Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ринорус СПРЕЙ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ринорус СПРЕЙ НАЗАЛЬНЫЙ 0,05% 20МЛ №1

10 858 so'mdan
(3337)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
СИНТЕЗ
Chiqarilish shakli
спрей наз
Farma. Guruh
Препараты для облегчения носового дыхания
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Фармакокинетикаси
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Яроқлилик муддати
Сақлаш шароити
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўлланилиши

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлар, ўткир аллергик ринит, синуситлар, ўрта отит (бурун-ҳалқумнинг шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида), риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Назал томчилар

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 2-3 томчидан 0,1% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта юборилади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 1-2 марта юборилади. Кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Препаратни танафуссиз 3-5 кундан кўп қўллаш мумкин эмас. 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез ва/ёки узоқ муддат қўлланилганда – бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; кам ҳолларда – бурун шиллиқ қаватини шиши, қусиш, бош оғриғи, юрак уриб кетиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши, депрессия (узоқ вақт юқори дозалар қўлланилганда). 

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланилганда деярли сўрилмайди, шунинг учун қон плазмасидаги концентрацияси жуда паст (замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди). 

Дори шакли

назал томчилар 

Таркиби

1 мл томчида қуйидагилар сақланади:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 ёки 1 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи [трилон Б]), натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий гидрофосфати додекагидрати, эвкалипт барглари мойи (эвкалипт мойи), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик. 

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик фаолликка эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, буруннинг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини бартараф этиб, буруннинг шиллиқ қаватининг қон томирларини торайтиради, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Препаратнинг таъсири уни қўллагандан бир неча минутдан кейин бошланади ва 10 соатгача давом этади 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ксилометазолинга юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, гипертиреоз, бош мия пардаларида жаррохлик аралашувлари (анамнезда), ҳомиладорлик, болаларда (6 ёшгача – 0,1% ли эритма учун ва 0,05% эритма учун – 2 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан даволаганда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – қандли диабет, лактация даври, ЮИК, III-IV функционал синф стенокардияси, простата безининг гиперплазияси. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланилганида тизимли таъсири кучайиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Флакон қопқоқчаси бураб очилади. Флаконнинг тубига енгил босиб бурун ҳга томизилади. Узоқ вақт, масалан сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас. Тавсия этилган дозадан юқори дозаларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши.

Даволаш: шифокор кузатуви остида симптоматик даволаш. 

Яроқлилик муддати

5 йил. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз