Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
РЕЗИСТОЛ КАПЛИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

РЕЗИСТОЛ КАПЛИ 50мл №1

58 200 so'mdan
(3074)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
АРТЕРИУМ
Chiqarilish shakli
КАПЛИ
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Дориларни ўзаро таъсирлари
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Ножўя реакциялари
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Болалар
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларни ўзаро таъсирлари

Ўзаро таъсирлари тўғрисида хабарлар мавжуд эмас.

Резистол препаратини қон ивиши кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, кумарин ҳосилалари ва бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганда қон ивишига тўсқинлик қилиши, уларни антикоагулят таъсирини кучайтириши эҳтимолини истисно қилиш мумкин. Резистол препаратини пенициллин V билан ҳеч қанана ўзаро таъсири аниқланмаган. 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизиш давридаги аёлларда Резистол препаратини қўллаш бўйича тажриба етарли бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

 Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Препаратни автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришдаги реакция тезлигига таъсири ўрганилмаган, лекин препарат 12 ҳ.% ли энатол сақлашини ҳисобга олиш керак. 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар мавжуд эмас.

Ножўя реакциялар кучайиши мумкин. 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Ножўя реакциялари

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: меъда-ичак йўлларини бузилишлари (шу жумладан қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, диарея), милклардан кучсиз қон кетиши.

Нафас тизими томонидан: бурундан кучсиз қон кетиши.

Тери қопламалари ва иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан тошмалар, эшакеми, тери ва шиллиқ қаватларни қичиши). Якка ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз шиши, ҳансираш ва артериал қон босимини пасайиши билан кечиши мумкин.

Гепатобилиар тизими томонидан: жигар функцияси кўрсаткичларини ошиши. Бу кўрсаткичларни ошиши ва препаратни қабул қилиш сабаб-оқибатлари орасидаги боғлиқлик исботланмаган. 

Дори шакли

Оғиз томчилари
 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат Pelargonium sidoides томирларининг экстрактини сақлайди.

Препарат шиллиқ қаватларга бактерия ва вирусларни боғланиш механизмига таъсир қилади, шу билан бирга организмга вирус ва бактерияларни киришини олдини олади. Препарат яққол иммуномодуляция қилувчи таъсирга эга, бу вирусли инфекцияларни тез бостирилишини чақиради. Шунингдек у организмда асоратларнинг ривожланишини олдини олиш билан бирга киришга улгурган бактерияларни кўпайишига тўсқинлик қилади. Препарат нафас йўлларининг тозалаш механизмларини фаоллаштириш хусусиятига эга, бу ёпишқоқ шиллиқларни чиқарилишини осонлаштиради ва касаллик қўзғатувчи бактериялар кўпайиши учун шароитларни йўқотади.

Препарат билан даволаш йўтал, балғам чиқишини қийинлашиши, умумий лоҳаслик, иситма ва тумов каби симптомларини тез енгиллаштиради, касаллик давомийлигини сезиларли даражада қисқартиради, микроорганизмларни резистентлигини ривожланишига йўл қўймайди.

Препарат – тўлиқ фаол модда сифатида қараладиган кўплаб компонентларни мажмуавий аралашмасидир.

Фармакокинетикаси

Препаратни фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Қўлланиши

Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг ўткир ва сурункали инфекциялари (бронхит, синусит, тонзиляр ангина, ринофарингит) да қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат эрталаб, кундузи ва кечқурун овқатдан 30 минут олдин оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Касалликни ўткир босқичида одатда:

катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – 30 томчидан кунда 3 марта;

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 20 томчидан кунда 3 марта;

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 10 томчидан кунда 3 марта буюрилади.

Препарат қайталанишни олдини олиш ва кейинчалик сурункали касалликларни даволаш учун катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 10-20 томчидан суткада 3 марта буюрилади.

Даволаш курсини ўртача давомийлиги ўткир касаллик ва қайталанишларни олдини олиш     7-10 кунни ташкил этади. Жами даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Флакон вертикал ушланади, зарурат бўлганида уни остидан секин чертиб қўйиш мумкин. 

Болалар

Препаратни эмизикли болалар қўллаш борасидаги маълумотларни йўқлиги сабабли Резистолни 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Кичкина ёшдаги (1 ёшдан 6 ёшгача) болаларни даволаш учун Резистол препаратини шифокор кузатуви остида қўллаш талаб этилади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни ҳар қандай моддасига ўта юқори сезувчанлик, қон кетишга мойиллик, қон ивиш жараёнини секинлаштирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш, жигар ёки буйракнинг оғир касалликларида (шунга ўхшаш ҳолларда ушбу дори воситасини қўллаш тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас..

Эҳтиёткорлик билан. Резистол препаратида 12 ҳ.% ли этанол сақланади.