Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Салютен РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Салютен РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 200МЛ №1

29 000 so'mdan
(1140)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
РЕКА МЕД ФАРМ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Кроветворение и кровь
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Қўлланилиши

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади. 

Дори шакли

инфузия учун эритма. 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД – га қарам субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида ҳам оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш  тезлиги  НАД – га қарам субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади.

Препарат шунингдек  сув – туз алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади кислота – ишқор ҳолатини қонда тўлик оксидланмаган махсулотларни пассив нейтралланиш, ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига меъёрлаштиради. Микроциркуляцияни яхшилайди. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун: 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади. 

Ножўя таъсирлари

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), пациентга бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмаларни юбориш зарурати туғилганда, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Салютенни бошқа ишқорийлаштирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади. 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

Сақлаш шароити

250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни ташишда музлатишга йўл қўйилади.