Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Рингер РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Рингер РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 100МЛ №1

1 900 so'mdan
(1520)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
РЕКА МЕД ФАРМ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Солевые растворы
Dori tafsilotlari
Sotish shartlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди 8,6 г, кальций хлориди 0,33 г, калий хлориди 0,3 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув-1 литргача.

Farmakodinamikasi

Рингер эритмаси йўқотилган экстрацеллюлар суюқликнинг ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларнинг ўрнини тўлдиради.

Регидратацияловчи ва дезинтоксикацияловчи таъсир кўрсатади.

Farmakokinetikasi
Айланаётган қон ҳажмини тўлдирувчи восита сифатида қўлланганида, қон томир хавзасидан ташқаридаги бўшлиққа тез чиқиши сабабли, самараси фақат 30-40 минут давомида сақланади (шунинг учун эритма айланаётган қон ҳажмини фақат қисқа муддатли тўлдириш учун яроқлидир). Сийдик билан чиқарилади.

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Суюқликнинг катта ҳажми юборилганда ацидоз ривожланиши мумкин.

Ноадекват юқори дозада сув-электролит мувозанатини бузилиши, шу жумладан гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия бўлиши мумкин.

Maxsus shartlar

Катта ҳажмда тез юборилган ҳолларда кислота-ишқор мувозанатини ва электролитларнинг даражасини назорат қилиш керак. Қон рН нинг ўзгариши кислотали бўлиши К+ - ионларини қайта тақсимланишига олиб келади (рН ни пасайиши зардобда К+ - ионларининг миқдорини ошишига олиб келади).

Узоқ муддат қўлланганида плазмадаги электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.

Хлор ионлари даражасини юқорилиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди.

Qo'llanilishi
Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаган ҳолларда плазма ўрнини босувчи восита сифатида: шок, коллапс, куйиш, давомли қайт қилиш ва диареяда қўлланади. Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи даволаш сифатида), суюқликни йўқотилиши билан боғлик бўлган метаболик алкалозда қўлланади.

 

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-                препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

 

-                декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;

-                гиперкалиемия;

-                олигурия ва анурия;

-                ўткир буйрак етишмовчилиги;

-                ўпка шиши;

-                мия шиши;

-                гиперкоагуляция;

-                гипергидратация;

-                тромбофлебит;

-                метаболик ацидоз;

-                гиперкальциемия;

-                ёндош даволашларда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилишини ошиши мумкин: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар.

Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан қабул қилинганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи кучаяди.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда, уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ. ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Dozirovkasi

Эритма фақат вена ичига (в/и) юбориш учун мўлжалланган.

Доза пациентнинг ёшига, тана вазнига, клиник ҳолатига ва лаборатор кўрсаткичларига қараб, шифокор томонидан буюрилади. В/и томчилаб суткада 500 мл дан 1000 мл гача юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги тана вазнига – 3,0 мл/кг ёки минутига 70 томчини ёки соатига 250 мл ни ташкил қилади.

Эритмани буюриш, ҳар бир пациент учун суюқликни тутиб турувчи ёки эҳтиёжини ўрнини босувчи ҳажмини назарда тутилгани ҳисобига асосланган бўлиши керак.

Умумий суткалик доза тана вазнининг 2-6% ни ташкил қилади.

Парентерал препаратларни ишлатишдан аввал заррачалар борлигини текшириш ва рангини ўзгаришишини визуал текшириш лозим.

Dozani oshirib yuborilishi
Доза сезиларли ошириб юборилганида, ацидоз ва гипергидратация кўринишлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

 

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладорлик даврида она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланилади.