Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Полинадим ГЛ/КАПЛИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Полинадим ГЛ/КАПЛИ 10МЛ

5 500 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Полинадим ГЛ/КАПЛИ 10МЛ
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Diphenhydramine + Naphazoline
Ishlab chiqaruvchi
(Синтез , Россия)
Chiqarilish shakli
капли глазные
Farma. Guruh
Антигистаминные (противоаллергические) средства
Dori tafsilotlari
1 мл таркиби:
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
1 мл таркиби:

фаол моддалар: дифенгидрамин гидрохлориди (димедрол) – 1,0 мг, нафазолин нитрати (нафтизин) – 0,25 мг,

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси (борат кислотаси) – 15,0 мг, натрий тетраборат декагидрати – 0,5 мг, динатрий эдетати (трилон Б) – 0,6 мг, сувда эрувчан метилцеллюлоза – 1,5 мг, инъекция учун сув – 1,0 мл гача.

 

Таърифи: 

тиниқ, кучсиз бўялган суюқлик.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

аллергия қарши мажмуавий восита (Н1-гистамин рецепторлари блокатори + альфа-адреномиметик).

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таркибига кирувчи дифенгидрамин – Н1-гистамин рецепторлари блокатори, шиш, қичишиш ва кўз ёши оқишини камайтириб, аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Нафазолин альфа-адреномиметик таъсир кўрсатади, периферик қон томирларни узоқ муддат торайишини чақиради. Маҳаллий қўлланилганда яллиғланишга қарши (шишга қарши) таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препарат кўз шиллиқ қаватидан қон томирларга яхши ва тез сўрилади; лекин сўрилиш даражасини аниқловчи маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши
  • поллиноз конъюнктивит;
  • баҳордаги конъюнктивит ва кератоконъюнктивит;
  • инфекцион-аллергик кератоконъюнктивит ва блефарит;
  • сурункали аллергик конъюнктивит;
  • контакт линзалар тақилганда аллергик реакциялар;
  • дорили конъюнктивит ва кератоконъюнктивит;
  • инфекцион конъюнктивит ва кератоконъюнктивитларни даволаганда аллергик реакциялар;
  • атопик конъюнктивитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга клиник симптомлар йўқолгунча ҳар бир кўзнинг пастки конъюнктиал қопчасига 1 томчидан суткада 2-3 марта томизилади.

Аллергик конъюнктивитнинг ўткир кўринишларида шиш ва кўзнинг таъсирланиши камайгунча пастки конъюнктивал қопчасига 1 томчидан ҳар 3 соатда, сўнгра клиник симптомлар йўқолгунча 1 томчидан суткада 2-3 марта томизилади.

2 ёшдан ошган болаларга 1 томчидан суткада 1-2 марта буюрилади.

Симптомлар 72 соатдан кўпроқ сақланган холларда препаратни қўллашни тўхтатиш в даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш учун шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда.

Кўз соҳасида ачишиш, конъюнктива гиперемияси, кўзларда қичишиш, кўришни бузилиши, кўз ички босимини ошиши, мидриаз (қорачиқларни кенгайиши), кўзларда оғриқ, бурун шиллиқ қаватини қуриши. Барча кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетади. Мугуз пардани хиралашишининг якка холати таърифланган (7 кун давомида суткада камида 10 марта қўлланилганда), у даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетган.

Болалар ва кекса пациентларда тери қопламаларини оқариши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқ, артериал босимни ошиши, кўп терлаш, қалтираш, бош оғриғи, қўзғалиш, кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

Ёпиқ бурчакли глаукома;

Моноамиоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ёки улар бекор қилингандан кейин 14 кун давомида қўллаш;

2 ёшдан кичик болалар;

Конъюнктива ксерозида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: тиреотоксикоз; артериал гипертензия; атеросклероз; аритмиялар; сурункали ринит; бронхиал астма; буйрак усти бези аденомаси; кексалар; қолдиқ сийдик билан простата безининг хавфсиз аденомаси, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганда нафазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Нафазолинни МАО ингибиторлари билан бир вақтда ёки улар бекор қилингандан кейин 14 кун давомида қўллаш гипертоник хуружга олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат 2 ёшдан кичик болаларда қўлланилмайди.

Препаратни ичга қабул қилиш ёки инъекцион юбориш мумкин эмас.

Препарат билан даволаш даврида юмшоқ контакт линзаларни тақишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва томизилгандан кейин кўришни аниқлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ушбу дори воситаси маҳаллий қўлланилганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда узоқ вақт қўлланилганда марказий нерв тизимини сусайиши, узоқ муддатли мидриаз, артериал босимни ошиши, тахикардия бўлиши мумкин. Даволаш – симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари, 0,1%+0,025%.

5 мл, 10 мл дозатор-учлик ва бураладиган пластик қопқоқли кўз томчилари учун пластик флаконда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Стационарларга етказиб бериш учун 50 флаконлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатишга йўл қўйилмайди.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ой давомида қўлланилсин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.