Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Сульфацил Натрия

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Сульфацил Натрия капли глаз. 20% 10мл №1

2 500 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Сульфацил Натрия капли глаз. 20% 10мл №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Sulfacetamide
Ishlab chiqaruvchi
(Merrymed , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Антибактериальные синтетические средства (сульфаниламиды)
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Яроқлилик муддати
Фармакологик хусусиятлари
Дорихоналардан бериш тартиби
Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8ºС дан 15ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.



Қўлланилиши

Препаратнинг таъсирига сезгир бактериялар чақирган кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: конъюнктивитлар, блефаритлар, шох парданинг йирингли яралари, катталар ва болалардаги кўзнинг гонореяли касалликлари. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга Сульфацилнинг 300 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 2-3 томчидан суткада 5-6 марта (ҳар 4-5 соатда) қўлланади.

Болаларга Сульфацилнинг 200 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 1-2 томчидан суткада 4-5 марта қўлланади.

Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг характери ва оғирлигига қараб шифокор белгилайди. Курснинг ўртача давомийлиги – 7-10 кун.

Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун, бевосита туғилганидан кейин ҳар бир кўзга Сульфацилнинг 300 мг/мл эритмаси 2 томчидан томизилади, сўнгра 2 соат ўтгач 2 томчидан томизилади.

 

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда кўз тўқималарини таъсирланиши (қизариш, қичишиш, қовоқларни шиши, ачишиш, кўз ёшини оқиши), аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезидаги препаратнинг компонентларига ва сульфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик.



Дориларнинг ўзаро таъсири

Новокаин, дикаин, анестезин билан бирга қўлланганида бактериостатик самараси камаяди; дифенин, ПАСК, салицилатлар Сульфацилнинг токсиклигини кучайтиради; билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар билан қўлланганида уларнинг специфик фаоллиги ошади. Сульфацил маҳаллий қўлланганида кумуш тузлари билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Фуросемид, тиазид диуретиклар (гидрохлоротиазид), сульфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид), карбоангидраза ингибиторларига (диакарб) юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар, Сульфацилга юқори сезувчанликка эга бўлишлари мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Сульфацил терапевтик дозаларда фақат шифокорнинг буюриши бўйича “хавф/фойда” нисбатини ҳисобга олиб қўлланади.

Болалар. Препарат болаларни даволаш учун қўлланади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тез-тез қўлланганида қовоқларни қизариши, қичишиши, шиши, кўзнинг шиллиқ қаватини аҳамиятли даражада таъсирланиши мумкин. Бундай ҳолларда даволаш Сульфацилнинг пастроқ концентрацияси билан давом эттирилади, зарурати бўлган ҳолда препарат бекор қилинади ва симптоматик даволаш буюрилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

Таркиби:

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 200 мг сульфацил натрий;

Ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати; рН 8,0 гача 1 М хлорид кислотаси; инъекция учун сув.



Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати – 28 сутка.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сульфацил граммусбат ва грамманфий бактериялар – стрептококклар, пневмококклар, гонококклар, ичак таёқчалари, хламидия, актиномицетларга нисбатан бактериостатик самарага эга. Таъсир механизми парааминобензой кислотаси (ПАБК) билан рақобатли антагонизми ва дигидроптероатсинтетазани рақобатли сусайтириши билан боғлиқ, бу пурин ва пиримидин асосларининг синтези учун зарур бўлган тетрагидрофолат кислотасининг синтезини бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида бактерия хужайралари нуклеин кислоталарининг (ДНК ва РНК) синтезини бузади ва уларнинг кўпайишини тормозлайди.

Конъюнктивага томизилганида сульфацил кўз тўқималарига киради. Асосан маҳаллий таъсир кўрсатади, аммо препаратнинг бир қисми яллиғланган конъюнктива орқали сўрилади ва тизимли қон айланишига тушади.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.