Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Рингацет плюс

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Рингацет плюс РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 500мл №1

31 000 so'mdan
(1338)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан полипропилен флаконларда.
 
Farmakodinamikasi
 
Мажмуавий препарат бўлиб, метаболик ацидозни бартараф қилади, кислота-ишқор ҳолатини ва қоннинг сув-электролит таркибини нормаллаштиради. Препаратнинг даволовчи самараси қон ҳажмини вақтинчалик ошириши, натрий, калий ва кальций ионларини танқислигини, шунингдек ацетат ионларини бикарбонатга айланишини тўлдириши билан боғлиқ.

 

 

 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар. Эритма катта ҳажмда юборилганида: гипергидратация, гипернатриемия, гиперкалиемия.
 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Эритмани узоқ муддат катта дозаларда юборилганда сув-электролит балансини назорат қилиш керак.

 

Оғир гиповолемияни даволашда бир вақтда қоннинг коллоид эритмалари ва уни компмонентлари билан бир вақтда даволаш (препаратни давомли бўлмаган таъсири туфайли) тавсия қилинади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 
Qo'llanilishi
Шок, термик жароҳат, ўткир қон йўқотиш, дегидратация (изотоник ва гипотоник шакллари), ўткир ичак инфекциялари фонидаги метаболик ацидоз, ўткир тарқалган перитонит, ичак тутилиши (сув ва туз мувозанатини тўғрилаш учун) ичак оқмалари бўлган беморларда электролит бузилишларини декомпенсацияси, даволовчи плазмаферез (диализ - фильтрацион усул.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Ўта юқори сезувчанлик, гипертоник дегидратация, алкалоз, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, анурия, катта ҳажмдаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир сурункали юрак етишмовчилиги, мия, ўпка шиши.

 

Эҳтиёткорлик билан: юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, олигурия.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилишини ошиши мумкин.

 

Калийни тежовчи диуретиклар билан қабул қилинганида - гиперкалиемия хавфини ривожланиши, юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда - уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 
Dozirovkasi
Вена ичига, томчилаб юбориш буюрилади.

 

Катталарга: минутига 60-80 томчи тезликда ёки оқим билан, суткалик доза 5-20 мл/кг, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг дозада буюрилади.

Болалар учун суткалик доза: 5-10 мл/кг, юбориш тезлиги: минутига 30-60 томчи.

Даволаш курси 3-5 кун.

Даволовчи плазмаферезда коллоид эритмалар билан бирга (яққол гиповолемия ҳолларида), чиқариб ташланган плазма билан солиштирилганда икки баробар ҳажмда (1,2-2,4 л), юборилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: кўрув нервларини дискини шиши, мия шиши, тиришишлар, гипертермия.

 

Натрий хлоридини токсик дозаси - 100-150 г.