Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Парацетамол ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Парацетамол ТАБЛЕТКА 0,5Г №20

3 000 so'mdan
(2250)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДАЛЬХИМФАРМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Анальгетическое ненаркотическое средство
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дори шакли

таблеткалар

Фармакологик хусусиятлари

Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга эга. Препарат оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир кўрсатиб, асосан марказий нерв тизимида циклооксигеназа I ва II ни блоклайди. Яллиғланган тўқималарда хужайра пероксидазалари парацетамолнинг циклооксигеназага таъсирини нейтраллайди, бу ундан яллиғланишга қарши самараси деярли бутунлай йўқлигини тушунтиради. Препарат периферик тўқималарда простагландинлар синтезига йўқлиги туфайли, сув-туз алмашинувига (натрий ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатмайди.

Метгемоглобин ҳосил бўлиши эҳтимоли кам.

Қўлланилиши

Ўртача ёки кучсиз яққолликдаги оғриқ синдроми (бош, тиш, мигреноз оғриқ, невралгия, миалгия).

Шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини ошишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кўп миқдордаги суюқлик билан 0,5 г–1 г дан суткада 2-3 марта камида 4 соатлик интервал билан ичга қабул қилинади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун максимал бир марталик дозаси 1 г, суткалик дозаси – 4 г ни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак функциясини бузилиши, Жильбер синдроми бўлган пациентларда ва кекса беморларда препаратни қабул қилиш орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши ва суткалик доза камайтирилиши керак.

Болаларга тана вазнига 10-15 мг/кг дан суткада 3-4 марта (кўпи билан 3 кун) буюрилади.

Оғриқ қолдирувчи восита сифатида буюрилганда қабул қилиш давомийлиги 5 кун ва иситмани туширувчи восита сифатида буюрилганда 3 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари
  • Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши).
  • Кам ҳолларда – анемия, лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз.
  • Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – гепатотоксик таъсир, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.
  • Нефротоксиклик (буйрак санчиғи, пиурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Парацетамолга юқори сезувчанлик;
  • 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – буйрак ва жигар етишмовчилиги, хавфсиз билирубинемиялар (шу жумладан Жильбер синдроми, вирусли гепатит, жигарни алкоголли шикастланишлари), алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация даври, кексалар, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жигар микросомал оксидланиш стимуляторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилизацияга учраган фаол метаболитларини ҳосил бўлишини оширади, бу дозани бироз ошириб юборилганда оғир интоксикация ривожланишига олиб келади. Этанол ўткир панкреатит ривожланишига олиб келади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради.

Урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда, бошқа яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар, шунингдек антикоагулянтлар ва марказий нерв тизимига таъсир кўрсатувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланади. Метоклпрамид, домперидон ёки холестираминни қабул қилганда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Плазмада сийдик кислотасини миқдорий аниқлаганда лаборатор текширув натижаларини ўзгартиради.

Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун парацетамолни алкоголли ичимликлар билан бирга, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойиллиги бўлган шахслар томонидан қабул қилинмаслиги керак.

Алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарни шикастланиши хавфи ошади.

Препаратни узоқ вақт қўллаганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш: гепатонекроз (некрознинг яққоллиги дозани ошириб юборилишининг даражасига бевосита боғлиқ). Катталарда препаратнинг токсик таъсири парацетамол 10-15 г дан ортиқ қабул қилгандан кейин кузатилиши мумкин: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши, жигар шикастланишининг яққол клиник манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам ҳолларда жигар функциясини бузилиши яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Кейинги даволаш чораларини даволаш муассаси шароитида олиб бориш керак: дозани ошириб юборилгандан кейин 8-9 соат ўтгач SH-гуруҳи донаторлари ва глутатион-метионин синтези ўтмишдошларини, 12 соат ўтгач – N-ацетилцистеинни юбориш. Қўшимча даволаш чораларини (метионинни кейинги юборишлари, N-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) зарурати қонда парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек уни қўллангандан кейин ўтган вақтга боғлиқ.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.