Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
РОТАВИТ КИДС

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

РОТАВИТ КИДС СИРОП 150мл №1

38 000 so'mdan
(1329)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
VIT A,VIT 1,VIT B2,VIT B5,VIT B6,VIT B9,VIT B12,VIT C,VIT D3,VIT E,VIT PP,Ferrum,Cuprum,ZINK
Ishlab chiqaruvchi
РОТАФАРМ
Chiqarilish shakli
СИРОП
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Farmakokinetikasi
Ротавит Кидс препаратининг таркиби унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан белгиланади. Кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ, чунки компонентларнинг мажсуасини маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.

 

 
Nojo'ya samaralari
Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

 

 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: сироп.

 

Таркиби

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

А витамини (ретинол пальмитати)                         133 мкг;

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                     0,5 мг;

В2 витамини (натрий рибофлавин 5-фосфати)     0,8 мг;

В5 витамини (кальций-D-пантотенати)                  2 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)            0,5 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                              80 мкг;

В12 витамин (цианокобаламин)                               1 мкг;

С витамини (аскорбин кислотаси)                        30 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                           2,5 мкг;

Е витамини (токоферол ацетати)                           5 мг;

РР витамини (никотинамид)                                   6 мг;

темир (темир лактат дигидрати шаклида)             4 мг;

мис (сувсиз мис сульфати шаклида)                      100 мкг;

рух (рух цитрати тригидрати шаклида)                2,5 мг;

солод экстракти                                                      0,5 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз декстроза, глицерин, калий сорбати, «Апельсин» ароматизатори, мальтитол, «Ванилин» ароматизатори, тозаланган сув.

Farmakodinamikasi

Ротавит Кидс – организмнинг ҳаёт фаолияти ва нормал функцияси учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва ўсимлик экстрактлари комплексидир. Турли касалликларга ва ташқи муҳитнинг нохуш омилларига организмнинг қаршилигини оширади.

 

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллари синтезини бошқаришда иштирок этади, нормал моддалар алмашинувига, ҳужайра ва субҳужайра мембраналари функциясига ёрдам беради; янги ҳужайраларни ўсиши учун муҳим, кўриш функциясини нормаллаштиради.

В1 витамини кетокислоталарни декарбоксилланиши учун коэнзимнинг таркибий қисми сифатида углеводлар алмашинувининг зарур компоненти ҳисобланади; углеводлар, оқсиллари ва ёғлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтишида иштирок этади. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, нерв тўқимасида метаболизмни яхшилаб, детоксикацион таъсир кўрсатади.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар регенерацияси (шу жумладан, тери ҳужайралари), ҳужайраларда трофик бузилишларни тўғриланиш жараёнларига ёрдам беради.

В5 витамини А коферментининг (ферментларнинг фаоллигини намоён қилиш учун керак бўладиган, оқсил табиатига эга бўлмаган органик бирикма) таркибига киради. Ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Углеводлар ва ёғлар алмашинувида ва ацетилхолин синтезида иштирок этади.

В6 витамини ақлий жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, нейромедиаторлар синтезида иштирок этади, антидепрессив таъсир кўрсатади.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун муҳим, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши таъсирларга эга, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизими функциясига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнларини, углеводлар ва липидлар алмашинувини нормаллаштиради.

С витамини кучли қайтарувчи ҳусусиятларга эга, хусусан, атроф-муҳитнинг токсик моддаларини зарарсизлантирувчи ферментларни қайтаради. Коллагенни (қон-томирлар, пай, бойлам ва суякларнинг структур компонентларидан бири ҳисобланади) синтези учун, холестеринни, ёғларни ҳазм бўлиши учун хизмат қиладиган ўт кислоталарига айланиши учун муҳим, шу билан бирга ичаклар ҳаракатини кучайтиради.

D3 витамини ичгичка ичакда, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийни сўрилишини оширади, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллаштириши ҳисобига матрица оқсиллари ва I тип коллаган синтезини ошириши орқали суяк тўқимасини қайта моделланиши жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир кўрсатиб, скелет суякларини кальцификациясини таъминлайди.

Е витамини ҳужайраларни шикастланишлардан ҳимоя қиладиган антиоксидант модда ҳисобланади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушаклар фаолиятини ва жинсий безлар функциясини рағбатлантиради. Ҳужайралараро модда, бириктирувчи тўқима толалари, қон-томирлар, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

РР витамини ҳужайра нафасида ва олий нерв фаолиятини бошқарувчи оқсиллар алмашинувида ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг функциясида иштирок этувчи ферментларнинг таркибига киради.

Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтар боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади; қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир темир тузлари кўринишида қўлланганида организмда темир танқислигини тезда тўлдиради.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментлар (цитохромоксидаза, тирозиназа ва бошқалар) функциясида, тери, сочлар ва кўз, гемоглобин синтезида иштирок этади, ички секреция безларининг функциясига таъсир қилади.

Рух одам организмдаги 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми ҳисобланади, у эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун зарур. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади.

Солод экстрактлари табиий энергия манбаи ҳисобланади.

Maxsus shartlar

Тавсия этилган дозалардан ошириш мумкин эмас.

 

Сийдикнинг ранги жадал сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан ифодаланади.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

3 ойликкача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Qo'llanilishi

•       болаларда гиповитаминозлар ва микроэлементлар танқислигини олдини олиш;

 

•       инфекцион ва шамоллаш касалликларига нисбатан организмнинг қаршилигини ошириш учун;

•       витаминлар ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжни ошиши билан кечувчи ҳолатлар (тўлиқ бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланиш, иштаҳани пасайиши, кимёвий воситалар билан даволангандан кейинги давр, астеник ҳолатлар, жисмоний ва ақлий юкламаларни ошиши, ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даври) да препаратни қўллаш мумкин эмас.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;

•       гипервитаминозда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Препаратнинг таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради.

 

Таркибига минерал мойи кирувчи сурги дори воситалари, ва колестирамин А, D ва E витаминларининг ўзлаштирилишини пасайтирадилар.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 ва В6 виаминларининг ўзлаштирилишини издан чиқарадилар.

Пеницилламин, изониазид В1 витаминини чиқарилишини ошириб, унинг самарадорлигини пасайтиради.

Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланиш воситаларининг самарасини кучайтирадилар.

Ротавит Кидс препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сульфаниламид гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради.

Ротавит Кидс препаратини, дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, бошқа поливитамин комплекслари, айниқса таркибида А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Maxsus saqlash sharoitlari

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Ротавит Кидс препарати ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Сиропни қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сув, мевали шарбат, болалар аралашмасига қўшиш мумкин.

 

3-6 ойликдаги болаларга 2,5 мл дан кунига 1 марта буюрилади.

7 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан кунига 1 марта буюрилади.

5 ёшдан ошган болаларга – 5 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стаканидан фойдаланилади.

Препаратни қабул қилиш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Dozani oshirib yuborilishi

Дозаси бехосдан ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.