Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Септум РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Септум РАСТВОР ДЛЯ НАРУЖНОГО ПРИМЕНЕНИЯ 100мл №1

2 000 so'mdan
(4407)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/НАРУЖ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма

Таркиби:

фаол модда: хлоргексидин биглюконати (20 % ли дори шаклларини тайёрлаш учун хлоргексидин эритмаси кўринишида) –   2,5 мл

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув- 1000 мл

Farmakodinamikasi

Антисептик восита, ишлатиладиган концентратцияга караб граммусбат ва граммусбат бактерияларга қарши бактериостатик ёки бактеритсид таьсир кўрсатади. Бактериостатик таьсир (ҳам сувли, ҳам спиртли ишчи эритмалар) 0,01 % ёки ундан кам концентратцияда; бактерицид - 220 С хароратда 0,01 % дан ортиқ концентратцияда ва 1 минут давомида намоён бўлади. Фунгицид таъсир 22 0С хароратда 0,05% концентратцияда ва 10 минут давомида намоён бўлади.

Спораларга таъсир қилмайди.

Граммусбат ва грамманфий бактерияларга (шу жумладан Treponema spp., Neisseria gonorrhoeae, Chlamydia spp) липофил вирусларга ва замбуруғларга қарши самарали, Терига (қўллари, операция майдони)  ишлов берилгандан кейин барқарор ва бактерицид самарани намоён бўлиши учун етарли миқдорда сақланади. Қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар мавжуд бўлганда  фаоллигини сақлаб туради. (гарчи бир оз камайган).

Farmakokinetikasi
Шикастланмаган терига, шиллиқ ва сероз пардаларга кўлланилгандда паст тизимли сурилишга эга (1 % дан кам). Агар мугуз парда бузилган бўлса тизимли сўрилиш ошиши мумкин (100 марта)

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Аллергик реакциялар (тери тошмаси) терининг қуриши ва қичиши, дерматит, фотосенсибилазация, қўл терисининг ёпишқоқлиги (3-5 минут давомида). Янги туғилган чақолоқларнинг кимёвий куйишлари (тез-тезлиги номаълум).

 

Maxsus shartlar
Тана бўшлиғининг ювиш, чуқур яралар, куйишларга ишлов бериш ва конъюктивани ишлов бериш учун хлоргексидин эритмаларини қўллаш мумкин эмас. Кўзнинг шиллиқ қаватларига тушган холатларда улар тез ва яхшилаб ювиш керак. Бактерицид таьсири харорат ошиши билан кучаяди. 100 0С дан юқори ҳароратда препарат қисман парчаланади.

 

 

 
Qo'llanilishi

Антисептик ишлов бериш ва дезинфекция учун турли инфекцияларда даволаш- профилактик восита сифатида қўлланилади.

 

0,05 % эритмалар: жинсий йўли билан ўтадиган жинсий алоқадан камида 2 соатдан кейин инфекцияларни олдини олиш ( хламидиоз, уреаплазмос, трихомониаз, гонорея, сифилис, генитальный герпес), тери қопламаларни антисептик ишлов бериш (чиғаноқлар, ёриқлар). Йирингли жарохатлар инфекцияланган куйишлар терининг ва шиллиқ пардаларнинг бактериал ва замбуруғ касалликлари, шу жумладан стоматологияда (гингивит, стоматит, афтлар, пародонтит, альвеолит) хирургия, урология, акушерство-гинекологияда. Отоларингология ва стоматология (чайиш учун эритма) бўлимларида операциядан кейинги парвариш қилиш учун қўлланилади.

 0.5 %  эритма: яраларни ва куйиш юзаларини терини инфекциялашган чиғаноқлар ва ёриқлар, очиқ шиллиқ қаватлар. Намланиш йўли билан тиббий асбобларни секин стерилизацияси; Термик ишлов қилинмагани маьқул бўлган асбоб-ускуналарни ишчи юзаларни дезинфекциясида (шу жумладан термометрлар) қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Ўта юқори сезувчанлик, дерматит, терини вирусли касалликлари 12 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Катта юзали жароҳатларга ишлов бериш тавсия қилинмайди.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Дерматитни ривожлантириш хавфини олдини олиш учун бир вақтда хлоргексидин ва йод препаратлари қўллаш тавсия қилинмайди.

Хлоргексидин биглюконати катион моддадир ва совун ва бошқа анион моддалар (коллоидлар араб гуми карбоксиметилцеллюлоза) билан номутаносиб. Катион гурухи (бензалконий хлорид, цетримония бромбромид) сақловчи препаратлар билан мос келади. Дерматит ривожланиш хавфини олдини олиш бир вақтда хлоргексидин ва этанол қўллаш, этанол препаратни таьсирини кучайтиради. 0,05% ли хлоргексидин биглюконат концентратциясида боратлар, карбонатлар, хлоридлар, цитратлар, фосфатлар, сульфатлан билан номутаносиб чунки жуда эрийдиган чўкмалар хосил қилади.

Maxsus saqlash sharoitlari

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилгандан сўнг – 1 ой.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Дори восита ювиш ва аппликация кўринишида қўлланилади.

Эритмани 5-10 мл. дан тери ёки шиллиқ қаватларнинг шикастланган юзасига 1-3 минут давомида суткада 2-3 марта қўлланилади (тампон шаклида ёки ювиш йўли билан).

Агар жинсий алоқадан кейин камида 2 соатдан кейин жинсий йўли билан ўтадиган касалликларни олдини олиш учун самарали. Сийишдан кейин қўлланилади: эркаклар сийиш каналига насадка ёрдамида (2-3 мл), аёлларга сийиш каналига  (1-2) ва қинга (5-10 мл) юборилади ва 2-3 минут давомида ушлаб туриш керак.Сонни ички қисмлари, қов соҳаси, жинсий аъзоларининг терисини ишлов бериш керак. Муолажада кейин 2 соат давомида сийишмаслиги тавсия қилинади.

Уретритлар ва уретропростатитларни мажмуавий даволаш кунига 1-2 марта дори воситасини 2-3 мл уретрага юбориш йўли билан ўтказилади.

Dozani oshirib yuborilishi
Сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари номаьлум. Бироқ тасодифан ютиб юборилганда меъдани ювиш керак. Зарурат бўлса симптоматик даволаш ўтказилади.