Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Риниколд Хотмикс

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Риниколд Хотмикс Ананас пор. 5г №1

3 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Риниколд Хотмикс Ананас пор. 5г №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
PARACETAMOL,PHENIRAMINE,PHENYLEPHRINE,COFEYIN
Ishlab chiqaruvchi
(Shreya , Индия)
Chiqarilish shakli
порошок
Farma. Guruh
Средства для устранения симптомов ОРЗ
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakologik ta'sir
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozani oshirib yuborilishi
Ta'rifi
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Ҳар бир пакетча (саше) (5 г) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
750 мг парацетамол, 20 мг фенирамин малеати, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 30 мг кофеин.
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сувсиз лимон кислотаси, сувсиз натрий цитрати, аспартам, сувсиз лактоза, маннитол, динатрий эдетати, лайма ароматизатори, сариқ хинолин бўёвчиси, апельсин ароматизатори, шафақ-сариқ бўёвчиси, ананас ароматизатори.
 
Farmakologik ta'sir
Мажмуавий препаратдир. Парацетамол иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади: «шамоллаш» касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини, томоқ оғриғини, бош оғриғини, мушак ва бўғим оғриғини камайтиради, юқори ҳароратни пасайтиради. Фенилэфрин қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади – нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватининг шишини ва гиперемиясини камайтиради. Фенирамин аллергияга қарши таъсир кўрсатади: кўзлар, бурун ва томоқнинг қичишишини, бурун, томоқ ва буруннинг ёндош бўшлиқлари шиллиқ қаватини шишини ва гиперемиясини бартараф қилади, экссудатив кўринишларни камайтиради. Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга, бу чарчоқни ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини ошишига олиб келади.
 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуга кетишни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик.
Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсири.
Сезги аъзолари томонидан: мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши. Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, агранулоцитоз.
Бошқалар: бронхоспазм, сийдикни тутилиши.
 
 
Maxsus shartlar
Препаратни қабул қилишдан олдин қуйидаги ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак: метоклопрамид, домперидон, колестирамин, антикоагулянтларни (варфарин) қабул қилиш.
Даволаниш даврида алкоголни, ухлатувчи ва анксиолитик (транквилизатор) дори воситаларни қабул қилишдан сақланиш керак. Парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилинмасин. Диққатни жамлашни, ҳаракат ва рухий реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар касалликнинг симптомлари 3-5 кун давомида ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
ЖИГАРНИНГ ТОКСИК ШИКАСТЛАНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК УЧУН ПАРАЦЕТАМОЛНИ АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БИЛАН ҚЎШИШ, ШУНИНГДЕК АЛКОГОЛНИ СУРУНКАЛИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА МОЙИЛ ШАХСЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН ЭМАС.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
 
Qo'llanilishi

«Шамоллаш» касалликлари, грипп, ЎРВИ (иситмали ва оғриқли синдром, ринорея) ни симптоматик даволашда қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Парацетамолга ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга юқори сезувчанлик; препаратнинг таркибига кирувчи моддаларни сақловчи бошқа дори воситаларни қабул қилиш; трициклик антидепрессантларни, бета-адреноблокаторларни, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, шу жумладан бекор қилинганидан кейин 14 кунгача бўлган даврда; ҳомиладорлик, лактация даври; болаларда (15 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
МАО ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг таъсирини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда гипертоник кризга, қўзғалишга, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Галотанни бир вақтда буюрилиши қоринчалар аритмиясининг ривожланиши хавфини оширади. Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфриннинг альфа-адреностимулятор самарасини, трициклик антидепрессантлар эса симпатомиметик самарасини кучайтиради.
Препарат барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда буюрилганида, парацетамолнинг гепатотоксик таъсирининг ривожланиши хавфини оширади.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Одатда парацетамол билан боғлиқ ва 10-15 г дан ортиқ парацетамол қабул қилинганидан кейин намоён бўлади. Симптомлари: тери қопламаларининг оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш; «жигар» трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш: кейинги фаоллаштирилган кўмир буюриш билан меъдани ювиш; симптоматик даволаш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач метионин ва 12 соат ўтгач N-ацетилцистеин юбориш.

Ta'rifi
Лимонли кукун: сарғиш тусли деярли оқ рангли, оқ доғлари бўлган сочилувчан кукун. 200 мл иссиқ сувда эритилганда бироз яшил тусли сариқ рангли, лимон ҳидли, товланувчи эритма ҳосил бўлади.
Апельсинли кукун: пушти тусли деярли оқ рангли, оқ доғлари бўлган сочилувчан кукун. 200 мл иссиқ сувда эритилганда тўқ сариқ рангли, апельсин ҳидли эритма ҳосил бўлади.
Ананасли кукун: оч-сариқ рангли, оқ доғлари бўлган сочилувчан кукун. 200 мл иссиқ сувда эритилганда яшил-сариқ рангли, ананас ҳидли эритма ҳосил бўлади.
 
Dozirovkasi
1 сашенинг (пакетча) ичидагиси стаканга тўкилади, иссиқ сув қуйилади, тўлиқ эригунича аралаштирилади ва ичилади (хоҳишга қараб қанд ёки асал қўшиш мумкин). Препарат катта миқдордаги суюқлик билан овқат қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач қабул қилинади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга: бир пакетчадан суткада 3-4 марта, қабул қилишлар орасида 4-6 соатлик интервал билан. Максимал суткалик доза – 4 пакетча.
Препаратни шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатувисиз оғриқни қолдирувчи сифатида беш кундан ортиқ ва иситмани туширувчи сифатида уч кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратнинг суткалик дозасини ёки даволаш давомийлигини фақат шифокорнинг кузатуви остида ошириш мумкин. Кўрсатилган дозани оширманг. Доза ошириб юборилганида, хатто агарда ўзингизни яхши хис қилаётган бўлсангиз ҳам, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.