Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Пропассит СИРОП

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Пропассит СИРОП 90мл №1

28 900 so'mdan
(2097)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Profi Pharm Service
Chiqarilish shakli
СИРОП
Farma. Guruh
Седативные препараты
Dori tafsilotlari
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дорилар билан ўзаро таъсирлари
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Дори шакли
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Ножўя таъсирлари

МНС томонидан: бош айланиши, чарчаш ҳисси, уйқучанлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият.

Дерматологик реакциялар: терини қичиши, экзантема.

Бошқалар: мушаклар бўшаши, пай тортиши. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.
  • Миастения.

-12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат шифокор назорати остида қўлланиши лозим. 

Дорилар билан ўзаро таъсирлари

Препарат қўлланганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак, чунки алкогол препаратнинг таъсирини кучайтиради.  

Фармакологик хусусиятлари

Таъсири таркибини ташкил этувчи доривор ўсимликлардан олинадиган компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ мажмуавий препарат.

Валериана илдизи илдизпояси билан. Valerianaceae оиласига мансуб, маданий ва ёввойи ўсувчи Валериана – Valerianae officinalis L. кўп йиллик ўтсимон ўсимликнинг кузда ёки эрта баҳорда йиғилган, тозаланган, ювилган ва қуритилган илдизпояси ва илдизлари. Таркибида: асосий қисмини мураккаб эфир борнеол ва изовалериан кислотаси ташкил этувчи эфир мойи, эркин валериан кислотаси ва борнеол, органик кислоталар, алкалоидлар (валериан ва хатенин), буруштирувчи моддалар, канд ва бошка моддалар учрайди. Тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини камайтиради, ухлатувчи воситаларни таъсирини кучайтиради. Шунингдек спазмолитик таъсирга  эга (валериан кислота мавжудлиги туфайли).  Нерв қўзғалувчанлигида, уйқусизликда, неврозларида, вегетоқонтомир дистония, меъда-ичак йўлларини спазмларида қўлланади.

Арслонқуйруқ ўти. Lamiaceae оиласига мансуб, арслонқуйруқни (Leonurus cardiaca L. ва Leonurus quinquelobatus Gilib) ёввойи ва хонаки ўстириладиган, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти. Таркибида гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд. Тинчлантирувчи, кон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади. Уйқуни бузилиши билан бирга кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив қон томир дистониясида, артериал босимнинг кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан бирга ўтувчи климаксдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, ҳамда гипертиреоздаги уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.

Дўлана меваси. Тўлиқ етилган вақтида терилган ва қуритилган дўлана мевалари, ранги сариқ, тўқ-сариқ ва тўқ-кизилдан қорамтиргача, хиди йўқ, ширин таъмли. Мевалар флавоноидлар, тритерпен кислотаси, холин, ацетилхолин, фитостеринлар саклайди. Дўлана мевалари юрак мушакларининг қисқаришини кучайтиради ва унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, юрак ва мия томирларида қон айланишини яхшилайди, миокардни юрак гликозидларининг таъсирига сезувчанлигини оширади. Юрак функциясининг функционал бузилишларини, ангионеврозлар, липилловчи аритмия ва пароксизмал тахикардияни (енгил шаклларида, антиаритмик препаратлар билан даволашга қўшимча) даволашда қўлланади.

Наъматак меваси. Турли ҳил наъматак (Rosae majalis Hermm; Rosae acicularis L; Rosae dahuriea Pall; Rosae beggeriana Schrenk; Rosae fedtschenkoana Regеl; Rosae canma L; Rosae corymbifera Borkh; Rosae micrantha Smifh; Rosae Kokanica Regel; Rosae psammophila. Chrshan; Rosae tomentosa Smith; Rosae zangezura P.Jarosch; Rosae rugosa Thunb) буталарининг пишиш вақтида терилган ва қуритилган меваси. Таркибида: С, Р, К, Е, В гуруҳ витаминлари, каротин, канд, органик кислоталар ва буриштирувчи моддалар бор. Витаминли дори воситаси. Организмни носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарнинг қайта тикланиши ва гормонлар синтезини кучайтиради, томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Оддий қулмоқ. Могасеае оиласига мансуб. Тиббиётда қуббалари ишлатилади. Ўзининг таркибида эфир мойи, хумулин алкалоиди, холин, валериан ва бошқа кислоталар, қатронлар ва бошқа моддалар сақлайди. Чой ва йиғмапарнинг таркибига киради, тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Зира мевалари. Бўйи 30-80 см бўлган, селдердошлар оиласига мансуб, икки йиллик, кам ҳолларда бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Зира мевалари ишлатилади. Мевалари – эфир мойи (2,6-7,7%), ёғ мойи (14-22%), стероидлар, кумаринлар (0,48% гача), флавоноидлар (1,24%)”; ошловчи моддалар, оксиллар (10-12%) катронлар, мум, минерал моддалар сақлайди. Зира мевалари иштаҳани қўзғатади, микробларга қарши ва ўт хайдовчи таъсирларга эга, ичакнинг ҳаракат ва секретор функциясини оширади, ўт-сафро ва меъда ширасини ажралиб чиқишини, меъда ости безининг функциясини яхшилайди. Шарқ тиббиётида неврозларда, модда алмашинуви бузилишида, интоксикацияларда, ўсмаларда, кўз касалликларида ишлатилади.

Пропассит сиропи седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Руҳий зўриқиш ва хавотир ҳисси юзага чиқишини камайтиради. Силлиқ мушакларни бўшаштиради. 

Фармакокинетикаси

Пропассит таъсири уни компонентларининг йиғинди таъсиридир, бу эса кинетик кузатувларни ўтказишни қийинлаштиради. 

Қўлланилиши

Таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, чарчоқлик, хорғинлик, паришонхотирлик, хотира бузилиши, рухий мадор қуриши билан кечувчи неврастениянинг енгил шакллари. Уйқуни бузилишининг енгил шакллари. Руҳий зўриқиш оқибатидаги бош оғриқлари. Мигрень, Меъда-ичак йўлларининг функционал касаллилари (диспептик синдром, таъсирланган ичак синдроми). Нейроциркулятор дистония. Қичишиш билан кечувчи дерматозларда (атоник экзема, себореяли экзема, эшакеми) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

5 мл (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта ичга қабул қилиш учун буюрилади. Заруриятга қараб суткалик дозани ошириш мумкин. Бир марталик дозани қабул қилишдаги оралиқ вақт – 8 соат. 

Дори шакли

сироп. 

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак тизими касалликларида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Қандли диабети бўлган пациентлар препаратни даволовчи шифокор назорати остида қўллаш керак. Препарат тавсия қилинган дозаларда қўлланганда уйқучанликни чақирмайди, шунингдек диққатни жамлаш қобилиятини пасайтирмайди, шунинг учун уни кундузи қўллаш мумкин. Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсири, шунингдек диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш мумкинлиги хусусидаги масала, фақат пациентнинг препаратга шахсий реакциясини баҳолангандан кейин ҳал қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, маъюслик, кўнгил айниши, мушак кучсизлик,  бўғимларда оғриқ, меъдада оғирлик ҳисси.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ. 

Сақлаш шароити

15°С дан 25°С гача ҳароратда ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.