Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Политокс РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Политокс РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 100МЛ №1

14 800 so'mdan
(1119)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
REMEDY GROUP
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Солевые растворы
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Таркиби
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

инфузия учун эритма.
 

Таркиби

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: сорбитол – 6,0 г, натрий лактат (100% ли модда хисобида) – 1,9 г, натрий хлорид – 0,6 г, кальций хлорид – 0,01 г, калий хлорид – 0,03 г, магний хлорид – 0,02 г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик. 

Фармакодинамикаси

Препарат реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шундай қилиб, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактат ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувга киришишига қараб секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Салбий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса – салбий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолиннинг миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди. 

Фармакокинетикаси

Препарат умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради. 

Қўлланилиши

Препарат капилляр қон оқишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитнинг зўрайишида; сепсисда; операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касалигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, препарат оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (6-7 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500 -1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолда препарат инфузиясини госпиталгача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли хирургик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такрорий, кунора юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача.

Болаларда қўлланилиши:

6 ёшгача бўлган болаларга 10л/кг тана хисобида;

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда – катталар дозасининг ярмини;

12 ёшдан катта бўлган болаларда катталар дозасини юбориш тавсия этилади. 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар: Анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия;

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: Артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз;

Неврологик бузилишлар: Тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик;

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: Тери тошмалари, эшакеми, қичишиш;

Меъда-ичак бузилишлари: Кўнгил айниши, қусиш;

Умумий бузилишлар: Юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ ва ачишиш. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Препарат алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (мияга қон

қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, III даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўлланмайди. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалар

Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Препарат сорбит сақлайди, шунинг учун фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмайдиган пациентлада ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат стационар шароитида қўлланганлиги туфайли, бундай таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Номутаносиблик

Препаратни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Флакон очилганидан кейин препаратни дархол ишлатиш керак. Очилган флакон сақланмасин. Аввал ишлатилган флакондаги препарат қайта кўлланилмасин.

Фақат шикастланмаган флакондаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотоғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин! 

Дозани ошириб юборилиши

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганида сўнг қўлланилмасин. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.