Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
РОТАВИТ КАРДИО

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

РОТАВИТ КАРДИО САШЕ №20

35 000 so'mdan
(3005)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
THIAMINE,RIBOFLAVIN,NICOTINAMIDE,PYRIDOXINE,FOLIC ACID,CYANOCOBALAMIN,ASCORBIC ACID,CHOLECALCIFEROL,ALFA-TOCOPHEROL,POTASSIUM CARBONATE,MAGNESIUM SULFATE,ZINC SULFATE,SODIUM SELENITE,UBIQUINONE,CRATAEGUS OXYACANTHA,LEONURUS
Ishlab chiqaruvchi
РОТАФАРМ
Chiqarilish shakli
САШЕ
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi

Ротавит Кардио ичга қабул қилинади.

Пакетчанинг ичидагисини бир стакан сувда эритиш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга 1 пакетчадан суткада 1 марта овқат вақтида қабул қилиш буюрилади. Қабул қилиш курси 20-40 кунни ташкил этади. Такрорий даволаш курсини 1-3 ойдан кейин ўтказиш мумкин.

Dozani oshirib yuborilishi
Препарат тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳозирги вақтгача таърифланмаган.

 

 

 
Dori shakli
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 7 г дан пакетчаларда.

20 пакетча тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Farmakodinamikasi

Ротавит Кардио юрак-қон томир тизимининг касалликларида қўллаш учун махсус танланган витаминлар, минерал моддалар, микроэлементлар ва ўсимлик компонентларининг комплексини сақловчи замонавий мувозанатланган комплексидир.

 

Препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар, минерал моддалар ва микроэлементлар:

-      узоқ давом этувчи ва оғир касалликларда организмнинг ҳимоя кучларини фаоллаштиради;

-      оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, ёғлар, аминокислоталар ва углеводлар алмашинувининг гомеостазини нормал ҳолатда ушлаб туради;

-      қон ивишини секинлаштиради ва унинг фибринолитик фаоллигини оширади;

-      юрак мушагида метаболизмни яхшилайди, миокарднинг оксигенациясини ва микроциркуляцияни оширади, унинг қисқарувчанлик ҳусусиятини кучайтиради;

-      антиаритмик таъсирга эга, миокард ишемияси шароитларида бу айниқса сезиларли бўлади.

Коэнзим Q10 – организм учун табиий модда ҳисобланади. У ишлаб чиқарилади ва барча тирик ҳужайраларда мавжуд бўлади. Коэнзим Q10 айниқса юрак ва мушакларнинг иши учун керак бўладиган энергияни ишлаб чиқаришда иштирок этади. Коэнзим Q10 эркин радикалларнинг таъсирини нейтраллайди, шу орқали ҳужайраларни шикастланиш ва парчаланишдан ҳимоя қилади. Коэнзим Q10 ни қабул қилиш юрак ва қон-томирларни мустаҳкамланишига, ҳаёт фаолиятини фаоллашувига, иммун тизимини кучайишига, ҳужайраларни қариш жараёнини секинлашишига ёрдам беради.

Дўлана экстракти таркибида флавоноидлар (кверцетин, гиперин, гиперозид, витексин), органик кислоталар (лимон, олеан, урсолат, кратегусат, кофе, хлороген кислоталари), каротиноидлар, ошловчи моддалар, ёғ мойлари, пектинлар, тритерпен ва флавон гликозидлари, бета-ситостерин, холин, қанд, витаминлар сақлайди. Дўлананинг таъсир этувчи моддалари МНТ ва юрак мушакларининг қўзғалувчанлигини пасайтиради, юрак мушагининг қисқарувчанлигини ошишига, тож томирларида ва бош мияда қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради, бош айланишини бартараф қилади. Дўлана юрак ритмини нормаллашишига ёрдам беради, бу, тахмин қилинишича, III синф антиаритмиклар учун хос бўлган таъсир механизми билан ифодаланади. Таркибида тритерпен бирикмалар ва флавоноидлар борлиги туфайли, спазмолитик таъсир кўрсатиб, юрак ва бош миянинг қон-томирларини танлаб кенгайтиради; гипотензив таъсир кўрсатади; веноз босимни нормаллашишига ёрдам беради, қон-томирлар деворининг функциясини яхшилайди.

Арслонқуйруқ ўти экстракти седатив, гипотензив, манфий хронотроп ва кардиоген таъсир кўрсатади, бу ўсимликнинг  таркибида сақланган биологик фаол моддаларнинг (шу жумладан гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинларнинг) ҳусусиятлари билан ифодаланади.

Farmakokinetikasi
Ротавит Кардио препаратининг терапевтик самараси унинг таркибига компонентларнинг умумий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказишни имкони йўқ.

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Кам ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Айрим ҳолларда енгил диспептик бузилишлар (эпигастрийда оғриқ, метеоризм, диарея, қабзият) кузатилади.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

Maxsus shartlar

Ротавит Кардио препаратини таркибида витаминлар ва минераллар сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун даволашдан кутиладиган фойда бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш тавсия этилади.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ротавит Кардио автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Qo'llanilishi

Қуйидаги ҳолатлар:

 

-      миокардда метаболизмни бузилишларида, юрак ишемик касаллигида (стенокардия, инфарктдан кейинги ҳолатда);

-      юрак фаолиятини функционал бузилишларида (юракда оғриқ, юрак уришини ҳис этишда);

-      артериал гипертензия, хилпилловчи аритмиялар, пароксизмал тахикардия, атеросклерозда;

-      жисмоний ва ақлий юкламалар ошганида;

-      давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлардан кейинги тузалиш даврида, шунингдек операциядан кейинги даврда

ривожланадиган гипо- ва авитаминозларни (шу жумладан юрак-қон томир тизими касалликларини) олдини олиш ва комплекс даволаш учун қўлланади.

Нерв, юрак-қон томир тизимининг касалликлари (ўтказилган стресс натижасида уйқуни бузилиши, нерв тизимини зўриқиши) даволашда мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-      препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-      фенилкетонурия (таркибида аспартам сақлайди) да қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ротавит Кардио препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.