Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
СУЛЬФОКАМФОКАИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

СУЛЬФОКАМФОКАИН АМПУЛЫ 100МГ/МЛ 2МЛ №10

18 000 so'mdan
(3456)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
SULFOCAMPHOCAIN
Ishlab chiqaruvchi
ЛИКВОР
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Таркиби:

фаол моддалар:сульфокамфор кислотаси сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда – 49.6 мг

прокаин-50.4 мг,

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача

 
 
Dori shakli
2 мл дан шиша ёки тиббий полиэтиленли ампулаларда. Ампулалар қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутида.

 

 
 
Farmakodinamikasi
Мажмуавий препарат, аналептик таъсир кўрсатади. Узунчоқ миянинг нафас ва қон томирларни харакатлантирувчи марказни рағбатлантиради. Миокардга, унда модда алмашинув жараёнларини кучайтириб, функциясини яхшилаб ва унинг симпатик импульсацияга сезувчанлигини ошириб, бевосита таъсир кўрсатади. Периферик қон томирларининг тонусини оширади. Ўпка вентиляциясини, ўпкада қон айланишини яхшилайди. Сувда эрувчанлиги сабабли, препарат тери остига ва мушак ичига юборилганда тез сўрилади. Инфильтратлар ва асоратлар (олеомалар) хосил қилмайди. Вена ичига юбориш мумкин.
 
Farmakokinetikasi
 
Сўрилиши. Сульфокамфокаин препарати тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилганда тез сўрилади.

 

Метаболизм. Организмда метаболизм жараёнида оксидланишга учрайди ҳамда глюкурон кислотаси билан конъюгацияга киришади.

Чиқарилиши. Метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади, бунда сийдикдан препаратнинг ҳиди келади. Қисман нафас йўллари орқали чиқариладиган нафас билан ва сафро билан чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: диспептик бузилишлар.

 

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, тиришишлар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босим (АБ) ни пасайиши ёки ошиши, юрак уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқ.

Қон тизими ва лимфа тизими томонидан: метгемоглобинемия.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шунингдек, ангионевротик шиш, анафлактик шок, терида тошмалар, қичишиш, гиперемия, эшакеми.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: гиперемия, инъекция жойида қичишиш ва тошмалар.

Бошқалар: иситма, ихтиёрсиз сийдик ажралиши.

 
Maxsus shartlar

Препаратни сулфокамфокаиндан организмда ажралиб чиқадиган новокаиннинг гипотензив таъсирини ривожланиши мумкинлиги туфайли артериал босими паст бўлган беморларга қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Артериал босим пасайиши мумкин (айниқса бошланғич артериал босими жуда паст бўлган беморларда).

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида сульфокамфокаинни қўллаш бўйича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, ушбу даврларда уни қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда эхтиёт бўлиш керак, бош айланиши, тиришишлар пайдо бўлган ҳолларда, диққатни юқори жамланишини ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланмаслик керак.

Qo'llanilishi
·      Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги;

 

·      Ўткир ва сурункали нафас етишмовчилиги;

·      Кардиоген ва анафилактик шокда қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·      Препарат таркибий қисмларига (шунингдек новокаинга) юқори сезувчанлик.

 

·      Тутқаноқ, тиришиш ҳолатларига мойилликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда:

 

·      Марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайтирувчи препаратлар билан – охиргиларнинг таъсирини сусайтиради.

·      Антихолинэстераз воситалар билан - охиргиларнинг таъсирини камайтиради.

·      Суксаметоний билан -  суксаметоний келтириб чиқарган нерв-мушак блокадасини узайтиради.

·      Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан – артериал гипертензия (АГ) хавфи ошади;

·      юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи воситалар, анальгетиклар, стероид гормонлар билан – сульфокамфокаиннинг аналетик таъсирини кучайтиради.

Препарат баъзида флуороурацил билан кимётерапия ўтказиш натижасида келиб чиққан ножўя таъсирларнинг намоён бўлишини камайтириш учун тавсия этилади.

Препаратни қўллаш вақтида алькоголь қабул қилиш тавсия этилмайди.

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Dozirovkasi
Сулфокамфокаин® 2 мл дан 10% эритмаси (0.2 г) тери остига, мушак ичига ёки вена ичига қўлланилади; зарурат бўлганида, юборишлар сони кунига 2-3 мартани ташкил қилади.

 

Катталар учун максимал суткалик доза 10% эритманинг 12 мл (1.2 г) ни ташкил этади.

Ўткир ҳолларда препарат вена ичига (секин оқим билан ёки томчилаб) бир марталик дозада 10% ли эритманинг 2 мл миқдорида юборилади.

Қўллаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

Сурункали нафас ва юрак етишмовчилигида 20-30 кун давомида тери остига ёки мушак ичига юборилади.

Болалар. Препарат болаларда қўлланилмайди

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари:

 

·      тавсия этилган дозалар сезиларли даражада ошиб кетганда: бош айланиши, бош оғриғи;

·      ўткир заҳарланишда - ҳаракатнинг бузилиши, юзнинг қизариши, тутқаноқсимон тиришишлар ва делирий пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: Доза ошириб юборилганда антипсихотик, тутқаноққа қарши воситалар (асосий синдромга қараб) буюрилади. Яққол намоён бўлмаган психомотор қўзғалишда, транквилизаторлар ва тинчлантирувчи воситалар қўлланилади.