Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Радирекс ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Радирекс ТАБЛЕТКА №10

37 999 so'mdan
(4378)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Rhei radix pulveratum
Ishlab chiqaruvchi
Гербаполь
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Слабительные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Ta'rifi
Dozirovkasi
Bolalar uchun qo'llanilishi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: таблетка

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Rhei radix pulveratum (ровоч илдизини майдаланган кукуни) – 513,5 мг;

ёрдамчи моддалар: кросповидон, тальк.

 
Dori shakli
10 таблеткадан ПВХ/алюминли блистерда.

 

1 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда; - ичак тутилиши, ичак атонияси, ичакни ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (хусусан, ярали колит, Крон касаллиги), аппендицит, геморрой, буйрак калаваларини яллиғланиши, оксалат касаллиги, диарея, дегидратация ва электролитлар мувозанатини бузилиши, шунингдек қоринда номаълум этиологияли оғриқ кузатилса, қўллаш мумкин эмас.
 
Farmakodinamikasi
Радирекс таблеткалари – бу анъанавий қўлланадиган ўсимликлардан олинган дори препарати бўлиб, самарадорлиги фақат узоқ вақт давомида қўллаш ва тажрибага асосланади.

 

Ровоч илдизининг сурги таъсири хом ашёда - 1,8-дигидроксиантрацен (антраноидлар) ҳосилаларининг комплекс бирикмалари борлиги билан изоҳланади, улардан асосийлари - реин, хризофанол, фисцион и эмодин (алоээмодин и реумэмодин). Юқорида кўрсатилган антраноидларнинг 60-80% моно- ва дигликозидлар кўринишида намоён бўлган.

Хом ашё таркибида шунингдек антраноидларнинг димерик бирикмалари ва уларнинг гликозидлари, шу жумладан, ҳозирги вақтда ровоч илдизининг асосий фаол моддаси ҳисобланган реин билан бир қаторда бўлган А- F сеннозидларини сақлайди. Ровоч илдизида сақланувчи антраноидларнинг гликозид ва димерик бирикмалари гидролизидан кейин, меъда-ичак йўлларида ичак флораси таъсири остида фармакологик фаол бирикмалар ҳисобланган антрахинонларни антронларга айланиш жараёни содир бўлади.

Антронлар меъда-ичак йўлларининг деворига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бу асосан йўғон ичак моторикасини қўзғалишидан иборат, кейин  антронлар стационар қисқаришларни секинлаштиради ва пропульсив қисқаришларни рағбатлантиради. Юқоридаги механизм ичак ичидаги пассажни тезлаштиради ва бир вақтнинг ичак ичидаги сув резорбциясини камайтиради. Бундан ташқари, антронлар ичакдаги суюқлик ва электролитларнинг секрециясини кучайтиради.

Антроны оказывают двоякое влияние на стенку желудочно-кишечного тракта. Оно заключается в основном в возбуждении моторики толстой кишки, причем антроны замедляют стационарные сокращения и стимулируют пропульсивные сокращения. Вышеуказанный механизм ускоряет пассаж кишечного содержимого и одновременно снижает резорбцию воды из содержимого кишечника. Кроме того, антроны усиливают секрецию жидкостей и электролитов в просвет кишечника.

 
Farmakokinetikasi
Препаратни перорал қабул қилгандан кейин ични бўшашиши одатда 6-12 соатдан сўнг кузатилади. Бу вақт ровоч илдизи компонентлари таъсир жойига – йўғон ичакка, шунингдек гликозидга боғлиқ антраноидларни эркин ва фаол антроноид шаклга ўзгариши учун зарурдир.

 

Реин сўрилади ва қон оқимига тушади. Метаболитлар кўринишида, шунингдек дастлабки бирикмалар сийдик билан чиқарилади. Реин кам миқдорда эмизикли она сутига ўтади ва жуда оз миқдорда плацента орқали ўтади.

 
Nojo'ya samaralari
Радирекс препарати қўлланганида қуйидагилар ривожланиши мумкин:

 

Иммун тизими томонидан бузилишлар: юқори сезувчанлик реакциялари – учраш тезлиги номаълум.

Меъда-ичак томонидан бузилишлар: меъдада оғриқ, ичакнинг спастик ҳолатлари, суюқ ахлат (айниқса ичакни таъсирланиш синдроми бўлган пациентларда) – учраш тезлиги номаълум.

Препаратни узоқ муддат қўллаш сув-электролитлар мувозанатини бузилишига, альбуминурия ва гематурияга олиб келиши мумкин.

Препаратни узоқ муддат қўллаш ичакнинг шиллиқ қаватида пигментларни тўпланишига (Pseudomelanosis coli) олиб келиши мумкин, у одатда препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолади.

Даволаниш вақтида сийдикнинг ранги, метаболитлар оқибатида, сариқ ёки қизил-жигарранг (рН га қараб) рангга ўзгариши мумкин, клиник жиҳатдан аҳамиятсиздир.

 
Sotish shartlari
Рецептсиз.
 
Maxsus shartlar
Радирекс препаратини, бошқа барча сурги воситалари каби, қоринда ташхис қўйилмаган биронта ўткир ёки кучли оғриқ бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Агар сурги воситаларини ҳар куни қабул қилиш керак бўлса, қабзиятнинг сабабларини аниқлаш учун шифокор-мутахассисга мурожаат қилиш керак. Сурги воситаларини узоқ муддат қабул қилишдан сақланиш керак.

Ушбу воситалар билан 2 ҳафтадан ортиқ даволаш курси ўтказилганида шифокорнинг назорати керак бўлади. Препаратни узоқ муддат қўллаш ичакнинг шиллиқ қаватида пигментларни тўпланишига (pseudomelanosis coli) олиб келиши мумкин, бироқ бу кўриниш зарарсиз ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади.

Суюқлик ва электролитларни йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган Радирекс препаратини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, сурги самарасига эришиш учун препаратнинг янада юқорироқ дозаларини қабул қилиш зарурати билан боғлиқ бўлган қарамликка олиб келиши мумкин.

Ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш сув-электролитлар мувозанатини бузилишига (энг аввало калийни йўқотилишига) ва йўғон ичакнинг функциясини бузилишига (силлиқ мушакларнинг нормал тонусини йўқолишига) олиб келиши мумкин.

Калийнинг даражасини пасайиши, айниқса юрак гликозидлари, диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қабул қилинганида, юрак ритмини бузилиши ва нерв-мушак бузилишларини чақириши мумкин.

Таркибида антраноидлар сақловчи сурги воситаларини узоқ вақт давомида қабул қилиш қабзиятни кучайишига олиб келиши мумкин.

Узоқ муддат қўллаш альбуминурия ёки гематурияга олиб келиши мумкин.

Сурункали қабзиятларда рағбатлантирувчи сурги воситаларини қўллаш парҳезни ўзгартириш заруратини ўрнини босмаслиги мумкин.

Ҳайз кўриш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

 
Qo'llanilishi
Радирекс препарати қабзиятларда сурги воситаси сифатида анъанавий қўлланади.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Юрак гликозидлари таъсири ровоч препараталарини ҳаддан зиёд қабул қилиш оқибатида калийнинг даражасини пасайиши натижасида кучайиши мумкин. Калийнинг даражасини пасайиши бир вақтда қабул қилинадиган аритмияга қарши воситалар ва юрак гликозидларининг таъсирига таъсир қилиши мумкин. Диуретиклар, буйрак усти безининг стероид гормонлари ва қизилмия илдизи бир вақтда қабул қилинганида калийни йўқотилиши ошиши мумкин.
 
 
Maxsus saqlash sharoitlari
25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

 
Ta'rifi
жигарранг рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, текис қиррали, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
 
Dozirovkasi
Перорал қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга 2 таблеткадан бир марта буюрилади, уйқудан олдин қабул қилган афзал. Зарурат бўлганида дозани кунига 3 таблеткагача ошириш мумкин.

Сурги таъсири 6-8 соатдан кейин кузатилади.

Энг тўғри индивидуал доза бўлиб ахлатни юмшатиш учун керак бўладиган энг кичик доза ҳисобланади.

 
Bolalar uchun qo'llanilishi
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
 
 
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юрак ритмини бузилиши, мушакни бўшлиги каби муайян оқибатлар билан кечувчи сув-электролитлар мувозанатини бузилишларига олиб келувчи ўткир диареяни чақириши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида организмда суюқлик ва электролитлар мувозанатини нормаллаштириш керак.
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат қўлланмасин.