Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
РЕСОРБИЛОН РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

РЕСОРБИЛОН РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 200МЛ №1

20 000 so'mdan
(4952)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Солевые растворы
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: Инфузия учун эритмалар.

Таркиби:

Сорбитол                              60,0 г;

Натрий лактат                      19,0 г

Натрий хлориди                   6,0 г

Кальций хлориди                 0,10 г

Калий хлориди                     0,30 г

Магний хлориди                  0,20 г

Инъекция учун сув – 1 литргача.

 
Dori shakli
Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан флаконларда
 
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·                препаратнинг қандайдир таркибий компонентига ўта юқори сезувчанлик;

 

·                алкалоз;

·                кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган холатлар (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, артериал гипертензия III бос., терминал буйрак етишмовчилиги);

·                гипертоник дегидратация;

Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит, геморрагик колити бўлган беморларга.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ресорбилонни таркибида фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Бошқа дори воситалари учун эритма-ташувчи сифатида қўлланилмайди.

 
Farmakodinamikasi
Плазма ўрнини босувчи препарат. Реологик, шокка қарши, организмни токсик моддалардан тозаловчи ҳамда ишқорлаштирувчи таъсирга эга. Асосий фармакологик фаол моддалар сорбитол ва натрий лактати ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейин глюкозага, сўнг гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун сарфланади, қолган қисми эса гликоген шаклида заҳира сифатида сақланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегант таъсирга эга бўлиб у шу тариқа тўқималар микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

 

Бикарбонат эритмасидан фарқли ўлароқ, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидознинг мувофиқлаштириш, уни моддалар алмашинувига киришишига қараб, нисбатан секинроқ ҳамда рН даражасининг кескин ўзгаришларисиз кечади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан 20-30 минут ўтиб намоён бўлади.

Натрий хлориди – дезинтоксикацион ва регидратацион таъсирларни намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади.

Кальций хлориди – кальций ионлари танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёни, скелет ва силлиқ мушакларини қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ҳамда қон ивиши учун зарурдир.

Калий хлориди – сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда – манфий ино-, дромотроп ва ўртача сийдик хайдовчи таъсирларини намоён этади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғатади. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқариш жараёнини яхшилайди.

 
Farmakokinetikasi
Сорбитол умумий модда алмашинуви жараёнига тез киришади, унинг 80-90% жигарда утилизацияга учрайди ва гликоген кўринишида тўпланади. 5% мия тўқималарида, юрак мушагида ва скелет мушакларида тўпланади. 6-12% сийдик орқали чиқарилади.

 

Қон томирига юборилганда натрий лактатидан натрий, углерод икки оксиди ва сув ажралиб чиқади, улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу эса қон ишқорий заҳирасининг ортишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (L изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (D изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.

Натрий хлорид айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) фақатгина вақтинчалик оширган ҳолда қондан тез чиқиб кетади. Диурезни кучайтиради.

 
Nojo'ya samaralari
Алкалоз, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичима, гипертермия бўлиши мумкин. Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимнинг кўтарилиши ёки пасайиши, тахикардия, хансираш, акроцианоз.

 

Неврологик бузилишлар: титраш, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

 
Maxsus shartlar
Препарат қоннинг кислота-ишқор ҳолати ва электролитлари кўрсаткичларини, шунингдек жигарнинг функционал ҳолати ҳамда артериал босимни назорат қилган ҳолда қўлланилади.

 

Калькулёзли холецистити бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Жигар фаолияти бузилишларида қўлланилиши: жигар фаолияти бузилган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 
Qo'llanilishi
Капилляр қон оқимини яхшилаш учун:

 

·                травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шокларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида;

·                оғир қон йўқотишда;

·                куйиш касаллигида;

·                интоксикация билан кечувчи юқумли касалликларда;

·                сурункали гепатитни қайталаниши ва зўрайишида;

·                сепсисда;

·                операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;

·                тромбоз, тромбофлебит, эндоартериит, Рейно касалликларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояданган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Эритма хиралашганда ёки чўкма хосил бўлганида қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Ресорбилон катталарга вена ичига (т/и) оқим билан ёки томчилаб юборилади.

 

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда – 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва такроран 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) аввал оқим билан сўнг – томчилатиб юборилади.

Сурункали гепатитларда – катталарга 400 мл дан (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб юборилади.

Ўткир қон йўқотишларда – катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнидан 6-7 мл/кг гача). Бундай ҳолларда Ресорбилон инфузияларини касалхонагача бўлган даврда, махсус "Тез ёрдам" машинасида амалга ошириш тавсия этилади.

Операциядан олдинги ва турли жаррохлик муолажаларидан сўнг – 400 мл (тана вазни 6-7 мл/кг) дозада, томчилаб, бир марта ёки такроран, 3-5 кун мобайнида юборилади.

Қон томирларининг тромбооблитерацияга олиб келувчи касалликларида – тана вазни ҳисобидан 8-10 мл/кг, томчилаб, такроран, кунора юборилади. Даволаш курси – 10 та инфузиягача.

6 ёшгача бўлган болаларга, препаратни юбориш дозаси тана вазни ҳисобидан 10 мл/кг, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – катталарга бериладиган дозанинг ярми, 12 ёшдан катта бўлган болаларга – худди катталарникидек доза буюрилади.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ресорбилонни ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида қўлланилиши хақида маълумотлар йўқ.