Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Преднизолоновая МАЗЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Преднизолоновая МАЗЬ 10Г

2 700 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Преднизолоновая МАЗЬ 10Г
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Prednisolone
Ishlab chiqaruvchi
(Алтайвитамины , Россия)
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

10 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади

 

Таркиби

Бир туба қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: преднизолон – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: глицерин, оқ вазелин, стеарин кислотаси, эмульгатор №1, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

 

Фармакологик хусусиятлари

 Преднизолон – синтетик глюкокортикостероид, маҳаллий қўллаш учун препаратдир.

Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, шишга қарши таъсир кўрсатади. Яллиғланиш медиторлари (гистамин, простагландинлар, лейкотриенлар, липосомал ферментлар) ни ажралиб чиқишини тормозлайди. Тери яллиғланиш реакциясини сусайтиради, вазодилатацияни ва яллиғланиш ўчоғида қон томирларнинг ошган ўтказувчанлигини камайтиради, суртилган жойда қичишиш ва оғриқни камайтиради.



Қўлланилиши

Терининг микробсиз этиологияли яллиғланиш ва аллергик касалликлари: эшакеми, экзема, аллергик ва себореяли дерматитлар, псориаз, қизил югурик, эритродермияни комплекс даволаш таркибида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, суткада 1-3 марта, бироз ишқалаб суртилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, одатда 6-14 суткани ташкил қилади. Препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни 1 ёшдан катта болаларга буюрилганида даволашнинг умумий давомийлигини 3-7 суткагача чеклаш ва кортикостероидни сўрилишини кучайишига олиб келувчи чораларни (иситувчи, фиксация қилувчи ва окклюзион боғловлар) инкор этиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат, айниқса препаратнинг компонентларига шахсий ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда қўлланганида, препарат суртилган соҳаларда гиперемия, шиш, қичишиш, эшакеми, тошма, стероидли хуснбузарлар, пурпура, телеангиоэктазиялар, ачишиш, таъсирланиш ва терини қуриши пайдо бўлиши мумкин. Узоқ муддатли даволашда, шунингдек терининг иккиламчи зарарланишлари, атрофик ўзгаришлар, гипертрихоз ривожланиши мумкин. Суртма узоқ вақт давомида, айниқса катта шикастланиш соҳаларида қўлланганида, преднизолоннинг резорбтив таъсирини кўриниши сифатида гиперкортицизм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, Кушинг синдроми, сувчечак, вакцинация даври, оддий герпес, жароҳатли ёки ярали шикастланишлар, терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликлари, тери туберкулези, сифилиснинг теридаги кўринишлари, тери ўсмалари, оддий хуснбузарлар, пушти хуснбузарлар, 1 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Преднизолон суртма шаклида маҳаллий қўлланганда дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган. Даволаниш даврида сувчечакка қарши вакцинацияни ёки иммунизациянинг бошқа турларини, айниқса препаратни тери юзасининг катта майдонларида узоқ муддат қўлланганда ўтказиш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни керакли терапевтик самарага эришиш учун зарур бўлган жуда кичик дозаларда ва минимал қисқа муддатларга буюриш лозим. Анамнезида психозга ишора бўлган ҳолларда юқори дозаларни шифокрнинг қатъий назорати остида буюрилади. Препаратни узоқ муддат қўлланганда, уни кескин бекор қилиш хавфлидир. Касаллик зўрайиши ва беморнинг умумий ҳолати ёмонлашиши мумкин. Шунинг учун препаратни аста-секин бекор қилинади. Даволаш жараёнида окулистнинг назорати, артериал босим назорати зарур. Даволашни шифокор кузатуви остида ўтказиш лозим. Ножўя реакцияларни ривожланишини камайтириш мақсадида кортикостероидлар (КС) ва ностероид препаратларни навбатма-навбат қўллаш керак. КС билан ишлов бериладиган тери қопламасининг максимал рухсат берилган майдони тана юзасининг 20% дан ошмаслиги керак. КС ни қисқа курсларда ва профилактика учун эмас, балки фақат даволаш учун қўллаш лозим. Преднизолонни буюриш учун глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг сутькалик секретор ритмини, буйрак усти бези гормонларини ажралиб чиқиш ритмини ҳисобга олиш лозим: эрталаб катта дозалар буюрилади, кундузи – ўртача, кечқурун – кичик дозалар буюрилади. Оддий ва пушти ҳуснбузарларда қўлланганда касаллик зўрайиши мумкин. Препаратни кўриш аъзоларининг шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик лозим. Иммун танқислик ҳолатларида (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ-инфекцияланган беморларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бир ёшли ва ундан катта болаларда умумий даволаш давомийлигини чеклаш ва дори воситасини резорбцияси ва сўрилишини кучайишига олиб келувчи чора-тадбирларни истисно этиш лозим. Болаларда буйрак усти бези пўстлоғининг фаолиятини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Препаратни узоқ вақт давомида қўлланганда болаларда тана вазни, бўй, плазмадаги кортизолнинг миқдорини кузатиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Эмизикли оналарга даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Бу дори воситаси автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин. Преднизолонни узоқ муддат давомида катта миқдорларда қўлланганда гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Симптомлари: бош оғриғи, юрак етишмовчилиги, эшакеми, тошма, кучли қичишиш.

Даволаш симптоматик. Препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Оғир ҳолларда шошилинч тиббий ёрдам зарур.

 

Сақлаш шароити

8°С дан 15°С гача ҳароратда сақлансин.



Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.