Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
РИБОКСИН ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

РИБОКСИН ТАБЛЕТКА 200МГ №10

1 000 so'mdan
(2062)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
INOSINE
Ishlab chiqaruvchi
БЕЛМЕДПРЕПАРАТЫ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Кардиотонические препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар, 200 мг.

 

Таркиби:

фаол модда: инозин – 200,0 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, картошка крахмали, магний стеарат;

қобиқ таркиби: поливинил спирти, титан диоксиди, полиэтиленгликоль, тальк,

тропеолин ОО.

 
Dori shakli
Қобиқ билан қопланган 200 мг дан таблеткалар, 1 та блистерда 10  таблетка, картон қутида 1 ёки 3  блистер.
 
Farmakodinamikasi
Аденозинтрифосфатдан олдинги метаболик воситаси; антигипоксик, метаболик ва антиаритмик таъсир кўрсатади. Миокарднинг энергетик мувозанатини оширади, юрак қон томирларида қон айланишини яхшилайди, буйрак интраоперацион ишемияси оқибатларини бартараф этади. Глюкоза алмашинувида бевосита иштирок қилади ҳамда гипоксия шароитларида ва аденозинтрифосфат мавжуд бўлмаган ҳолатларда модда алмашинувини фаоллаштиришга ёрдам беради.

 

Тўқималар нафас олиши меъёрий жараёнини таъминлаш учун пиро-узум кислотаси парчаланиб ажралиб чиқишини фаоллаштиради, шунингдек ксантин-дегидрогеназларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Нуклеотидлар синтезини кучайтиради, Кребс цикли айрим ферментлари фаоллигини оширади. Ҳужайраларга сингиб кириб, энергетик даражани оширади, миокардда моддалар алмашинуви жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, юрак уриши кучини оширади ва диастолда миокарднинг тўлиқроқ бўшашишига ёрдам беради, бунинг натижасида қоннинг зарбли ҳажми ортади.

Тромбоцитлар агрегацияни камайтиради, тўқималар (айниқса, миокард ва ошқозон-ичак йўли шиллиқ пардалари тўқималари) қайта тикланишини фаоллаштиради.

 
Farmakokinetikasi
Инозин ошқозон-ичак йўлидан яхши сўрилади. Жигарда глюкурон кислотаси ҳосил бўлиши ва унинг келгуси оксидланиши билан парчаланиб ажралиб чиқади. Кам миқдорда буйрак томонидан ажралиб чиқарилади.
 
Nojo'ya samaralari
Препаратнинг қўлланилганда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилиши мумкин:

 

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, бош оғриғи, хансираш, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш ва кўп терлаш билан кечувчи артериал гипотензия,

Иммун тизими томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шу жумладан тошмалар, қичишиш, эшакеми, анафилактик шок.

Моддалар алмашинувини, метаболизм томонидан:гиперурикемия, подаграни зўрайиш (узоқ муддат юқори дозалар қўлланганда).

Бошқалар: умумий ҳолсизлик

 
Maxsus shartlar

Буйрак функциялари бузилишлари бўлган пациентларда Рибоксин буюрилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя этилиши керак. Бунда қонда сийдик кислотаси ва мочевина даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

 

Қичишиш ва терини гиперемияси пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Педиатрияда фойдаланиш

Таблеткалар кўринишидаги Рибоксин тавсиялар бўйича 3 ёшдан катта ёшдаги болаларда қўлланиши мумкин.

Лейкопениянинг оғир шаклларида, периферик қон нейтрофиллари 1,5×109 литрдан паст даражада бўлса Рибоксин қўлланиши тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмагани туфайли Рибоксинни фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат қабул қилиш автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришда таъсир қилмайди.

Qo'llanilishi
Миокард инфарктини ўтқазган, юрак ишемик касаллигини мажмуавий даволаш;

 

Юрак гликозидлари қўлланиши билан боғлиқ юрак артимияларни олдини олиш ва даволаш;

Миокардитлар;

Жисмоний зўриқиш, бошдан кечирилган инфекцион касалликлар, эндокрин бузилишлари  (тиреотоксинли кардиомиопатия) билан боғлиқ миокардиодистрофиялар;

Ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози (мажмуавий даволаш таркибида);

Ишемияланган буйракда операцияга тайёргарлик;

Нурли терапияда,  нур касаллигида лейкопенияларни олдини олиш;

Порфирияда қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·      Инозинга юқори сезувчанлик;

 

·      Подагра, гиперурикемия;

·      2-3-даражали брадиаритмия;

·      Синус тугуни қувватсизлиги синдроми;

·      WPW – синдроми, Морганьи – Адамс – Стокс симптоми;

·      3 ёшгача болалар

·      Лейкопенияни оғир шаклларида қўллаш мумкин эмас.

 

Эхтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Рибоксин бир вафтда қўлланилганда анаболик стероидлар ва ностероидли анаболик дори воситаларни самараларини кучайтиради.

 

Препарат юрак гликозидлар билан бирга аритмияларни пайдо бўлишини ва инотроп таъсирининг кучайтиришини олдини олиши мумкин.

Гепаринни таъсирини кучайтиради ва уни таъсир давомийлигини оширади.

Рибоксинни самараси бетағадреноблокаторлар билан қабул қилинганда камаймади.

Нитроглецирин, нифедипин, фуросемид, спиронолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.

       Теофиллиннинг бронхолитик самарасини ва кофеиннинг рухий рағбатлантирувчи таъсирини камайтиради.

Алкоидлар   билан номутаносиб, улар билан ўзаро таъсир қилганда алкоидларни асоси ажралаши содир бўлади ва эримайдиган бирикмалар хосил бўлади.

Кислоталар, спиртлар ва оғир металларнинг тузлари билан номутаносиб.

Витамин В(пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносиб, иккала бирикмалари фаолсизлантириши пайдо бўлади.

Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат остида сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Ичга овқатдан олдин, чайнамасдан етарли миқдорда сув билан қабул қилинади.

 

Катталарга 600 – 2400 мг суткалик дозада тайинланади. Даволаш кунига 3-4 марта 200 мг дан қўлланиши билан бошланади. Яхши ўзлаштираолганда 2-3 кундан кейин доза1200 мг гача кунига 3 марта 400 мг.гача оширилади. Зарур бўлганида ҳар доза оширилгиши давом эттирилиб суткада 2400 мг гача оширилади 4-6 қабулда. Даволаш курси 1-3 ойни ташкил этади.

Порфирия зўриққан ҳолатларда Рибоксин 1-3 ой мобайнида ҳар куни кунига 4 марта суткада 800 мг дан буюрилади.

Болаларга 3-4 марта қабул қилишда суткасига 10-40 мг/кг ҳисобидан буюрилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари:ножўя самаралар кучайиши (эшакеми, терини қичиши, қонда сийдик кислотасини даражасини ошиши, подаграни зўрайиши).

 

 

Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти мавжуд эмас.