Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Раунатин ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Раунатин ТАБЛЕТКА 2МГ №10

1 477 so'mdan
(4539)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ВИФИТЕХ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат илонсимон раувольфия илдизларининг ёки кендирдошлар оиласининг қустирувчи раувольфия томирлари пўстлоғининг алкалоидлари йиғиндисини сақлайди. Алкалоидлар резерпин, серпентин, аймалиндан иборат. Алкалоидларнинг умумий миқдори – 90% дан кам эмас.

Раунатин марказий нерв тизимида (МНТ) (кортико-гипоталамик структураларда, айниқса гипоталамуснинг орқа қисмида) биоген моноаминлар (норадреналин, дофамин, серотонин) миқдорини пасайиши билан боғлиқ бўлган гипотензив самарага эга. Периферик адренергик нерв охирларининг пресинаптик мембраналарининг везикулаларида, томирларнинг деворида, буйрак усти безларининг мия қаватида медиаторни тўпланиш жараёнларини бузиб, препарат адренергик ўтказилишни блоклайди, бу артериал босимни аста-секин пасайишига олиб келади. Препаратнинг гипотензив самараси резерпиндагига қараганда аста-секинроқ ривожланади, аммо яққоллиги бўйича резерпиндан қолишмайди. Препаратнинг ўзига хос хусусияти буйракда калавалар фильтрациясини кучайтириши бўлиб, бу буйракнинг қон айланишини ошишига олиб келади.

Препарат шунингдек антиаритмик таъсирга ва марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсирга эга. Препаратнинг седатив таъсири резерпинникига қараганда камроқ даражада намоён бўлади.

Препаратнинг терапевтик самараси аста-секин, уни қўллаш бошланганидан кейин 10-14 кунлари ривожланади ва 2-3 ой давомида сақланади.

Қатор ҳолларда раунатин резерпиндан кўра яхши ўзлаштирилади.

Фармакокинетикаси

Препарат алкалоидлари меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади; қондаги Сmax қабул қилинганидан кейин 1-3 соат ўтгач кузатилади. Қон оқсиллари билан боғланиши –         40-50%. T½ – 50-170 соат; ичакда ва жигарда метаболизмга учрайди, чиқарилиши, асосан аҳлат билан, шунингдек сийдик билан амалга оширилади. 

Қўлланилиши

Енгил ва ўртача даражали артериал гипертензияда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Раунатин катталарга ичга, овқатдан кейин буюрилади.

1-нчи куни бошланғич доза одатда кечасига 1 таблеткани ташкил қилади, 2-нчи куни –      1 таблеткадан суткада 2 марта; 3-нчи куни – 1 таблеткадан суткада 3 марта, сўнгра умумий доза суткада 4-6 таблеткагача етказилади. Турғун терапевтик самарага эришилгандан кейин (одатда 10-14 кундан кейин) препаратнинг дозаси аста-секин суткада 1-2 таблеткагача камайтирилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта, лекин айрим ҳолатларда кўрсатмалар бўйича препаратни узоқ муддат тутиб турувчи дозада (суткада 1 таблетка) қабул қилиш лозим. 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида қуйидагилар бўлиши мумкин:

Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, қон қуйилиши, брадикардия, стенокардияси бўлган беморларда юрак соҳасидаги оғриқлар кучайиши мумкин; узоқ муддат қўлланганида стенокардия хуружларининг тез-тезлиги ошиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, кўп терлаш, депрессия, умумий ҳолсизлик; узоқ муддат қўлланганида – даҳшатли тушлар кўришни пайдо бўлиши, паркинсонизм симптомларини ривожланиши.

Кўриш аъзолари томонидан: миоз.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, иштаҳани ошиши ёки пасайиши, сўлак оқиши, оғизни қуриши, меъда шираси секрециясини ошиши.

Гепатобилиар тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жигар функцияси бузилиши мумкин.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, импотенция.

Эндокрин тизими ва моддалар алмашинуви томонидан: либидони пасайиши, натрийни тутилиши, пролактиннинг секрециясини ошиши, галакторея, гинекомастия, сут безларини дағаллашиши, тана вазнини ошиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш, шиллиқ қаватларни қуриши, бурун шиллиқ қаватининг шиши.

Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопеник пурпура.

Ножўя кўринишлари доза камайтирилганида ёки препаратни қабул қилишда қисқа муддатли танаффусдан (1-3 кун) сўнг ўтиб кетади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Раувольфия алкалоидларига индивидуал юқори сезувчанлик; артериал гипотензия, юрак етишмовчилиги, юракнинг органик шикастланишлари, брадикардия, аортал нуқсонлар, яққол церебрал атеросклероз, депрессия, тутқаноқ, паркинсонизм, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, нефросклероз, бронхиал астма, феохромоцитома, электр тиришишли даволашда (электр тиришишли даволашни ўтказишдан камида 7 кун олдин препаратни бекор қилиш лозим) қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда қўзғалиш ва гипертензия ривожланиши мумкин. Раунатиннинг антигипертензив таъсири бошқа антигипертензив воситалар (тиазидли диуретиклар, b-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, кальций ионларининг антагонистлари) билан қўлланганида кучаяди. Алкоголь барбитуратлар, антидепрессантларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Ангишвонагул препаратлари ёки хинидин раунатин билан бир вақтда қўлланганида аритмия чақириши мумкин. Паркинсонизмга қарши воситалар ва симпатомиметикларнинг самарадорлигини пасайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши лозим. Стенокардияси бўлган беморларда юрак соҳасидаги оғриқ кучайиши мумкин.

Режалаштирилган жарроҳлик аралашуви олдидан операциялардан бир неча кун олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Умумий наркоз остида шошилинч операциянинг зарурати ҳолатида, раунатин қабул қилаётган беморларга атропин билан премедикация қилиш лозим.

Электроимпульс терапияси сеанси олдидан препаратни қўллаш мумкин эмас.

Раувольфия алкалоидлари овқат ҳазм қилиш йўлларида моторика ва секрецияни ошириши туфайли, меъда яра касаллиги бўйича анамнестик маълумотлари бўлган беморларда препарат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Шунингдек, препаратни ҳолсизланган беморларда ва кекса ёшдаги пациентларда; буйрак етишмовчилигида, ўт-тош касаллигида, аритмияда, яқинда миокард инфарктини ўтказган беморларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Агар пациентда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш бўйича  маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки алкалоид резерпин йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Препаратни эмизиш вақтида қўллашнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат тезкор реакцияларга пациентнинг қобилиятини издан чиқариши мумкин, айниқса даволашни бошида, шунинг учун препарат билан даволаниш курси вақтида пациентлар юқори диққат ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўп терлаш, умумий ҳолсизлик ва яққол артериал гипотензия. Оғир ҳолатларда қисқа даврли эйфориядан сўнг уйқучанлик, гиподинамия, оғир депрессия (ўз жонига қасдга олиб келиши мумкин), яққол паркинсонизм кўринишлари, хушни йўқотиш, кома, тиришиш, нафасни сусайиши, гипотермия ривожланади.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш. Жадаллаштирилган диурез кўрсатилган. Артериал босими яққол пасайганида, коллапсда беморнинг оёқларини бироз кўтариб ўтқизилади; зарурати бўлганида вена ичига ангиотензинамидни ёки 2% ли норадреналин гидротартрати эритмасини қўшиб, реополиглюкинни ёки мезатонни юбориш кўрсатилган. Ўпка шишини ривожланиш хавфи туфайли, адреномиметик воситалари эҳтиёткорлик билан буюрилади. Тери остига 10% ли кофеин-бензоат натрий эритмасини юборилади. Нафасни кескин сусайиши ёки уни тутилиши, нафас йўлларидан шиллиқни сўриб чиқаришни, интубация ва ўпканинг сунъий вентиляцияси, оксигенотерапияни ўтказишни талаб қилади.

Раунатин ва раувольфиннинг бошқа препаратлари билан заҳарланишда махсус антидоти йўқ. 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.