Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ремдесса (ремдесевир)

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ремдесса (ремдесевир) ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 100мг №1

299 800 so'mdan
(2233)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Противовирусные препараты
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Bolalar uchun qo'llanilishi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Dori shakli
100 мг дан флаконларда инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат. Флакон билан препарат эритувчи билан ва қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойлаштирилади

 

 
Farmakodinamikasi

Ремдесса (ремдесивир) - (GS-5734 деб ҳам аталади), аденозин нуклеотид аналоги, РНК полимеразани ингибиция қилувчи вирусга қарши препаратлар синфига мансуб бўлиб, бир қатор РНК- вирусларининг репликацияси учун зарур бўлган ферментдир.

 

Ремдесивир-ҳужайралар ичида GS -441524 деб аталадиган бирикмага айланадиган олди дори бўлиб, фармакологик фаол трифосфат (GS-443902) - фаол метаболитигача тез метаболизмга учрайди. GS - 443902 АТФ нинг таркибий аналоги ҳисобланиб, унинг ўрнига вирусли РНК-полимеразадан ишлатилади, бу унинг фаоллигини блоклйдивчи ва РНК - занжир синтезини вақтидан олдин тугатилишига олиб келади ва, натижада, вируснинг репликациясини ингибиция қилади.

Ҳозиргача ўтказилган тадқиқотларда in vitro (ҳужайра культурасида) ёки ҳайвонларда ремдесивир кўплаб РНК-вирусларига қарши, шу жумладан, Coronaviridae (SARS-CoV, MERS-CoV ёки нафас йўлларининг одам эпителиал ҳужайраларини инфекцияланиши қобилиятига эга кўршапалакалар вирусларини штаммлари каби), Paramyxoviridae (Нипах, Хендра вируслар, респиратор синцитиал РСВ-вируси каби) ва Filoviridae (маслалан, Эбола геморрагик иситма вируси ва Марбург вируси), Джунин вируси, Ласса иситма вирусига самарали бўлган.

РНК занжирларини узадими ёки уларда мутацияга олиб келадими ҳали маълум эмас. Бироқ Эбола вирусининг РНК-полимеразаси аксарият қисми кечиктирилган занжир узилиши билан бостирилгани маълум бўлди.  

SARS-CoV -2 га нисбатан ремдесивирнинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар ҳозирги кунда бир неча in vitro кузатишлари билан чекланган ва шу каби SARS ва MERS коронавирусларининг аналогик тадқиқотларидан экстраполяция натижаси ҳисобланади. Ремдесивир қўлланиши ўпка функциясини яхшиланшига, тўқималарда вирусли юкламани камайтиришига ва уларнинг ўзгаришлар тезлигини камайтиришига, вирус репликациясини блоклашга олиб келди.

Farmakokinetikasi

Рамдевпир ва метаболитларнинг фармакокинетикаси охиригача ўрганилмаган.

 

Ремдесевирнинг фармакокинетик хусусиятлари ва GS-441524 асосий айланиб юрувчи метаболити соғлом катта одамларда баҳоланди. Препарат вена ичига юборгандан кейин, ремдесивир инфузия охирида кузатилган дозанинг даражасидан қатъий назар, плазмадаги максимал концентрацияси билан сўрилди. GS—441524нинг плазмадаги чўққи концентрацияси 30 минутли инфузия бошланганидан кейин  1.51-2.00 соатдан кейин  кузатилди.

Ремдесивир тахминан 88% плазма оқсиллари билан боғланган. 

Маълумки, сийдик орқали чиқарилиши тахминан 74% (асосан метаболитлар кўринишида), аҳлат билан — 18 % чиқарилади.  

Известно, что происходит элиминация с мочой — около 74 % (в основном в виде метаболитов), с фекалиями — 18 %.

Nojo'ya samaralari

Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия, брадикардия.

 

Нафас тизими томонидан: хансираш, хуштаксимон нафас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, тошма.

Лаборатория маълумотлари томонидан: гемоглобиннинг камайиши, гипергликемия, АЛТ, АСТ ошиши, трансаминазаларнинг ошиши.

Бошқалар: кўп терлаш, гиперемия ва титроқ.

Секин юборилиши билан максимал инфузия вақти 120 минутгача бўлганда, юқоридаги кўринишларини олдини олиш мумкин!

Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича
 
Maxsus shartlar

Ремдесивир билан даволаш вақтида мунтазам равишда тегишли лаборатория тадқиқотларини, шу жумладан, жигар функцияси биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаш амалга ошириш керак,.

 

Буйрак функцияси кўрсаткичлари, хусусан калавали фильтрация тезлиги (КФТ), айниқса ремдесивир билан даволанишни бошлашдан олдин аниқланган буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда мунтазам равишда кузатилиши лозим. Ремдесивир КФТ <30 мл/мин бўлган пациентларда қўлланмайди. КФТ < 30 мл/мин ҳолатида дори воситаларни қўллашни тўхтатиш кераклиги масаласини кўриб чиқиш лозим ва КФТ дастлабки даражасига қайтгунча ёки кўрсаткични бу ўзгариш сабаби аниқланмагунча пациентлар синчков назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Рамдесивирни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ ёки улар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсиклик нуқтаи назар етарли эмас. Ушбу популяция гуруҳидаги ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли ремдесивирни қўллаш тавсия этилмайди.

Ремдесивир ҳомиладорлик вақтида агар потенциал фойда она ва ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш лозим.

Туғиш ёшидаги аёллар даволаш вақтида самарали контрацепция воситаларини  қўллаш керак.

Эмизиш даври. Рамдесивирни она сутига ўтиши ва унинг эмадиган болага таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Лактация даврида ремдесивирни қўллаш зарур бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш керак ёки бола учун эмизиш фойдаси ва аёл учун даволаш фойдасини ҳисобга олиб, ремдесивир билан даволашни вақтинча тўхтатиш/бекор қилиш керак.

Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларда Ремдесивирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали ўрнатилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Qo'llanilishi

·       катталар ва болаларда коронавирус 2019 (COVID-19) касаллигини даволаш;

 

 

·       турли этиологияли вирусли инфекцияларини даволаш:

·       Коронавируслар (MERS ва SARS вируслари).

·       Эбола вируси

·       Марбурга вируси

·       Респиратор-синцитиал вирус

·       Джунина вируси

·       Ласса иситма вируси

·       Нипах вируси

·       Хендра вируси қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·      ремдесивир ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

·      буйрак етишмовчилиги (КФТ<30 мл/мин), диализ даволаниши ёки доимий вено-веноз гемофильтрацияси;

·      АЛТ > норманинг юқори чегарасидан 5 баробар юқори даражадаги пациентлар;

·      маълум гепатотоксиклиги бўлган бошқа дори воситалар билан бирга қабул қилиш;

·      кўп аъзолардаги етишмовчилиги;

·      септикни шок даволашда >1 вазопрессор препаратлар қўлланиши (ўпка сунъий вентиляциясида седация ёки миорелаксантлар қўлланиши туфайли паст ёки ўртача дозада 1 вазопрессор препарат қабул қилаётган пациентларга ремдесивир беришга рухсат этилади)

Эҳтиёткорлик билан:

·      ҳомиладорлик ва лактация даври;

·      жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда: АЛТ ошиши, конъюгация бўлган билирубин ва ишқорий фосфатазанинг ошиши.

·      буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КФТ назорати остида қўллаш).

·      болалар; айниқса янги туғилган чақалоқлар (калавали фильтрацияси тезлигини синчков назоратида).

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Ремдесса лиофилизатини эритиш учун қўллаш мумкин бўлган эритувчилар:

 

·      0.9% ли натрий хлориди эритмаси;

·      5% ли глюкоза эритмаси.

Ремдесснинг 0.9% ли натрий хлориди эритмаси ва 5% ли глюкоза эритмасидан бошқа эритмалар ва дори препаратлар билан фармацевтик мутаносиблиги номаълум. Тайёрланган суюлтирилган эритмани бир вақтда вена ичига юбориш учун бошқа ҳар қандай препарат билан юборилмаслиги керак.

Хлорохин ва гидроксихлорохин - ремдесивирнинг даволаш самарасини камайтириши мумкин. In vitro тадқиқотлари ремдесивир CYP2C8, CYP2D6 ва CP3A4 нинг субстрати эканлигини кўрсатсада, бошқа дори воситалар жумладан, COVID - 19 даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан ўзаро боғлиқ клиник тадқиқотлар ҳали ўтказилмаган.

Атропин, фенобарбитал, карбамазепин, скополамин, дексаметазон, карбамазепин, фосфенитоин, изониазид, пиразинамид, рифампицин, омепразол, амоксициллин, рифабутин, фенитоин, примидон, руфинамид — ремдесивирнинг даволаш самарасини камайтириши мумкин.

Ремдесса препаратини жигарнинг шикастланиш хавфи ошиши туфайли алкогол ичимликлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Maxsus saqlash sharoitlari

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланган. Суюлтирилгандан кейин эритма хона ҳароратида 4 соат ёки 24 соат давомида +2°С дан +8°С гача ҳароратда сақланиши мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Вена ичига қўлланилади. Ремдесса дори воситаси фақат шифохона шароитида ишлатилиши керак!

 

Қўллаш техникаси:

1. Ҳар бир флакон ичидагини инъекеция учун 19 мл стерил сувда эритинг.

2. Флаконни 30 секунд давомида силкитинг, 2-3 минут тиндиринг. Тиниқ эритма ҳосил бўлиши керак. Агар флаконнинг ичидаги тўлиқ эримаса, флаконни яна 30 секунд давомида силкитинг ва ичидагини 2-3 минут тиндиринг. Флакон ичидаги бутунлай эригунга қадар, бу муолажани такрорланг.

3. Эритилгандан кейин, ҳар бир флакон 100 мг/20 мл (5 мг/мл) ремдесивир эритмасини сақлайди.

4. Эритилган лиофилизатнинг тавсия этилган дозасини 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли глюкоза эритмасинининг 100-250 мл ҳажмида суюлтиринг.

5. Вена ичига инфузияни 30-120 минут давомида юборинг.

6. Эритма эритилгандан кейин, ҳона хароратида 4 соат давомида ёки +2°C дан +8°C гача ҳароратда 24 соат сақлаш мумкин.

Дозалаш режими

 

Катталар ва 40 кг ёки ундан ортиқ тана вазни бўлган болалар

1-сутка: 200 мг  (2 флакон)

2-5 сутка: 100 мг дан (1 флакон)

Тана вазни 3.5 кг дан 40 кг гача бўлган болалар:

 

1-сутка: 5 мг/кг

2-5 сутка: 2,5 мг/кг

Қуйида ҳолларда даволаш курсни қўшимча 5 суткага давом эттириш тавсия этилади:

·      Агар пациентга сунъий ўпка вентиляцияси ўтказиш керак бўлса;

·      Агар даволашнинг биринчи 5 суткасида клиник яхшиланиш кузатилмаса

Умумий даволаш давомийлиги 5 дан 10 суткагачани ташкил қилади.

 

Буйрак ёки жиагр функциясиининг ёнгил ёки ўрта даражали бузилишида ёки кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

 

Bolalar uchun qo'llanilishi
12 ёшгача бўлган болаларда Ремдесивирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали ўрнатилмаган.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Ремдесса препарати билан дозасини ошириб юбориш ҳолати кузатилмади.

 

Пайдо бўлган ҳолатларда препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни бошлаш керак.

Ремдесивир дозаси ошириб юборишни даволаш умумий самарани бир маромда тутиб турувчи чоралардан, шу жумладан ҳаётий кўрсаткичларни назорат қилиш ва пациентнинг клиник ҳолатини кузатиш иборат бўлиши керак.

Ремдесивир дозасини ошириб юборишда махсус антидоти мавжуд эмас.

Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Рамдесивирни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ ёки улар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсиклик нуқтаи назар етарли эмас. Ушбу популяция гуруҳидаги ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли ремдесивирни қўллаш тавсия этилмайди.

Ремдесивир ҳомиладорлик вақтида агар потенциал фойда она ва ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш лозим.

Туғиш ёшидаги аёллар даволаш вақтида самарали контрацепция воситаларини  қўллаш керак.

Эмизиш даври. Рамдесивирни она сутига ўтиши ва унинг эмадиган болага таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Лактация даврида ремдесивирни қўллаш зарур бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш керак ёки бола учун эмизиш фойдаси ва аёл учун даволаш фойдасини ҳисобга олиб, ремдесивир билан даволашни вақтинча тўхтатиш/бекор қилиш керак.