Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
СИМВАСТАТИН ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

СИМВАСТАТИН ТАБЛЕТКА 20мг №30

7 471 so'mdan
(4402)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ОЗОН
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Гиполипидемические препараты (статины)
Dori tafsilotlari
Дори шакли: 
Таркиби:
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Болалар ва ўсмирларда
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Дори шакли: 

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Таркиби:

Битта таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг ёки 40 мг симвастатин,

ёрдамчи моддалар: ўта желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, бутилгидроксианизол, лимон кислотаси моногидрати, магний стеарати, тальк, гипромеллоза, титан диоксиди (E171), темир (III) оксиди (Е172).

 

Чиқарилиш шакли

Блистерлар (алюминий/ПВХ) қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига ўрамланган.

20 мг ли таблеткалар: 30 таблеткадан қутида.

40 мг ли таблеткалар: 100 таблеткадан қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Блистерлар картон қутида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Таърифи:

20 мг ли таблеткалар: тўқ сариқ, овал, икки томонлама қавариқ, ҳар иккала томонида ўйиқчаси ва бир томонида «20» гравировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

40 мг ли таблеткалар: қизғиш-жигарранг, овал, икки томонлама қавариқ, ҳар иккала томонида ўйиқчаси ва бир томонида «40» гравировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ҳар бир таблеткани тенг қисмларга ажратиш мумкин.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин симвастатин ГМГ-КоА-редуктазанинг (3-гидрокси-3-метилглутарил коэнзим А редуктазанинг) кучли ингибитори бўлган тегишли фаол бета-гидроксикислотани ҳосил қилган ҳолда жигарда гидролизланади. Холестерин биосинтезининг эрта босқичида ГМГ-КоА-редуктаза ферменти холестерин биосинтези тезлигини тартибга солган ҳолда ГМГ-КоА ни мевалон кислотасига айланишини катализация қилади.

Симвастатин жуда паст зичликдаги липопротеинлардан (ЖПЗЛП) ҳосил бўладиган ва асосан паст зичликдаги липопротеинларнинг (ПЗЛП) юқори аффин рецепторлари воситасида катаболизацияга учрайдиган ПЗЛП холестеринининг нормал концентрацияларини ҳам, юқори концентрацияларини ҳам пасайтиради. Симвастатиннинг гиполипидемик таъсир этиш механизми ЖПЗЛП холестерини концентрацияларини пасайтиришни ҳам, ПЗЛП рецепторлари индукциясини ҳам ўз ичига олиши мумкин бўлиб, бунинг натижасида ПЗЛП холестеринининг ҳосил бўлиши сўндирилади ва унинг катаболизми ошади. Симвастатин билан даволаш вақтида В аполипопротеини даражаси ҳам сезиларли пасаяди. Бундан ташқари, симвастатин ПЗЛП холестерини даражасини ўртача оширади ва плазмада триглицеридлар даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида умумий холестерин ва ПЗЛП холестерини нисбати, шунингдек ПЗЛП ва юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) холестерини нисбати камаяди.

Фармакокинетикаси

Симвастатин тегишли бета-гидроксикислотага тезда гидролизланадиган фаол бўлмаган лактондан иборат. Гидролиз асосан жигарда амалга оширилади; одам плазмасида гидролиз тезлиги жуда секин кечади.

Жигардан биринчи ўтишида яхши сўрилади ва жадал метаболизмга учрайди. Жигар шунингдек бета-гидроксикислотанинг асосий таъсир жойи ҳисобланади. Симвастатин ичга қабул қилинганидан кейин тизимли қон оқимида бета-гидроксикислотанинг миқдори қабул қилинган дозанинг 5% дан камни ташкил этган. Плазмада фаол ингибиторларнинг максимал концентрацияларига препарат қабул қилинганидан кейин тахминан 1–2 соат ўтгач эришилади. Овқатланиш симвастатин сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Препаратни кўп марта қабул қилиш унинг тўпланишига олиб келмайди.

Симвастатин ва унинг фаол метаболитларини плазма оқсиллари билан боғланиши – 95% дан юқори.

ОАТР1В1 транспорт оқсили ёрдамида симвастатинни гепатоцитлар билан фаол қамраб олиниши юз беради. CYP3A4 субстрати бўлиб ҳисобланади. Бета-гидроксикислотадан ташқари яна тўртта фаол метаболити ҳосил бўлади. Ичга қабул қилинганидан кейин 96 соат давомида организмдан дозанинг 13% сийдик билан ва 60% аҳлат билан чиқарилади.

Бета-гидроксикислота метаболитини вена ичига юборилганидан кейин унинг ярим чиқарилиши даври ўртача 1,9 соатни ташкил этган.

Фармакокинетикаси катталарда баҳоланган. Болалар ва ўсмирларда фармакокинетикаси бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида

C.521T>C аллели SLCO1B1 гени ташувчиларида OATP1B1 фаоллиги анча пастроқ. Симвастатин кислотасининг ўртача экспозицияси (AUC) энг кўп учрайдиган генотипли (ТТ) пациентларга нисбатан С-аллели гетерозигота ташувчиларида (СТ) 120% ни ва гомозигота ташувчиларида (СС) 221% ни ташкил этади. С-аллели европалик аҳоли орасида 18% тез-тезликда учрайди. SLCO1B1 полиморфизмли пациентларда симвастатинни юқори экспозицияси хавфи мавжуд бўлиб, бу рабдомиолиз ривожланиши юқори хавфига олиб келиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

 

Қўлланилиши

 

Гиперхолестеринемияда

Фақат парҳезга ва дори воситаларисиз даволашга (масалан, жисмоний машқлар, вазнни камайтириш) нисбатан қониқарли жавоб бўлмаганида даволаш парҳезига қўшимча равишда бирламчи гиперхолестеринемияни ёки аралаш дислипидемияни даволашда.

Парҳезга ва қон липидлари (масалан, ПЗЛП аферези) даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашга қўшимча равишда ёки бундай даволаш мумкин бўлмаган ҳолда оилавий гомозиготали гиперхолестеринемияни даволашда қўлланилади.

Юрак-қон томир касалликларини олдини олишда

Атеросклерознинг клиник ифодаланишлари ёки холестерин даражаси нормал ёки юқори бўлган қандли диабет билан хасталанган пациентларда юрак-қон томир касалликлари келтириб чиқарадиган ўлим даражаси ва асоратларни пасайтириш учун бошқа хавф омилларини мувофиқлаштириш ва кардиопротектив даволашга қўшимча равишда қўлланилади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кечқурун бир марта суткада 5 мг дан 80 мг гача дозаларда ичга қабул қилинади.

Зарурат бўлганида дозага камида 4 ҳафталик интервал билан тузатиш киритилади. Препаратнинг максимал суткалик дозаси кечқурун бир марта 80 мг дан ошмаслиги керак. 80 мг ли доза фақат оғир гиперхолестеринемияли ва юрак-қон томир асоратлари хавфи юқори бўлган, паст дозалари билан даволаш исталган натижани бермаган, даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан ортиқ бўлган пациентларга тавсия этилади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Гиперхолестеринемияда

Пациентга стандарт гипохолестерин парҳези буюрилади, у бу парҳезга симвастатин билан даволашнинг барча курси давомида риоя қилиши керак. Симвастатинни одатдаги бошланғич дозаси: кечқурун суткада 10–20 мг. ПЗЛП холестерини концентрациясини сезиларли даражада (45% дан ортиқ) пасайтириш зарурати бўлганида бошланғич доза кечқурун бир марта суткада 20–40 мг ни ташкил этиши мумкин. Агар зарур бўлса, дозага юқорида таърифланганидек тузатиш киритилади.

Оилавий гомозиготали гиперхолестеринемияда

Тавсия этиладиган бошланғич доза: кечқурун суткада 40 мг. Ушбу гуруҳдаги пациентларда cимвастатинни липидлар даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашга қўшимча равишда ёки бундай даволаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўллаш лозим.

Юрак-қон томир касалликларини олдини олишда

Юрак ишемик касаллиги (гиперлипидемияли ёки усиз ЮИК) хавфи юқори бўлган пациентлар учун одатдаги доза: кечқурун бир марта суткада 20–40 мг. Дори билан даволашни парҳез ва жисмоний машқлар мажмуаси билан биргаликда бошлаш мумкин. Агар зарур бўлса, дозага юқорида таърифланганидек тузатиш киритилади.

Ёндош даволашда

Симвастатин монотерапия сифатида ёки ўт кислоталари секвестрантлари билан мажмуада самарали бўлади. Симвастатинни ўт кислоталари секвестрантларини қабул қилишдан энг камида 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач қабул қилиш лозим.

Симвастатин билан бир вақтда фибратларни (гемфиброзил («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг) ёки фенофибрат бундан мустасно) қабул қилаётган пациентларда симвастатин дозаси суткада 10 мг дан ошмаслиги керак. Бир вақтда амиодарон, амлодипин, верапамил ёки дилтиаземни қабул қилаётган пациентларда симвастатин дозаси суткада 20 мг дан ошмаслиги керак.

Буйрак етишмовчилигида

Ўртача буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) суткада 10 мг дан ошадиган дозалардан имкон қадар сақланиш, уларни буюришга зарурат бўлганида эса препаратни ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Кекса ёшдаги шахсларда

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болалар ва ўсмирларда (10–17 ёшдаги)

Оилавий гомозиготали гиперхолестеринемияси бўлган болалар ва ўсмирлар учун (жисмоний ривожланиши Таннер шкаласи бўйича II босқич ва ундан юқорида бўлган ўғил болалар учун ва менархедан кейин энг камида бир йил ўтган 10–17 ёшдаги қиз болалар учун) одатдаги бошланғич доза кечқурун бир марта суткада 10 мг ни ташкил этади.

Тавсия этиладиган дозалар диапазони: суткада 10–40 мг; тавсия этиладиган максимал доза: суткада 40 мг. Дозалар даволаш вазифаларига мувофиқ шахсий равишда белгиланиши ва педиатрияда даволаш бўйича тавсияларга мос келиши керак.

Зарурат бўлганида дозага тузатиш киритиш 4 ҳафта ва ундан ортиқ интервал билан ўтказилади. Симвастатинни препубертат ёшдаги болаларда қўллаш тажрибаси чегараланган.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари учраш тез-тезлигига боғлиқ равишда қуйидаги тоифаларга киритилган:

жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/1 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: анемия.

Руҳий бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: уйқусизлик. Тез-тезлиги номаълум: депрессия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: бош оғриғи, парестезия, бош айланиши, периферик нейропатия.

Жуда кам ҳолларда: хотирани бузилиши.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: ўпканинг интерстициал касаллиги.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: қабзият, қоринда оғриқ, метеоризм, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: гепатит/сариқлик.

Жуда кам ҳолларда: ҳаёт билан мос келадиган ва мос келмайдиган оғир жигар етишмовчилиги.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: терида тошмалар, қичишиш, алопеция.

Таянч-ҳаракатланиш аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: миопатия (шу жумладан миозит), ўткир оғир буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз рабдомиолиз («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), миалгия, мушак спазмлари.

Тез-тезлиги номаълум: тендинопатия, айрим ҳолларда узилиш билан асоратланган тендинопатия; иммунитетга боғлиқ некрозланувчи миопатия (ИБНМ).

Репродуктив тизим ва кўкрак безлари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: эректил дисфункция.

Умумий бузилишлар ва юборилиш жойидаги бузилишлар

Кам ҳолларда: астения, юқори сезувчанлик синдроми.

Ангионевротик шиш, қизил югурикка ўхшаш синдром, ревматик полимиалгия, дерматомиозит, васкулит, тромбоцитопения, эозинофилия, ЭЧТ ни ошиши, артрит ва артралгия, эшакеми, ёруғлик таъсирига сезувчанлик, иситма, иссиқлик қуйилишлари, ҳансираш ва умумий ҳолсизлик каби айрим характерли белгиларни ичига олган яққол юқори сезувчанлик синдроми кам ҳолда қайд этилган.

Лаборатория тадқиқотлари

Кам ҳолларда: зардобда трансаминазалар (аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, g-глютамилтранспептидаза) даражасини ошиши (жигарга таъсири ҳақида «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), зардобда ишқорий фосфатаза ва КФК юқори даражада бўлиши («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Статинларни, шу жумладан симвастатинни қабул қилиш билан боғлиқ кам учрайдиган когнитив бузилишлар (масалан, хотирани йўқотиш, унутувчанлик, амнезия, хотирани бузилиши, онгни хиралашиши) ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Одатда бузилишлар оғир бўлмаган ва статинларни қўллаш бекор қилинганида қайтувчан бўлган; уларни юзага келиш вақти (бир кундан то бир неча йилгача), шунингдек симптомлар ҳал қилинишига қадар бўлган вақт ҳам (ўртача 3 ҳафта) ўзгариб турган.

Айрим статинлар қўлланилганида уйқуни бузилиши, шу жумладан тунги даҳшатли тушлар, жинсий дисфункция, ривожланиш тез-тезлиги хавф омиллари мавжудлигига (мавжуд эмаслигига) боғлиқ бўлган қандли диабет ҳақида хабар берилган.

 

Болалар ва ўсмирларда

Оилавий гетерозиготали гиперхолестеринемияси бўлган 10–17 ёшдаги болалар ва ўсмирларда 48 ҳафталик даволаш даврида симвастатиннинг хавфсизлик ва таъсирини ўзлаштираолишлик профили плацебо профилига ўхшаш бўлган. Шунингдек «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Симвастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда.
  • Жигар касалликлари фаол босқичда бўлганида ёки зардобда трансаминазалар даражасининг изоҳлаб бўлмайдиган турғун ошишида;
  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида.
  • Итраконазол, кетоконазол, позаконазол, вориконазол, ОИТВ протеазаси ингибиторлари (масалан, нелфинавир), боцепревир, телапревир, эритромицин, кларитромицин, телитромицин, нефазодон ва кобицистатни сақлайдиган дори препаратлари каби CYP3A4 кучли ингибиторларини (симвастатин AUC ни тахминан 5 ва ундан кўп марта оширувчи таъсир этадиган моддаларни) биргаликда қўллаш.
  • Гемфиброзил, циклоспорин ёки даназолни биргаликда қўллаш.
  • Ломитапидни гомозиготали гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда симвастатинни > 40 мг дозаларда қабул қилиш билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Симвастатиннинг ўзаро таъсирларига доир тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

Симвастатинни фибратлар билан биргаликда қўлланилганида миопатия (ва рабдомиолиз) ривожланиши хавфи ошади. Бундан ташқари, симвастатин ва гемфиброзилни фармакокинетик ўзаро таъсири натижасида плазмада симвастатин концентрациялари ошади. Симвастатин ва фенофибратни биргаликда қўлланилганида миопатия хавфи ҳар бир препаратни алоҳида қўлланилганидаги хавфлар йиғиндисидан ошиб кетиши тўғрисидаги маълумотлар олинмаган. Фармаконадзор ва фармакокинетик тадқиқотларнинг бошқа фибратларга оид тегишли маълумотлари мавжуд эмас. Миопатия ва рабдомиолизнинг кам учрайдиган ҳоллари симвастатинни ниациннинг (никотин кислотасининг) липид-модификацияловчи дозалари (≥ 1 г/сутка) билан биргаликда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг). Ўтказилган фармакокинетик тадқиқотда ажралиб чиқиши узайтирилган 2 г никотин кислотасини ва 20 мг симвастатинни бир марта бир вақтда қўлланилиши симвастатин ва симвастатин кислотаси экспозициясини, шунингдек симвастатин кислотаси Сmaх плазма концентрациясининг сезиларли бўлмаган даражада ошишига олиб келган.

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи CYP3A4 цитохроми кучли ингибиторлари (плазмада ГМГ-КоА-редуктазанинг ингибиция қилувчи фаоллигини кучайиши ҳисобига), гемфиброзил, циклоспорин, даназол билан биргаликда қўлланилганида сезиларли даражада ошади. Шу сабабли мазкур препаратларни симвастатин билан биргаликда қабул қилиш мумкин эмас.

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи симвастатин ва ломитапидни бир вақтда қўлланилганида юқори бўлиши мумкин («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).

Фузид кислотаси ва статинларни қабул қилган пациентларда рабдомиолиз ривожланиши (ҳатто ўлим билан якунланишигача) ҳақида хабар берилган. Мазкур ўзаро таъсир механизми ҳалигача номаълум. Агар фузид кислотасининг тизимли қўлланилиши ҳақиқатдан ҳам зарур бўлса, симвастатин билан даволашни фузид кислотаси билан даволаш вақти мобайнида тўхтатиш лозим («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи CYP3A4 цитохромининг ўртача ингибиторлари, амиодарон, верапамил, дилтиазем, амлодипин, OATP1B1 транспорт оқсилларининг ингибиторлари билан биргаликда қабул қилинганида ҳам шунингдек ошади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Симвастатин кислотаси OATP1B1 транспорт оқсиллари субстрати бўлиб ҳисобланади. OATP1B1 транспорт оқсилларининг ингибиторлари бўлган дори воситаларини биргаликда буюриш плазмада симвастатин кислотаси концентрациясини кўпайишига ва миопатия ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Грейпфрут шарбати CYP3A4 цитохромини ингибиция қилади (симвастатин кислотасининг экспозицияси ошади). Симвастатин билан даволаш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилишдан сақланиш зарур.

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланишининг юқори хавфи муносабати билан «Қўллаш усули ва дозалари», «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Махсус кўрсатмалар» бўлимларида ўзаро таъсир этувчи дори воситаларини дозалари бўйича тавсиялар тақдим этилган.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда колхицин ва симвастатинни биргаликда буюрилганида миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши ҳақидаги хабарлар мавжуд. Препаратларнинг бундай комбинацияси қабул қилинганида синчков клиник назорат қилиш тавсия этилади.

Рифампицин CYP3A4 нинг кучли индуктори бўлганлиги туфайли, рифампицинни узоқ вақт давомида қабул қилаётган пациентларда симвастатин самарадорлиги пасайиши мумкин.

Симвастатин CYP3A4 цитохромини ингибиция қилмайди. Шу сабабли у CYP3A4 цитохроми билан метаболизмга учрайдиган бошқа дори препаратларининг плазмадаги концентрацияларига таъсир кўрсатишини кутишга асос йўқ.

Симвастатин суткада 20–40 мг дозада кумарин антикоагулянтлари таъсирини бир мунча кучайтириши мумкин. ХМН ошишига доир жуда кам учрайдиган ҳоллар ҳақида хабар берилган. Кумарин антикоагулянтларини қабул қилаётган пациентларда симвастатин билан даволаш бошланишига қадар ва даволаш вақтида мунтазам равишда протромбин вақтини мазкур кўрсаткичдаги сезиларли ўзгаришларни кузатиш учун аниқлаш зарур. Қийматлари барқарорлашганидан кейин протромбин вақтини одатда кумарин антикоагулянтларини қабул қилаётган пациентлар учун тавсия этиладиган интерваллар билан ўлчаш мумкин. Симвастатин дозаси ўзгарганида ёки даволаш тўхтатилганида мазкур таҳлилни такрорлаш лозим. Антикоагулянтларни қабул қилмаган пациентларда симвастатин билан даволаш қон кетишлар ёки протромбин вақтини ўзгаришлари билан боғлиқ бўлмаган.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Миопатия/рабдомиолиз

ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби симвастатин гоҳида миопатияни келтириб чиқаради, у мушакларда оғриқлар, мушакларни пальпация қилишда оғриқ ёки бўшашиш кўринишида намоён бўлади ва креатинфосфокиназа (КФК) даражасининг нормал қийматлари ўн мартадан ортиқ ошиши билан кечади.

Айрим ҳолларда миопатия миоглобинурия оқибатида ўткир оғир буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз рабдомиолиз шаклига ўтади, бу жуда кам ҳолларда ўлимга олиб келади. Миопатия ривожланиши хавфи плазмада ГМГ-КоА-редуктазанинг юқори ингибиция қилувчи фаоллигида ошади.

Миопатия/рабдомиолиз хавфи препарат дозасига боғлиқ. Миопатия ҳолларининг тахминан ярмисида у даволашнинг биринчи йили давомида юзага келган. Даволашнинг кейинги ҳар йилида миопатия ривожланиши тез-тезлиги тахминан 0,1% ни ташкил этади. Симвастатиннинг 80 мг ли дозасидан фақат юрак-қон томир асоратлари ривожланиши хавфи юқори бўлган, паст дозалар билан даволаш исталган натижани бермаган, оғир гиперхолестеринемияли пациентларда ҳамда даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан ошган тақдирда фойдаланилади. Агар симвастатин 80 мг дозада қабул қилинганида у билан ўзаро таъсир қилувчи препаратдан фойдаланиш зарур бўлса, симвастатинни анча паст дозаларидан ёки дориларнинг ўзаро таъсирлашиши имконияти кам бўлган ҳолда статинларни қўллаш тартибидан фойдаланиш лозим (қуйида дори препаратларининг ўзаро таъсирлашишидан келиб чиқадиган миопатия ривожланиши хавфини пасайтиришга доир чораларга, шунингдек «Қўллаш усули ва дозалари», «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг).

Юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфи юқори бўлган, симвастатинни суткада 40 мг дозада қабул қилган хитой миллатига мансуб пациентларда миопатия препаратнинг худди шундай дозасини қабул қилган бошқа миллатларга нисбатан тахминан 5 марта кўпроқ ривожланган. Шундай қилиб, симвастатинни осиёлик пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш ва препаратнинг энг паст дозаларидан фойдаланиш лозим.

Транспорт оқсиллари фаолиятини пасайиши

Органик анионларнинг жигар транспорт полипептидлари фаолиятини пасайиши симвастатин кислотасининг тизимли экспозициясини ошириши ва миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Ўзаро таъсирлашувчи препаратлар (масалан, циклоспорин) келтириб чиқарадиган ёки ОАТР1В1 нинг кичик фаоллигини кодловчи SLCO1B1 c.521Т>С гени аллелини ташувчи пациентларда сўндирилиш натижасида фаолиятнинг пасайиши кузатилиши мумкин. Симвастатиннинг юқори дозаларини (80 мг) қабул қилиш билан боғлиқ миопатия ривожланиши хавфи умумий ҳолда генетик тестдан ўтказишсиз тахминан 1% ни ташкил этади. 80 мг препаратни қабул қилган С аллелининг гомозиготали ташувчиларида (СС деб ном олган) бир йил давомида миопатия ривожланиши хавфи 15% ни ташкил этади, айни вақтда С аллелининг гетерозиготали ташувчиларида (СТ) ушбу хавф 1,5% ни ташкил этади. Энг кўп тарқалган генотипли (ТТ) пациентларда ушбу хавф 0,3% ни ташкил этади. Имкон қадар
80 мг симвастатинни буюришдан олдин даволаш хавфи ва фойдасини баҳолаш доирасида С аллелини аниқлаш учун генотиплашни кўриб чиқиш, СС генотипи аниқланган шахсларда эса препаратнинг юқори дозаларини буюришдан тийилиш лозим. Шунга қарамай, генотиплашда мазкур генни йўқлиги миопатия ривожланиши имкониятини истисно этмайди.

Креатинфосфокиназа даражасини аниқлаш

Агар КФК ни дастлабки даражаси сезиларли даражада (норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан кўп юқори даражада) ортиқ бўлса ва бунда кучли жисмоний зўриқиш таъсири ҳамда КФК ошишининг бошқа эҳтимол қилинган сабаблари истисно қилинган бўлса, натижаларни тасдиқлаш учун таҳлилни 5-7 кундан кейин такрорлаш лозим.

Даволаш бошланишидан олдин

Даволаш бошланишида ва симвастатин дозаси ошганида барча пациентларни миопатия ривожланиши хавфи эҳтимоли ва ҳар қандай тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриғи, мушаклар босилганда оғриқли ҳолат ёки мушакларнинг заифлиги пайдо бўлганида шифокорга дарҳол мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш зарур.

Рабдомиолиз ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларни даволашга эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. КФКнинг референт дастлабки қийматини даволашни бошлашдан олдин кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) шахсларда, аёлларда, буйрак фаолиятининг бузилишида, назорат қилинмайдиган гипотиреозда, бемор ёки унинг қариндошлари анамнезида мушакнинг ирсий касалликлари бўлганида, анамнезда статинлар ёки фибратлар билан даволашда мушакларнинг токсик шикастланиши ривожланишининг мавжудлигида, алкоголни суиистеъмол қилишда белгилаш лозим.

Ушбу ҳолларда даволашдан кутилган фойда ва хавф нисбатини синчковлик билан баҳолаш ва пациент ҳолати юзасидан клиник кузатувни амалга ошириш тавсия этилади. Агар ўтмишда фибратлар ёки статинлар билан даволашда пациентда миопатия ривожланган бўлса, ушбу синфдаги бошқа препаратни ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Агар КФКнинг дастлабки қийматлари сезиларли даражада (норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан кўп юқори даражада) ортиқ бўлса, симвастатин билан даволашни бошлаш мумкин эмас.

Даволаш давомида

Агар статин билан даволаш вақтида мушак оғриғи, заифлик ёки тиришишлар пайдо бўлса, КФК даражасини ўлчаш лозим. Агар кучли жисмоний машқлар бўлмаганида таҳлил КФК концентрациясини сезиларли (норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан кўп юқори) даражада ошишини кўрсатса, даволашни тўхтатиш лозим. Агар мушак симптомлари оғир ва кундалик дискомфортга сабаби бўлса, ҳатто КФК қийматлари норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан кам бўлса ҳам препарат қўлланилишини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Агар миопатиянинг бошқа сабаби тахмин қилинса, даволашни шунингдек тўхтатиш тавсия қилинади.

Айрим статинларни қабул қилиш вақтида ва ундан кейин иммун воситасида некрозланувчи миопатиянинг (ИВНМ) жуда кам учрайдиган ҳоллари ҳақида хабар қилинган. ИВНМ мушакларнинг проксимал бўлимларида доимий мушак заифлиги ва статинлар билан даволаш бекор қилинганига қарамай сақланиб қолган КФК даражасининг ошиши билан, мушак тўқимаси биопсиясида аниқланган сезиларли бўлмаган яллиғланишсиз некрозланувчи миопатия билан, иммунодепрессантлардан фойдаланилганида яхшиланиши билан клиник ифодаланади.

Симптомлари йўқолганида ва КФК даражаси нормал қийматга келганида ушбу статин билан даволашни қайта бошлаш ёки бошқа статин билан синчков назорат остида минимал дозаларда даволашни бошлаш масаласини кўриб чиқиш мумкин.

Миопатия ривожланишининг анча юқори хавфи препаратнинг 80 мг дозасини қабул қилишга ўтказилган пациентларда қайд этилган. Вақти-вақти билан КФК даражасини аниқлаш тавсия этилади, бу миопатиянинг субклиник ҳолатларини аниқлашга имкон беради. Бироқ бундай мониторингни олиб бориш миопатия ривожланишини олдини олмайди.

Симвастатин билан даволашни режали кенг қамровли жарроҳлик аралашувларидан бир неча кун олдин ва назарда тутилмаган жиддий терапевтик ёки жарроҳлик ҳолати юзага келган ҳолларда вақтинча тўхтатилади.

Дори препаратларининг ўзаро таъсиридан келиб чиқадиган миопатия ривожланиши хавфини пасайтиришга доир чоралар (шунингдек «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг)

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи симвастатин ва CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини, шунингдек гемфиброзил, циклоспорин ва даназолни бир вақтда қўлланилганида сезиларли даражада ошади («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг). Агар CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари билан даволашдан воз кечиш мумкин бўлмаса, симвастатин билан даволашни вақтинча тўхтатиш ва бошқа статинлардан фойдаланишни назарда тутиш лозим.

Миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи симвастатин ва CYP3A4 нинг ўртача (симвастатин AUC ни тахминан 2–5 марта оширувчи) ингибиторларини бир вақтда қўлланилганида ҳам ошади. Флуконазол, верапамил ва дилтиаземни бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, симвастатин дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Симвастатинни суткада 20 мг дан юқори дозаларда амиодарон, амлодипин, верапамил ва дилтиазем билан биргаликда қўлланилишидан воз кечиш лозим. Оилавий гомозиготали гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда симвастатинни суткада 40 мг дан юқори дозаларда ломитапид билан биргаликда қўлланилишидан воз кечиш лозим. Симвастатин билан даволаш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Симвастатинни фенофибратдан ташқари бошқа фибратлар билан қабул қилаётган пациентларда миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфи ошиши муносабати билан симвастатин дозаси суткада 10 мг дан ошмаслиги керак. Фенофибратни симвастатин билан биргаликда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки алоҳида қўлланиладиган ҳар бир препарат миопатия ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.

Статинлар ва фузид кислотаси билан даволашда рабдомиолиз ривожланиши ҳоллари (шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар) ҳақида хабарлар келиб тушган. Симвастатинни фузид кислотасининг тизимли дори шакллари билан бир вақтда, шунингдек фузид кислотаси билан даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун давомида буюриш мумкин эмас. Фузид кислотасини тизимли қўллаш зарурати бўлганида фузид кислотаси билан даволашнинг жами вақти давомида статинларни қўллаш бекор қилинади. Пациентлар мушак заифлиги, пальпацияда оғриқ ёки сезувчанлик каби симптомлар ривожланган тақдирда тиббий ёрдам олиш учун дарҳол мурожаат қилишлари керак.

Статинлар билан даволаш фузид кислотасининг сўнги дозаси қабул қилинганидан кейин 7 кун ўтгач қайта бошланиши мумкин. Фузид кислотасини узоқ муддат давомида тизимли қўллаш зарур бўлган айрим ҳолларда, масалан оғир инфекцияларни даволашда ҳар бир алоҳида ҳолатда симвастатин ва фузид кислотасини биргаликда буюрилиши заруратини кўриб чиқиш, даволашни эса синчков тиббий кузатув остида амалга ошириш талаб қилинади.

Кам ҳолларда миопатия/рабдомиолиз ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ва ниацинни (никотин кислотасини) липид-модификацияловчи дозада (≥ 1 г/сутка) бир вақтда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган, гарчи ушбу препаратларнинг ҳар бири алоҳида қўлланилганида ҳам миопатия ривожланишини келтириб чиқариши мумкин. Симвастатин ва ниацинни (никотин кислотасини) липид-модификацияловчи дозада (≥ 1 г/сутка) ёки ниацинни сақловчи препаратлар билан мажмуавий даволашни қўллаш кўриб чиқилаётганида шифокор потенциал фойда ва хавфларни синчковлик билан солиштириб кўриши ҳамда мушак оғриғи, пальпацияда оғриқнинг мавжудлиги ёки мушак заифлигининг ҳар қандай белгилари ва симптомлари юзасидан, айниқса даволашнинг дастлабки ойлари давомида, шунингдек ҳар қандай препаратнинг дозаси оширилганида синчковлик билан кузатувни амалга ошириши керак. Хитой миллатига мансуб шахсларда миопатия юзага келиши тез-тезлиги юқори бўлганлиги сабабли, осиёлик шахсларга симвастатинни ниациннинг (никотин кислотасининг) липид-модификацияловчи дозалари (≥ 1 г/сутка) билан бир вақтда буюрилиши тавсия этилмайди.

Аципимокс структура жиҳатидан ниацинга яқин. Гарчанд аципимоксни қўлланилиши ўрганилмаган бўлса-да, мушакларга токсик таъсири хавфи ниацин таъсири хавфига ўхшаш бўлиши мумкин.

Жигарга таъсири

Зардобда трансаминазалар даражаси турғун (норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан ортиқ) ошиши мумкин. Симвастатин қўлланилиши тўлиқ ёки вақтинча бекор қилинганида трансаминазалар даражаси одатда дастлабки қийматларига қадар аста-секин пасаяди.

Даволаш бошланишидан олдин ва кейинчалик клиник кўрсатмаларга мувофиқ жигар фаолиятини текшириш тавсия этилади. Симвастатин дозасини 80 мг гача ошириладиган пациентларда доза оширилишидан олдин, доза 80 мг гача оширилганидан кейин 3 ой ўтгач ва сўнгра даволашнинг биринчи йили давомида даврий (масалан, ҳар 6 ойда) жигар фаолиятини қўшимча текширишлари ўтказилади. Трансаминазалар даражаси юқори бўлган пациентларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Уларга қисқа муддатларда такрорий таҳлиллар ўтказилиши буюрилади, сўнгра эса одатдаги пациентларга нисбатан тез-тез ўтказилади. Агар трансаминазалар даражасини ўсиши давом этса, айниқса агар у норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори бўлса ва ушбу белгида турғун қолса, симвастатин билан даволашни тўхтатиш лозим. АЛТ мушаклардан ажралишини ҳам назарда тутиш лозим, демак АЛТ ва КФК қийматларини ошиши миопатия ривожланишидан далолат бериши мумкин (юқорида Миопатия/Рабдомиолиз бўлимига қаранг).

Агар симвастатин билан даволаш вақтида клиник симптомлари ва (ёки) гипербилирубинемия (сариқлик) билан жигарнинг оғир шикастланиши ривожланса, даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Агар юқорида кўрсатилган ўзгаришларнинг муқобил сабаби аниқланмаган бўлса, симвастатин билан даволашни қайта бошлаш мумкин эмас.

Препаратни алкоголни суиистеъмол қилувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Симвастатин билан даволаш вақтида зардобда трансаминазалар даражасининг ўртача (норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори даражадан камроқ) ошиши кузатилган. Ушбу оғишлар симвастатин билан даволаш бошланишидан кейин тез орада пайдо бўлган, кўпинча ўтиб кетувчи характерга эга бўлган, бирон-бир симптомлар билан кечмаган ва препарат қўлланилишини бекор қилинишини талаб қилмаган.

Қандли диабет

Статинлар синфи қонда глюкоза даражасини оширади ва қандли диабет ривожланиши хавфи юқори бўлган айрим пациентларда тегишли даволашни талаб қилувчи гипергликемия ривожланиши мумкин. Бироқ бундай реакцияни ривожланиши хавфи статинларни қабул қилиш натижасида қон томирларни шикастланиши хавфи пасайиши билан йўқолиб боради ва бинобарин, статинлар билан даволашни тўхтатилишига сабаб бўлмаслиги керак. Хавф гуруҳидаги (оч қоринга глюкоза даражаси 5,6 дан 6,9 ммоль/л гача, ТВИ > 30 кг/м2, триглицеридлар даражаси юқори, артериал гипертензияси бўлган) пациентлар миллий йўриқномаларга мувофиқ клиник ва биокимёвий назорат қилиниши керак.

Ўпканинг интерстициал касаллиги

Симвастатин қўлланилганида, айниқса узоқ вақт давомида қўлланилганида ўпканинг интерстициал касаллиги ривожланиши мумкин. Унга шубҳа қилинганида (ҳансираш, қуруқ йўтал, толиқиш, тана вазнини йўқотилиши ва иситма бўлганида) статинлар билан даволаш тўхтатилиши керак.

Болалар

Симвастатиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги оилавий гетерозиготали гиперхолестеринемияси бўлган 10–17 ёшдаги болалар ва ўсмирларда баҳоланган (суткада 40 мг дан ортиқ бўлган дозалар ўрганилмаган). Ўсишга ёки жинсий жиҳатдан етилишига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланмаган; шунингдек қиз болаларда ҳайз цикли давомийлигига таъсири аниқланмаган. Ўсмир қизларга симвастатин билан даволаш ўтказилаётганида тегишли контрацепция усулларини тавсия этиш лозим. 18 ёшдан кичик бўлган пациентларда 48 ҳафтадан ортиқ давом этадиган даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. Жисмоний, ақлий ва жинсий етилишга узоқ муддатли таъсири номаълум. Симвастатин таъсири 10 ёшдан кичик пациентларда, препубертат ёшдаги болаларда ва менархе бошланишигача бўлган қиз болаларда ўрганилмаган.

Ушбу препарат лактоза сақлайди. Уни галактозани ўзлаштираолмайдиган, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Симвастатинни ҳомиладорларга, ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган ёки ҳомиладорликка эҳтимол қилинаётган аёлларда қўллаш мумкин эмас. Симвастатин билан даволашни ҳомиладорлик вақтида ёки уни тўлиқ истисно қилгунга қадар тўхтатиш лозим. Симвастатинни қабул қилаётган аёллар болаларини эмизмасликлари керак. Фертилликка таъсири ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди ёки деярли таъсир кўрсатмайди. Бош айланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Шу вақтгача дозани ошириб юборилишининг бир нечта ҳоллари қайд этилган бўлиб, максимал қабул қилинган доза 3,6 г ни ташкил этган. Барча пациентларнинг саломатлиги асоратларсиз тикланган. Симвастатин дозаси ошириб юборилган тақдирда махсус даволаш мавжуд эмас, симптоматик ва қўллаб-қувватловчи даволаш буюрилади.