиши камаяди. Препарат R-плазмидили бета–лактамазалар ва кўпчилик хромосомаларга боғлиқ пенициллиназа ва цефалоспориназалар томонидан гидролизланмайди, пенициллинлар ва I ва II авлод цефалоспоринлар ва аминогликозидларга толерант бўлган мультирезистент штаммларга таъсир қилиши мумкин. Бактерияларнинг айрим штаммларини орттирилган чидамлилиги бета-лактамазани ҳосил бўлиши билан боғлиқ, уни цефтриаксон фаолсизлантиради. Препарат юқори даражали турғунликка ва узоқ муддатли яримчиқарилиш даврига (Т½ ) эга. М/и юборилганидан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) 2-3 соат ўтгач аниқланади ва 1 г дозада юборилганида 80 мг/л ни ташкил қилади; вена ичига (в/и) юборилганидан кейин 30 минут ўтгач Сmах 100-150 мг/л ни ташкил қилади. Турғун концентрацияга 4 соатдан кейин эришилади. Микроблар қарши минимал концентрация қонда 24 соатдан кўпроқ вақтгача аниқланади. Цефтриаксон организмнинг тўқималари ва суюқликларида (синовиал, перитонеал, интерстициал) яхши тақсимланади, мия қобиқларини яллиғланишида орқа мия суюқлигига киради, препарат шунингдек суяк тўқимасида ҳам аниқланади, йўлдош тўсиғидан ўтади. Препарат кўкрак сути билан кам миқдорда (3-4%) чиқарилади. Ўзгармаган шаклда (50-65%) буйраклар орқали 48 соат давомида, тахминан 40% ўт- сафро билан чиқарилади. Препарат 0,15-3,0г дозаларда юборилганида Т½ 5,8-8,7 соатни, тақсимланиш ҳажми (V/d) – 5,78-13,5 л ни, плазма клиренси соатига – 0,58-1,45 л ни, буйрак клиренси соатига 0,32-0,73 л ни ташкил қилади. Ичакда микрофлора таъсирида препарат нофаол метаболитга айланади. Т½ ўртача 8 соатни ташкил қилади. Болаларда ҳаётининг биринчи 8 кунида, шунингдек 75 ёшдан катта пациентларда Т½ 16 соатгача узаяди. Жигар ва буйраклар фаолиятини етишмовчилигида препаратнинг чиқарилиши секинлашади. Кумуляция бўлиши мумкин. 

Қўллаш усули ва дозалари

Болалар: оғир инфекцияларни даволашда тавсия қилинган доза тана вазнига 50-75 мг (цефтриаксон) ташкил қилади, доза ҳар 12 соатга бўлинади. Умумий суткалик доза 2 г (цефтриаксон) дан ошмаслиги керак. Ўрта қулоқнинг ўткир бактериал отитини даволаш учун 50 мг/кг (1 г дан ошмаслиги керак) доза бир марта мушак ичига юбориш тавсия қилинади.

Катталар: катталар учун одатдаги доза 1000/125 мг цефтриаксон/тазобактамни ташкил қилади, инфекцияни оғирлигига қараб кунига бир марта (ёки тенг бўлинган дозаларда кунига 2 марта). Умумий суткалик доза 4 г (цефтриаксон) дан ошмаслиги керак.

Операциядан олдин қўллаш учун (асоратларни олдини олиш) – жарроҳлик операцияни ўтказишдан ½-2 соат олдин вена ичига 1 г дозани юбориш тавсия қилинади.

Умуман, инфекциянинг белгилари ва симптомлари ўтиб кетганидан сўнг цефтриаксон/тазобактамни яна камида 2 кун юбориш керак. Одатда даволашнинг давомийлиги 4-14 кунни ташкил қилади, асоратланган инфекцияларда, узоқ муддат даволаш талаб қилиниши мумкин. Streptococcus pyogenes чақирган инфекцияларни даволашда даволашни камида 10 кун давом эттириш керак.

Цефтриаксонни чуқур мушак ичига ёки йўриқномага мувофиқ суюлтирганидан сўнг вена ичига инъекция/инфузия ҳолида юбориш керак.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Вена ичига инъекция 2-4 минут давомида юборилади.

Вена ичига инфузия 30 минут давомида юборилади.

Суюлтирганидан сўнг эритма чуқур мушак ичига юборилади. 1 г дан ортиқ дозани бўлиш ва 2 жойга юбориш керак. Цефтриаксон/тазобактам препаратини тегишли эритувчи (инъекция учун сув, натрий хлориди эритмаси, глюкоза эритмаси) билан суюлтириш жадвалда келтирилган.

 

Доза 250 мг 500 мг 1000 мг
Вена ичига юбориш учун эритувчининг миқдори (мл) 2,4 4,8 9,6
Мушак ичига юбориш учун эритувчининг миқдори (мл) 0,5-0,9 1,0-1,8 3,6

 

Ножўя таъсирлари

Цефтриаксон ва тазобактамнинг мажмуаси одатда яхши ўзлаштирилади.

Маҳаллий реакциялар – оғриқ, сезувчанликни ошиши 1% ни ташкил қилган. Флебит – вена ичига юборилганидан сўнг 1% дан кам.

Юқори сезувчанлик – тошма (1,7%). Тез-тез эмас (<1%) – прурит, иситма, этни увишиши.

Гематологик – эозинофилия (6%), тромбоцитоз (5,1%), лейкопения (2,1%). Тез-тез эмас (<1%) – анемия, нейтропения, лимфопения, тромбоцитопения ва протромбин вақтини узайиши.

Меъда-ичак – диарея (2,7%). Тез-тез эмас (<1%) – кўнгил айниши, қусиш, дисгезия.

Жигар – SGOT (3,1%) ёки SGPT (3,3%) даражасини ошиши. Тез-тез эмас (<1%) – ишқорий фосфатаза ва билирубиннинг даражасини ошиши.

Буйраклар – BUN (1,2%) даражасини ошиши. Тез-тез эмас (<1%) – сийдикда креатинин даражаси, кристалларни ошиши.

Нерв тизими – кам ҳолларда (<1%) бош оғриғи ёки бош айланиши.

Сийдик жинсий тизими – олигурия, монилиаз ёки кам ҳолларда (<1%) вагинит.

Умумий – диафорез, кам ҳолларда (<1%) оқиб келишлар.

Кам намоён бўладиган бошқа ножўя реакциялар (<0,1%) – қорин оғриғи, агранулоцитоз, анафилаксия, базофилия, билиар литиаз, бронхоспазм, аллергик пневмонит, колит, диспепсия, эпистакс, қорин димланиши, ўт-сафро йўлининг тиқилиши, глюкозурия, гематурия, сариқлик, лейкоцитоз, лимфоцитоз, моноцитоз, нефролитиаз, пальпитация, протромбин вақтини камайиши, буйракларда чўкиндиларни ҳосил бўлиши, тиришишлар, плазмада бузилишлар.

Меъда-ичак – стоматит ва глоссит.

Дерматологик – экзантема, аллергик дерматит, эшакеми, шишлар. Бошқа препаратлар ишлатилгандаги каби тери ножўя реакцияларининг алоҳида ҳоллари (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми / токсик эпидермал некролиз) кузатилган. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефалоспоринлар ва бета-лактамаза ингибиторларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик чоралари

Бактериал инфекция тасдиқланмаганида, шунингдек олдини олиш мақсадида цефтриаксон/тазобактам препаратини буюриш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолда препаратга чидамли бактерияларни ривожланиш хавфи ошади. Буйраклар ва жигар фаолияти бузилган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди; бироқ буйраклар фаолиятини оғир бузилишларида, масалан, диализдаги пациентлар ёки жигар ва буйраклар фаолияти бузилган пациентларда, қонда препаратнинг даражасини назорат қилиш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда цефтриаксоннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди; бироқ жигар ва буйраклар фаолияти аҳамиятли даражада бузилган пациентларга цефтриаксон/тазобактамнинг дозасини 2,250 г дан оширмаслик керак, бунда плазмада препаратнинг концентрациясини назорат қилиш талаб қилинмайди.

Цефтриаксон/тазобактам мажмуаси МИЙ касалликлари, айниқса колити бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Цефтриаксон/тазобактам олган пациентларнинг ўт-сафро пуфагида сонографик ўзгаришлар бўйича маълумотлар келтирилган; бу пациентларнинг баъзиларида ўт-сафро пуфагида касаллик бўлган. Шундай қилиб, ўт-сафро пуфаги касаллигининг симптомлари ривожланган пациентларда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аминогликозидлар билан мажмуада қўлланганида синергизм оқибатида грамманфий микроорганизмларга нисбатан самараси кучаяди, аммо уларнинг оптимал дозаларини танлаш керак. НЯҚВ, антиагрегантлар қон кетиши имкониятини оширади, ҳалқали диуретиклар ва нефротоксик препаратлар (аминогликозидлар, полимиксин В) буйракларнинг фаолиятини бузилишига олиб келади. Препарат эритмасини бошқа микробларга қарши препаратлар ёки эритмалар билан фармацевтик номутаносиблиги сабабли, аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалари

Цефтриаксон натрий ва тазобактам билан даволашни бошлашдан олдин пациентда цефалоспоринлар, пенициллинлар ва бошқа препаратларга аллергик реакциялар бўлганлигини аниқлаш керак. Ушбу препаратни пенициллинга сезувчан пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Жиддий юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида тери остига эпинефрин юбориш ва бошқа тегишли даволаш чораларини кўриш керак. Clostridium difficile чақирган диарея антибактериал препаратлар, шу жумладан цефтриаксон/тазобактам олаётган деярли барча пациентларда кузатилади ва енгилдан то оғир даражалигача бўлиши мумкин. Демак, антибактериал препаратларни қўллагандан қабул қилгандан кейин диарея ривожланган пациентларда бундай ташхис эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

Иммуно-медиирланган гемолитик анемия цефалоспоринлар, шу жумладан цефтриаксон/тазобактам олган пациентларда кузатилган. Гемолитик анемиянинг оғир, шу жумладан ўлим билан тугаган ҳоллари катталарни даволашда ҳам, болаларни даволашда ҳам кузатилган. Агарда пациентда цефтриаксон юборилганидан сўнг анемия ривожланган бўлса, цефалоспоринлар билан боғлиқ бўлган анемия ташхисини баҳолаш ва этиологияси аниқланганида препарат билан даволаш тўхтатиш керак.

Препарат тавсия қилинган дозаларда юборилишига қарамасдан BUN ва плазма креатинини даражасини вақтинчалик ошиши кузатилган, цефтриаксон/тазобактамнинг нефротоксик потенциали бошқа цефалоспоринлардаги каби бўлган. Протромбин вақтини ошиши цефтриаксон/тазобактам билан даволанган баъзи пациентларда кузатилган.

К витаминининг синтези бузилган ёки К витаминининг заҳираси кам бўлган пациентларда (масалан, жигарнинг сурункали касаллиги ёки овқат ҳазм бўлишини бузилиши) цефтриаксон/тазобактам билан даволаш вақтида доимо протромбин вақтини текшириш керак. Агарда протромбин вақти даволаш вақтида ошса ёки даволашдан олдин ушбу кўрсаткич юқори бўлса, у ҳолда К витаминини (ҳар куни 10 мг) юбориш керак.

Цефтриаксонни узоқ вақт қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларни ўсишига олиб келиши мумкин. Пациентларни доимо назорат қилиш керак. Суперинфекция ривожланганида тегишли даволаш чораларини кўриш керак. Цефтриаксон/тазобактам МИЙ касалликлари, айниқса колитлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Цефтриаксон олган пациентларнинг ўт-сафро пуфагида сонографик ўзгаришлар бўйича маълумотлар берилган; бу пациентларнинг баъзиларида ўт-сафро пуфагининг касалликлари мавжуд бўлган. Акустик самарасиз эхо кўринишидаги сонографияда намоён бўлувчи ушбу кўрсаткичлар ўт-сафронинг димланиши сифатида қаралади, акустик самарали эхо ўт-сафро тошлари борлиги хақида нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши мумкин. Кимёвий жиҳатдан бу – цефтриаксон/тазобактамнинг кальцийли тузлари деб тушунтирилади. Бундай ҳолат орқага қайтувчи ва препаратни қўллаш тўхтатилганидан ва тегишли давоалашдан сўнг ўтиб кетади. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган силжишлар пайдо бўлганида препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Кам ҳолларда ўт-сафро йўллари тиқилиб қолганидан сўнг цефтриаксон/тазобактам билан даволанган пациентларда иккиламчи панкреатит кузатилган. Кўпчилик пациентларда ўт-сафрони димланиши ва ўт-сафро йўлларини тиқилишини хавф омиллари (асосий даволаш, оғир касаллик, умумий парентерал озиқлантириш) мавжуд бўлган. Билиар преципитация ривожланишида цефтриаксон/тазобактам мажмуасини кофактор сифатидаги ролини истисно қилиш мумкин эмас. Бошқа цефалоспоринлар қўллангандаги каби анафилактик шок ривожланишини истисно қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда инъекция учун цефтриаксон натрий ва тазобактамни фақат жуда зарур бўлган ҳолда ишлатиш керак.

Цефтриаксон/тазобактам мажмуаси озгина миқдорда кўкрак сутига ўтади. Шунинг учун эмизиш даврида ушбу препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: энцефалопатия, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тиришишлар.

Даволаш: гемодиализ ва тутиб турувчи даволаш. 

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.