Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
СУЛЬФОКАМФОКАИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

СУЛЬФОКАМФОКАИН АМПУЛЫ 100МГ/МЛ 2МЛ №10

7 450 so'mdan
(4172)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
SULFOCAMPHOCAIN
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Дори шакли

инъекция учун эритма 

Фармакологик хусусиятлари

репарати аналептик дори воситалари гуруҳига киради. Препаратнинг таъсир механизми марказий нерв тизимини, биринчи навбатда узунчоқ мия хам марказларини бевосита, ҳам уйқу синуси орқали қўзғалиши билан боғлиқ. Препарат нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларнинг тонусини оширади, юрак мушакларида симпатик нерв таъсирига сезувчанлигини ошириб, унда модда алмашинув жараёнларини кучайтиради. Сульфокамфокаин-Дарница томирларга бевосита таъсир кўрсатади – қонни қайта тақсимланиши амалга ошади, қорин бўшлиғи аъзоларининг томирлари тораяди, веноз томирларнинг тонуси ошади, юракка оқиб келаётган қон хажми бир мунча ошади, коронар қон айланиши, мия ва ўпкани қон билан таъминланиши яхшиланади. Кардиотоник самараси адреносенсибилизацияловчи таъсири, макроэргик бирикмаларни фосфорланиш жараёнлари билан боғлиқ нафас ва гликолиз жараёнларини кучайиши билан боғлиқ. 

Фармакокинетикаси

препарати тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилганида тез сўрилади. Организмда метаболизм жараёнида оксидланишга ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учрайди. Метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади, бунда сийдик препарат ҳидига эга бўлади Қисман чиқарилаётган нафас билан, нафас йўллари ва сафро билан чиқарилади. 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали нафас етишмовчилиги; гериатрияда ўткир юрак етишмовчилиги; пневмонияда ва бошқа инфекцион касалликларда нафасни сусайиши; кардиоген ва анафилактик шок; алкогол билан заҳарланиш, ухлатувчи воситалар билан заҳарланишнинг енгил шакллари. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни тери остига, мушак ичига ёки вена ичига (секин, оқим билан ёки томчилаб) катталарга 2 мл бир марталик дозада буюрилади. Суюлтириш учун натрий хлоридининг 0,9% эритмасини қўллаш керак. Зарурати бўлганида препаратни суткада 2-3 марта қўллаш мумкин. Катталар учун максимал суткалик доза – 12 мл.

Ўткир ҳолатларда препарат вена ичига юборилсин.

Сурункали нафас етишмовчилиги ва юрак етишмовчилигида препарат мушак ичига ёки тери остига қўлланилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилиши мумкин. 

Ножўя таъсирлари

Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан: метгемоглобинемия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, юракни уриб кетиши, кўкрак қафасда оғриқ.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, тиришишлар.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспепсик бузилишлар.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик шок, тери тошмалари, қичишиш, гиперемия, эшакеми.

Бошқалар: иситма, ихтиёрсиз сийиш. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Камфорага, новокаинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқ, тиришиш реакцияларига мойиллик. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда қуйидагилар бўлиши мумкин:

марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар билан – бу препаратларнинг таъсири сусаяди;

антихолинэстераз воситалар билан – бу воситаларнинг таъсири сусаяди;

суксаметоний билан – суксаметоний чақирган нерв-мушак блокадаси узаяди;

МАО ингибиторлари билан – артериал гипертензия хавфи ошади;

юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи воситалар, анальгетиклар, стероид гормонлар билан – сульфокамфокаиннинг аналептик таъсири кучаяди;

Препарат баъзида 5-фторурацил билан кимёотерапия ўтказилганда ножўя самараларни сусайтириш учун қўлланилади.

Препаратни қўллаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. 

Махсус кўрсатмалар

Артериал гипотензияси (новокаинни гипотензив таъсири) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллансин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Далилларга асосланган тиббиётда Сульфокамфокаин-Дарницани ҳомиладорлик даврида қўлланилиши ҳақида объектив маълумот йўқ, шунинг учун ҳомиладорларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни эмизиш даврида она сутига киришини инкор қилиб бўлмайди, шунинг учун препаратни қўллашда эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, бош айланишини пайдо бўлиши ҳолларида эса диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, ўткир заҳарланишда – юзни қизариши, патологик ҳаракат фаоллиги, алаҳсираш, тутқаноқсимон тиришишлар.

Даволаш: антипсихотик ва тиришишга қарши воситалар. Яққол психомотор қўзғалишда – транквилизаторлар ёки тинчлантирувчи воситалар қўлланади.