Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Пентаса ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Пентаса ТАБЛЕТКА 500мг №50

276 900 so'mdan
(4626)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Mesalazine
Ishlab chiqaruvchi
ФЕРРИНГ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противомикробное и противовоспалительное кишечное средство
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткалар

 

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: месалазин 500 мг;

ёрдамчи модда: повидон К 29/32 25 мг, этилцеллюлоза 6-9 мг, магний стеарати 1 мг, тальк 9 мг, микрокристалл целлюлоза 207 мг.

 
 
Dori shakli
Ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткалар 500 мг.

 

10 таблеткалардан алюмин фольгали блистерга жойланади. 2, 3, 5, 6, 9 ёки 10 блистер ўрамда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Биринчи очишни назорати учун картон қутига стикер ёпиштирилган бўлиши мумкин.

 
Farmakodinamikasi
Месалазин - 5-аминосалицил кислотаси - ярали колит ва Крон касаллигини даволаш учун қўлланиладиган сулфасалазиннинг фаол компоненти хисобланади. Месалазиннинг перорал қабул қилинганидан кейин даволаш самараси яллиғланган ичак тўқималарининг маҳаллий кўп жихатадан тизимли таъсирга қараганда таъсирига кўпроқ боғлиқ. Мавжуд маълумотларга кўра, ярали колити бўлган пациентларда ичак яллиғланишининг яққоллиги ичак шиллиқ қаватидаги месалазин концентрациясига тескари пропорционалдир.

 

Ичак яллиғланиш касалликларида лейкоцитлар миграциясини кучайиши, цитокинлар ва арахидон кислотаси ҳосилаларини (хусусан, В4 лейкотриен) ишлаб чиқарилишнинг ошишиши ва эркин радикаллар хосила бўлишини кучайиши кузатилади. Месалазиннинг аниқ таъсир механизми охиригача тўлиқ ўрганилмаган, аммо у пероксисомал пролифераторлар (PPAR-γ)  фаоллаштирувчи рецепторларининг γ-шаклларини фаоллаштириши ва ичак шиллиқ қаватида NF-κB транскрипцион омилни сусайтириши аниқланган. Месалазин лейкоцитар хемотаксисни ингибициялайди, цитокинлар ва лейкотриенлар ишлаб чиқарилишини пасайтиради, шунингдек яллиғланган ичак тўқималарида эркин радикалларнинг шаклланишини камайтиради. Месалазиннинг фармакологик таъсирини амалга оширишда ҳар бир таъсир механизмининг аниқ аҳамияти аниқланмаган.

Ярали колитда колоректал рак ривожланиш хавфи юқори. Месалазиннинг экспериментал моделларда ва беморларда биопсия пайтида кузатилган таъсири шуни кўрсатадики, месалазин ярали колити бўлган беморларда колоректал рак ривожланишида иштирок этувчи ҳужайра ичидаги ва ҳужайрадан ташқари сигнал йўлларини игибиция қилиб, ярали колит билан ассоциацияланган колоректал рак ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунга қарамасдан, мақсадли ва бошқа пациент популяциялари бўйича бахолаш мета-таҳлил натижалари месалазиннинг ижобий таъсирига оид клиник маълумотларда носпецифик ярали колит билан боғлиқ ўсмалар пайдо бўлиш хавфи нуқтаи назаридан ноаниқлигини кўрсатмоқда.

 
Farmakokinetikasi
Месалазиннинг терапевтик таъсири шикастланган ичак шиллиқ қавати билан маҳаллий алоқада намоён бўлади.

 

Пентаса® таблеткалари - бу этилцеллюлоза қобиғи билан қопланган месалазин микрогранулаларидан иборат. Ютганда таблеткалар, 1 соатдан кейин микрогранулаларга бўлиниб ўн икки бармоқли ичакка, овқатни истеъмол қилишидан қатъи назар, киради. Месалазин ичак pH га боғлиқ бўлмаган холда меъда-ичак йўллари бўйлаб гранулалардан аста-секин ажралиб чиқади.

Сўрилиши:перорал қўлланганда, месалазиннинг биокираолишлиги тахминан 30% ни ташкил қилади (соғлом кўнгиллилар сийдигини таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар). Плхолда азмадаги максимал концентрацияга препаратни қабул қилгандан 1-6 соат кейин эришилади. Кунига 1 марта 4 г месалазин ёки кунига 2 марта 2 г месалазинни қабул қилганда фармакокинетик эгри остидаги майдон (АUC) солиштирарли, кўрсатгич препаратни қабул қилиш давомида месалазиннинг узлуксиз ажралиб чиқиши хақида далолат берган. Месалазиннинг доимий концентрациясига 5 кун қабул қилгандан кейин эришилади.

 

Бир марталик қабул

Мунтазам равишда қабул қилиш

Cmax, нг/мл

AUC0-24, ч*нг/мл

Cmax, нг/мл

AUC0-24, ч*нг/мл

Месалазин 2 г х 2

5103,51

36456

6803,70

57519

Месалазин 4 г х 1

8561,36

35657

9742,51

50742

Месалазин молекуляр массаси 153,13 г/моль; ацетилмесалазинники – 195,17 г/моль.

Препаратни меъда-ичак йўллари орқали ўтиш вақти ва озиқ-овқат билан бир вақтда қабул қилишда биокираолишлиги ўзгармайди, аммо АUC кўпайиши мумкин.

Тақсимланиши: месалазин ва унинг метаболитлари ацетилмесалазин, гематоэнцефалик тўсиғи орқали ўтмайди. Месалазиннинг 50% ва ацетилмесалазиннинг тахминан 80% плазма оқсиллари билан боғланади.

Метаболизми: Месалазин N -ацетил-5-аминосалицил кислотасининг (N -ацетилмесалазин) асосий метаболитини хосил қилиб ичак шиллиқ қаватида ва жигарда N -ацетилтрансфераза 1 ферменти томонидан ацетилланишга учрайди. Ацетилланиш реакцияси ичак бактериялари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Препаратнинг метаболизми организмнинг ацетилланиш қобилиятига боғлиқ эмас. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги ацетилмесалазин ва месалазин орасидаги нисбат кунига 3 марта 500 мг месалазинни ва кунига 3 марта 2 г месалазинни қабул қилгандан кейин 3,5 дан 1,5 гача ўзгариб туради, бу эса ацетилланишнинг дозага боғлиқлигини ва кумулятив таъсирини кўрсатади.

Чиқарилиши: Меъда-ичак йўлида месалазиннинг секин ажралиб чиқиши туфайли аниқ Т1/2 ни аниқлаш имконияти йўқ. Аммо, препарат меъда-ичак йўлларидан чиқиб кетгандан сўнг, месалазиннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 40 минутни, метаболитнинг Т1/2 қисми эса 70 минутни ташкил қилади. Месалазин ва унинг асосий метаболити сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Ацетимесалазин асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Махсус клиник ҳолатларда фармакокинетикаси

Ярали колитнинг кучайиши босқичи

Ярали колитнинг кучайиши даврида диарея ва ичак кислоталилигининг ошиши билан месалазиннинг ажралиб чиқиши бироз ўзгаради. Препаратнинг ичак орқали тез ўтиши бўлган беморларда суткалик дозанинг 20-25% сийдик билан чиқарилиши кузатилади. Шунингдек, месалазинни ахлат билан чиқарилишининг кўпайиши кузатилган.

Жигар ва/ёки буйрак функцияси бузилишлари бўлган беморлар

Жигар ва/ёки буйрак функцияси бузилишида экскреция тезлигининг пасайиши мумкин, бу нефротоксик салбий реакцияларни ривожланиш хавфини оширади.

 
Nojo'ya samaralari
Пентаса®препаратини қўллаганда тез-тез диарея, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, бош оғриғи, қусиш ва терида тошмалар кузатилади. Баъзи беморларда юқори сезувчанлик реакциялари ва тана ҳарорати ошиши юзага келган.

 

Ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги: тез-тезлиги кўп ҳоллар (≥1/10), тез-тез (≥1/100 до <1/10), баъзида (≥1/1000 до <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 до <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги аниқланмаган (бугунги кунда ножўя таъсирлар тарқалиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас).

Тизим-аъзоли синф

Тез-тез

Кам ҳолларда

Жуда кам ҳолларда

Қон ва лимфа тизим томонидан бузилишлар

 

 

Қон манзарасини ўзгариши (камқонлик шу жумладан, апластик камқонлик, агранулоцитоз, нейтропения, лейкопения (шу жумладан, гранулоцитопения), панцитопения, тромбоцитопения, эозинофилия (аллергик реакция юзага келиши кўринишиди))

Иммун тизим томонидан бузилишлар

 

 

Юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан аллергик экзантема, анафилактик реакциялар, эозинофилия ва дорига юқори сезувчанлик синдроми (DRESS-синдром) билан

Нерв тизим томонидан бузилишлар

Бош оғриғи

Бош айланиши

Периферик невропатия, хавфсиз бош мия ички гипертензия (пубертат ёшдаги беморларда)

Юрак томонидан бузилишлар

 

Миокардит*, перикардит*

Экссудатив перикардит

Нафас тизими, кўкрак қафас ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

 

 

Аллергик альвеолит, аллергик реакциялар ва ўпкадаги фиброз ўзгаришлар (шу жумладан, нафас сиқилиши, йўтал, ўпка эозинофилияси, интерстициал пневмония, ўпкадаги инфильтратланиш, пневмонит

Меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар

Диарея, қориндаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм

Ўткир панкреатит*, амилаза миқдори ошиши (қонда ва/ёки сийдикда)

Колит симптомлари кучайиши

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

 

 

Жигар ферментлари ва билирубиннинг фаоллиги ошиши, гепатотоксиклик (гепатит*, холестатик гепатит, цирроз, жигар етишмовчилиги) 

Тери ва тер ости тўқималари томонидан бузилишлар

Терида тошмалар (шу жумладан эшакеми, эритема)

 

Ортга қайтовчи алопеция, Квинке шиши, кўп шаклли эритема, Стивенса-Джонсон синдроми

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

 

 

Миалгия, артралгия, югуруксимон синдром (тизимли қизил югурик)

Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар

 

 

Интерстициал нефрит* (ўткир ёки сурункали), нефротик синдром, бйрак етишмовчилиги (ўткир/сурункали), сийдик ранги ўзгариши

Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар

 

 

Ортга қайтовчи олигоспермия

Киритиш жойидаги умумий бузилишлар

Маҳаллий  реакциялар (қичиш, дискомфорт, дефекациянинг оғриқли келиши)

 

 

(*)Ножўя реакцияларнинг ривожланиш механизми, эҳтимол, аллергик характерга эгадир.

Баъзи ножўя реакцияларнинг ривожланиши ичак яллиғланиш касаллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай таъсир кучайган бўлса ёки йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирларни кузатсангиз, бу ҳақда шифокорингизга хабар беринг.

 

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Препаратни қабул қилишдан олдин ва шифокор буюрган даволаниш пайтида қоннинг биокимёвий таҳлили (АСТ, АЛТ фаоллиги, плазма креатинин концентрацияси), қоннинг шаклли эелементлар сонини аниқлаш ва сийдикнинг экспресс таҳлили (синама-чизиқчалалари) ўтказилиши керак. Пентаса® препаратини қабул қилганда даволаш бошланганидан 14 кун ўтгач, беморни тўлиқ текширувдан ўтказиш керак, шунингдек, 4 ҳафта оралиғи билан 2-3 марта уни такрорлаш керак. Даволаниш яхши ўзлаштирилганда ҳар 3 ойда такрорий текширув ўтказилади. Агар бошқа симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

 

Сульфасалазинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Сульфасалазинга ўзлаштира олмайдиган ва юқори сезувчанлиги беморларни аксарияти ножўя реакциялар пайдо бўлишидан қўрқмасдан Пентаса® препаратини қабул қилишлари мумкин. Олдин сульфасалазин қабул қилган беморларда, қабул қилиниш вақтида ножўя реакциялар юзага келган бўлса, препарат билан даволанишнинг бошида тиббий назорат остида бўлишлари керак. Препаратни ўткир симптомлари (қоринда спазм, қорин оғриғи, иситма, кучли бош оғриғи ва тери тошмалари) бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Пентаса® препаратини жигар функцияси ва гемостази бузилган ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди. Пентаса® препаратини буйрак функцияси бузилган ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди. Месалазинни қабул қилишда аниқланган буйрак функциясининг бузилиши унинг нефротоксиклиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бошқа нефротоксик дориларни (масалан, НЯҚВ ёки азатиоприн) бир вақтда қўллаш буйрак функцияси бузилишининг хавфини ошириши мумкин.

Ўпка касалликлари билан оғриган, шу жумладан месалазинни қабул қилганда бронхиал астмаси бўлган беморларнинг ҳолатини назорат қилиш зарур.

Меъда яра кассалиги зўриқиш давридаги беморларда Пентаса® препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Кам ҳолларда юрак томонидан ножўя реакциялар (миокардит, перикардит) ривожланиши қайд этилади. Камдан кам ҳолларда оғир қон дискразияси кузатилган. Месалазинни бир вақт ўзида азатиоприн, 6-меркаптопурин ёки тиогуанин билан бирга қабул қилиш қон дискразияси хавфини ошириши мумкин. Агар ушбу касалликларнинг симптомлари пайдо бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пентаса®препарати транспорт воситалари, механизмларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Ножўя ҳолатлар (бош айланиши ва бошқ каби) пайдо бўлганда ушбу фаолият билан шуғулланишни тўхтатиш керак.

 
Qo'llanilishi
·               Енгил ёки ўрта-оғирлик даражадаги ярали колит;

 

·               Крон касаллигида қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·

 

Салицилатлар ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

Оғир жигар ёки буйрак функцияси етишмовчилиги;

6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Агар сизда юқорида келтирилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Эҳтиёткорлик билан

Препарат ўпка функцияси бузилишлари, хусусан, бронхиал астма, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси зўрайиш даврида, геморрагик диатези бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Пентаса® препаратини енгил ва ўрта даражада буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёт бўлиш керак, чунки элиминация қилиш тезлигининг пасайиши ва месалазиннинг тизимли концентрациясининг ошиши буйракнинг шикастланиш хавфини оширади.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Пентаса® препаратининг дорилар билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Пентаса® препаратини азатиоприн ёки 6-меркаптопурин ёки тиогуанин билан бир вақтда қўллашда миелосупрессив таъсир тез-тезлиги ошади, аммо бундай ўзаро таъсир механизми аниқланмаган. Қон ҳолатини мунтазам равишда кузатиб бориш ва зарур ҳолларда, тиопурин дозасига тузатиш киритиш зарур.

Пентаса® препарати ва нефротоксиклиги юқори бўлган бошқа дориларни, масалан, ностероид яллиғланиш қарши дори воситаларининг (НЯҚДВ) ва азатиопринни бир вақтда қабул қилиш буйраклар томонидан салбий реакциялар хавфини оширади.

Мезалазин цианокобаламиннинг (В12 витамини) абсорбциясини секинлаштиради, сулфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик таъсирини, глюкокортикостероидлар ульцерогенлиги, метотрексат токсиклигини оширади, фуросемид, спиронолактон, сулфаниламид, рифампицин ва варфарин фаоллигини пасайтиради, урикозурик дори воситаларнинг самарадорлигини оширади (найчалар секрециясининг блокаторлари). Месалазин ва дигоксин препаратларини бир вақтда қўллашда дигоксиннинг сўрилиши камаяди.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда ўз қутисида сақлансин.

 

Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

 
 
Dozirovkasi
Таблеткаларни овқатдан кейин чайнамасдан ва майдаламасдан қабул қилиш тавсия этилади. Ютишни осонлаштириш учун бир таблеткани бир неча қисмга бўлиш ёки қабул қилишдан аввал 50 мл совуқ сувда эритиш мумкин.

 

Катталар

Ўткир давр

Дозалаш индивидуал равишда танланади. Касалликнинг зўриқиш даврида тавсия этилган доза кунига 4 г гача, 2-4 дозага бўлинган.

Тутиб турувчи даволаш

Дозалаш индивидуал равишда танланади. Тавсия этилган доза - кунига 2 г месалазин. Крон касаллигини даволаш учун препарат бир неча дозаларга бўлинган ҳолда кунига 4 г гача бўлган дозада буюрилиши мумкин.

6 ёшдан ошган болалар

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда месалазинни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд.

Ўткир давр

Дозалаш индивидуал равишда танланади. Касалликнинг зўриқиш даврида тавсия этилган доза кунига  бир килограмм тана вазнига 30-50 мг месалазин ( мг / кг) бир неча дозада бўлинган, максимал битта дозаси кунига 75 мг / кг дан, максимал суткалик доза 4 г дан ошмаслиги керак.

Тутиб турувчи даволаш

Дозалаш индивидуал танланади. Тавсия этилган тутиб турувчи дозаси кунига 15-30 мг / кг бўлиб, бир неча дозаларга бўлинган, максимал суткалик доза 2 г дан ошмайдиган бўлиши керак (Крон касаллигини даволаш учун 4 г).

Тана вазни 40 кг дан кам бўлган болаларга катталар учун дозанинг 1/2 ни, тана вазни 40 кг дан юқори бўлган болаларга катталар учун дозани буюриш тавсия этилади.

Даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади.

 
 
Dozani oshirib yuborilishi

Пентаса® препаратининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар кам. Дозани ошириб юбориш ҳолатларида нефротоксиклик ёки гепатотоксиклик белгилари мавжуд эмас, аммо салицилат билан заҳарланиш симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

 

Беморлар бир ой давомида 8 г дозада месалазинни қабул қилганликларида ножўя таъсирлар кузатилмаганлиги ҳақида хабарлар мавжуд.

Специфик антидоти йўқ. Симптоматик ва тутиб турувчи даволашни олиб бориш тавсия этилади. Стационарда даволанишда буйрак функциясини назорат қилиш зарур.

Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Агарда кутилаётгаан фойда, ҳомилага келтириладиган зарар хавфдан устун бўлганда Пентаса®препаратини ҳомиладорлик вақтида фақат буюриш мумкин. Ичакнинг яллиғланиш касаллиги ҳомиладорлик пайтида нохуш самараларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

 

Ҳомиладорлик

Месалазин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, унинг киндик қонидаги концентрацияси онанинг қон плазмасидагидан пастроқ. Ацетилмесалазин бир хил концентрацияда киндикда ва онанинг қон плазмасида мавжуд.  Клиникадан олдинги тадқиқотларда препаратда эмбрион ёки фетотоксикликнинг мавжудлиги, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга таъсир қилиш эҳтимоли кўрсатилмаган. Месалазинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича ишончли ва аниқ баён этилган тадқиқотлар натижалари мавжуд эмас. Чоп этилган маълумотларга кўра, месалазинни қўллаш туғма нуқсонлар ривожланиши тез-тезлиги ошиши аниқланмаган. Баъзи маълумотлар эрта туғиш, ҳомиланинг ўлими ва кам вазннинг кўпайиш тез-тезлигини кўрсатади. Аммо юқорида келтирилган асоратлар ичакнинг фаол яллиғланиш касаллигининг натижаси ҳам бўлиши мумкин.

Оналари Пентаса® препаратини қабул қилган янги туғилган чақалоқларда қон ва лимфа тизимининг (лейкопения, тромбоцитопения, камқонлик) бузилиш ҳолатлари кузатилган.

Янги туғилган чақалоқда буйрак етишмовчилигининг ягона ҳолати қайд этилган, унинг онаси ҳомиладорлик пайтида узоқ вақт давомида юқори дозада месалазин қабул қилган (2-4 г, оғиз орқали).

Клиникадан олдинги тадқиқотларда препаратда эмбрион ёки фетотоксикликнинг мавжудлиги, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга таъсир қилиш эҳтимоли кўрсатилмаган.

Лактация

Месалазин она сути билан чиқарилади. Сутдаги месалазиннинг концентрацияси онанинг қон плазмасидагидан паст ва метаболит сутда бир хил ёки ундан юқори концентрацияда мавжуд. Эмизиш вақтида Пентаса® препаратини қўллаш бўйича назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ушбу гуруҳдаги препаратни қабул қилиш тажрибаси чекланган. Болаларда юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин (масалан, диарея), бу ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.

Фертиллик

Клиникадан олдинги тадқиқотлар натижаларига кўра, месалазиннинг фертилликка таъсири аниқланмаган.