Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ПИРИДОКСИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ПИРИДОКСИН АМПУЛЫ 5% 1МЛ №10

2 807 so'mdan
(4170)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
PYRIDOXINE
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллигида, юрак ишемик касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади

Дори шакли

инъекция учун эритма 

Фармакологик хусусиятлари

В6 витамини моддалар алмашинувида иштирок этади; марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим ҳисобланади. Организмга тушиб у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва декарбоксилланиш, трансаминланиш ва аминокислоталар рацемизацияси, шунингдек олтингугурт сақловчи ва гидроксилланган аминокислоталарни ферментатив айланишини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради.

Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги кам учрайди, асосан махсус сунъий овқатлантиришда бўлган болаларда учрайди. Диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин.

Пиридоксинга бўлган суткалик эҳтиёж катталар учун – 2-2,5 мг; 6 ойдан 1 ёшгача бўлган болалар учун – 0,5 мг; 1-1,5 ёшда – 0,9 мг; 1,5-2 ёшда – 1 мг; 3-4 ёшда – 1,3 мг; 5-6 ёшда 1,4 мг; 7-10 ёшда – 1,7 мг; 11-13 ёшда – 2 мг; 14-17 ёшли ўсмирлар учун – 2,2 мг; 14-17 ёшли қизлар учун – 1,9 мг. Аёллар учун – 2 мг ва ҳомиладорликда қўшимча 0,3 мг ни ташкил қилади. 

Фармакокинетикаси

Фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксаль фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Плазма оқсиллари билан пиридоксальфосфати 90% боғланади. Яхши сўрилади ва барча тўқималарга киради; асосан жигарда тўпланади, камроқ миқдорда мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош орқали киради, она сути билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 15-20 кун. Буйраклар орқали (вена ичига юборишда – 2% сафро билан), шунингдек гемодиализ жараёнида чиқарилади. 

Қўлланилиши

В6 гипо- ва авитаминози (даволаш ва олдини олиш) – сифатсиз овқатланиш, давомли кечувчи инфекциялар, диарея, энтерит, спру, давомли стресс ҳолатлари, мальабсорбция синдроми, меъданинг ва ичакнинг катта қисмлари олиб ташланганидан кейинги ҳолат, гемодиализ.

Мажмуавий даволаш таркибида: гипохром ва микроцитар анемия, паркинсонизм, радикулит, Литтл касаллиги ва Меньер касаллиги ва синдроми, невритлар (шу жумладан қандли диабет фонидаги), невралгия, янги туғилган чақалоқлардаги пиродоксинга қарам тиришиш синдроми, фтивазидни қабул қилиш вақтида беморларда тиришишларни пайдо бўлишини олдини олиш; гестоз, алкоголизм, этанол ва туберкулезга қарши дори воситаларини қабул қилиш фонида жигарнинг шикастланиши, ўткир ва сурункали гепатитлар, диурезни ошириш ва диуретикларнинг таъсирини кучайтириш учун.

Дерматитлар (шу жумладан атопик ва себореяли), герпетик инфекциялар (Varicella zoster, Herpes simplex), псориаз, экссудатив диатезда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар ичга қабул қилиш мумкин бўлмаса (қусишда) ва ичакдан сўрилиш бузилганида тери остига, вена ичига, мушак ичига буюрилади. Катталарга – суткада 50-100 мг дан 1-2 қабулда, болаларга – 20 мг дан. Катталар учун даволаш курси 1 ой, болалар учун – 2 ҳафта. Изониазид, фтивазид билан ёндош даволашда суткада 5-10 мг дан.

Сидеробласт анемияни даволаш учун ичга 100 мг дан ҳар куни ёки 100 мг дан мушак ичига, ҳафтада 2 марта буюрилади. Бир вақтда фолат кислотасини, цианокобаламинни, рибофлавинни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Паркинсонизмда – м/и суткада 100 мг дан; даволаш курси – 20-25 инъекция, даволаш курси 2-3 ойдан кейин такрорланади ёки суткада 50-100 мг дозада бошлаб, ҳар куни доза 50 мг га, оширилади ва суткада 300-400 мг гача етказилади, бир марталик инъекция кўринишида 12-15 кун давомида.

Инволюцион ёшидаги депрессияларда м/и – суткада 200 мг дан.

Пиридоксинга қарам тиришиш синдромини даволаш учун катталарга – в/и ёки м/и 30-600 мг; болаларга – 10-100 мг ҳар куни буюрилади. 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак соҳасида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, қўзғалиш, координацияни бузилиши, парестезиялар, оёқ-қўлларда увишиши, “пайпоқ ва қўлқоп” симптоми (оёқ-қўлларда нохуш ҳиссларни ривожланиши), тез юборилганда ҳушни йўқотиш ва тиришишни ривожланиши.

Нафас тизими томонидан: нафасни қийинлашиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ, меъда ширасини ошиши.

Моддалар алмашинуви ва метаболизм томонидан: фолат кислотаси даражасини камайиши.

Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: анафилактик шок, эшакеми, тошма, қичишиш, терини қизариши, тана ҳароратини ошиши, дерматит, ангионевротик шиш, фотосенсибилизация.

Юбориш жойида бузилишлар: гиперемия, қичишиш, ачишиш. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради.

Изоникотин гидразиди, пенициллинамин, циклосерин ва эстероген сақловчи контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтиради.

Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқарувчан оқсилларнинг синтезини ошишига ёрдам беради) глутамин кислотаси ва аспаркам (гипоксияга чидамлиликни оширади) билан яхши қўшилади.

Номутаносиблиги

Пиридоксин эритмасини бир шприцда тиамин (В1 витамини) эритмаси, цианокобаламин (В12 витамини) эритмаси, ишқорий эритмалар, темир тузлари ва оксидловчиларни эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Бир инфузион тизимида ёки бир шприцда қуйидаги дори воситалари: адреномиметиклар, ампициллинни натрийли тузи, амфотерицин В, аскорбин кислотаси, фитоменадион, дипиридамол, натрий оксиферрискабон, фенотиазин ҳосилалари (хлорпромазин), фуросемид, этамзилат, эуфиллин билан аралаштириш тавсия қилинмайди. 

Махсус кўрсатмалар

В6 витамини ўсимликларда ва ҳайвон аъзоларида, айниқса тозаланмаган донларда, сабзавотларда, гўштда, балиқда, сутда, балиқда ва қорамол жигарида, тухум сариғида сақланади. В6 витамини ачитқиларда нисбатан кўп. В6 витаминига эҳтиёж овқат маҳсулотлари билан қондирилади; қисман у ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.

Пиридоксиннинг катталар учун суткалик эҳтиёжи 2-2,5 мг, 6 ойдан 1 ёшгача бўлган болалар учун – 0,5 мг, 1-1,5 ёш – 0,9 мг; 1,5 дан 2 ёшгача – 1 мг, 3-4 ёш – 1,3 мг; 5-6 ёш – 1,4 мг; 7-10 ёш – 1,7 мг, 11-13 ёш – 2 мг; 14-17 ёшли ўсмирлар учун – 2,2 мг; 14-17 ёшли қизлар учун – 1,9 мг. Аёллар учун – 2 мг ва қўшимча ҳомиладорликда – 0,3 мг, эмизишда – 0,5 мг ни ташкил этади.

Жигарнинг оғир шикастланишларида пиридоксин юқори дозаларда унинг фаолиятини ёмонлашувини чақириши мумкин.

Эрлих реагенти ёрдамида уробилиногенни аниқлашда натижаларни бузиши мумкин.

Туберкулёзни изоникотин кислотасининг гидразиди ва унинг ҳосилалари билан даволашда юборилган 1 г изоникотин кислотасининг гидразидига 0,1 г пиридоксинни буюриш лозим (марказий нерв тизимининг фаолиятини бузилишини олдини олиш учун).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Дори воситасини қўлланиши бўйича ҳомиладор аёлларда назоратланган тадқиқотлар бўлмаганлиги сабабли пиридоксинни ҳомиладорлик даврида фақат агар аёллар учун кутиладиган фойда ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина тавсия қилинади. Пиридоксин кўкрак сутига чиқарилади. Пиридоксин юқори дозаларда лактацияни бостириши тўғрисида маълумотлар мавжуд. Эмизиш даврида буюриш зарурати бўлганида эмизикли аёллар учун тавсия қилинадиган суткалик эҳтиёжидан ошадиган дозаларни ишлатиш тавсия этилмайди.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дори воситаси одатда автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди, аммо ножўя реакцияларни ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши, оқсиллар, углеводлар ва липидлар алмашинувини бузилиши, МНТда (периферик нейропатия) ва паренхиматоз аъзоларда (никотинамид коферментларини НАД ва НАДФ фаоллигини сезиларли пасайиши билан боғлиқ алмашинув жараёнларини бузилиши ва никотин кислотасини танқислиги) дегенератив ўзгаришлар. Периферик нейропатия симптомлари ўз ичига: гиперестезияни, парестезияни, мушак заифлигини олади. Қадам ташлашни кучайиб борувчи бузилиши, увишиш ҳисси ва оёқ ва қўлларда санчиқ, қисман сочни тўкилиши, инфекцияларга нисбатан қаршиликни пасайиши, қон ивишига қарши тизими фаоллигини пасайиши билан кечадиган сенсор нейропатия бўлиши мумкин. Юқори дозаларни узоқ вақт юборилганда В6 гипервитаминози ривожланади, у мушак тўқимасида ва ички аъзоларда оқсил миқдорини камайиши билан характерланади. В6 гипервитаминозини эрта босқичида терида тошма, бош айланиши, тиришишлар бўлиши мумкин.  Дори препарати бекор қилинганда бу белгилар қайтувчандир.

Даволаш: дори воситасини бекор қилиш, симпмтоматик даволаш. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.