Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ПИРИДОКСИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ПИРИДОКСИН АМПУЛЫ 5% 1МЛ №10

3 500 so'mdan
(3689)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
PYRIDOXINE
Ishlab chiqaruvchi
HUAZHONG PHARM
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Дориларнинг ўзаро таъсири

Пиридоксинни циклосерин, этионамид, гидралазин, азатиоприн, хлорамбуцил, циклофосфамид, циклоспорин, меркаптопурин, изониазид, пеницилламин билан бир вақтда қўллаш анемия ва невропатияни чақириши мумкин.

Пиридоксинни L-дофа (леводопа) билан бирга буюрилмайди, чунки L-дофанинг таъсирини сусайтиради.

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради.

Изоникотин кислотасининг гидразиди ҳосилалари, пеницилламин, циклосерин пиридоксиннинг самарасини сусайтиради.

Тиамин ва цианокобаламин билан фармацевтик номутаносиб. 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки уни қўллаш лактацияни камайишини чақириши мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Тавсия этилган дозаларда препаратни автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 25оС гача ҳароратда.  дан 25оС гача ҳароратда. 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, хлорид кислотаси гиперсекрецияси, қўл-оёқда увишиш ва босилиш ҳисси – “пайпоқ” ва “қўлқоп” симптоми, тиришишлар (фақат тез юборганда пайдо бўлади).  

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

Дори шакли

инъекция учун эритма 

Фармакологик хусусиятлари

В6 витамини моддалар алмашинувида иштирок этади; марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим ҳисобланади. Организмга тушиб у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва декарбоксилланиш, трансаминланиш ва аминокислоталар рацемизацияси, шунингдек олтингугурт сақловчи ва гидроксилланган аминокислоталарни ферментатив айланишини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради.

Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги кам учрайди, асосан махсус сунъий овқатлантиришда бўлган болаларда учрайди. Диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин.

Пиридоксинга бўлган суткалик эҳтиёж катталар учун – 2-2,5 мг; 6 ойдан 1 ёшгача бўлган болалар учун – 0,5 мг; 1-1,5 ёшда – 0,9 мг; 1,5-2 ёшда – 1 мг; 3-4 ёшда – 1,3 мг; 5-6 ёшда 1,4 мг; 7-10 ёшда – 1,7 мг; 11-13 ёшда – 2 мг; 14-17 ёшли ўсмирлар учун – 2,2 мг; 14-17 ёшли қизлар учун – 1,9 мг. Аёллар учун – 2 мг ва ҳомиладорликда қўшимча 0,3 мг ни ташкил қилади. 

Фармакокинетикаси

Фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксаль фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Плазма оқсиллари билан пиридоксальфосфати 90% боғланади. Яхши сўрилади ва барча тўқималарга киради; асосан жигарда тўпланади, камроқ миқдорда мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали киради, она сути билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 15-20 кунни ташкил қилади. Буйрак орқали (вена ичига юборишда – 2% сафро билан), шунингдек гемодиализ жараёнида чиқарилади. 

Қўлланилиши

В6 гипо- ва авитаминози.

Мажмуавий даволашда:

– неврологияда: паркинсонизм, марказий ва периферик фалажлар, Литтл касаллиги, Меньер касаллиги ва синдроми, денгиз ва ҳаво касаллиги, радикулит, невралгия, невритлар;

– дерматологияда: дерматитлар (шу жумладан себореяли), ўраб олувчи темиратки, нейродермит, псориаз, экссудатив диатез;

– анемиялар (гипохром, микроцитар, сидеробласт анемия)

– ўткир ва сурункали гепатитлар;

– изониазид ва изоникотин кислотасининг гидразиди бошқа ҳосилаларининг нейротоксиклигини олдини олиш ва даволаш.

Янги туғилган чақалоқларда туғма пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромида қўлланилади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Юбориш усули: вена ичига, мушак ичига, тери остига юборилади.

В6 гипо- ва авитаминозда, неврологияда – катталарга 50-100 мг суткада 1-2 қабулда. Даволаш курси – 1 ойни ташкил қилади. Болаларга – суткада 20 мг, даволаш курси 2 хафта.

Паркинсонизмда – суткада 100 мг вена ичига, тери остига. Даволаш курси – 20-25 инъекция. 2-3 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Дерматологияда – 50 мг кунора. Даволаш курси – 20-25 инъекцияни ташкил қилади.

Анемияларда – 100 мг мушак ичига, ҳафтасига 2 марта тери остига. Бир вақтда фолат кислотаси, цианокобаламин, рибофлавинни қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Ўткир ва сурункали гепатитларда – суткада 25 мг дан камроқ пиридоксин юборилади.

Туберкулёзни изоникотин кислотасининг гидразиди (ИНКГ) ва унинг ҳосилалари (изониазид, фтивазид ва бошқалар) билан даволашда юборилган препаратнинг 1 г га 100 мг пиридоксин (марказий нерв тизими фаолиятининг бузилишларини олдини олиш учун) буюриш керак.

ИНКГ ва унинг ҳосилалари чақирган нейротоксикликни даволашда – 10-15 мл 50 мг/мл (5%) препарат эритмасини вена ичига юбориш керак.

Янги туғилган чақалоқларда пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромини даволашда – мушак ичига ёки вена ичига 100 мг пиридоксин буюрилади.

Қўллашда эҳтиёткорлик чоралари

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (меъда шираси кислоталилигини ошиши мумкинлиги сабабли), юрак ишемик касаллиги ва жигарни оғир даражали шикастланишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.