Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Папаверина г/х

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Папаверина г/х СВЕЧИ 20мг №10

2 700 so'mdan
(3306)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ШАРК ДАРМОН
Chiqarilish shakli
СУПП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

ректал суппозиторийлар. 

Фармакологик хусусиятлари

Спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади. Фосфодиэстеразани ингибирлайди, хужайрада циклик аденозинмонофосфатни тўпланиши ва кальций миқдорини камайишини чақиради; ички аъзолар (меъда-ичак йўллари ва сийдик-таносил тизими) ва томирларнинг силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради ва бўшаштиради. Юқори дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради.

Марказий нерв тизимига таъсири кучсиз намоён бўлган (юқори дозаларда седатив самара кўрсатади).

Фармакокинетикаси

Сўрилиши дори шаклига боғлиқ. Биокираолишлилиги ўртача – 54%. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Организмда тақсимланиб гистогематик тўсиқлар орқали киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 0,5-2 соатни ташкил қилади (24 соатгача узайиши мумкин). Метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Гемодиализда организмдан тўлиқ бартараф қилинади. 

Қўлланилиши
  • Силлиқ мушаклар спазми: қорин бўшлиғи аъзолари (холецистит, пилороспазм, спастик колит, буйрак санчиғи); периферик томирлари (эндартериит); бош мия томирлари; юрак – стенокардия (мажмуавий даволаш таркибида); бронхоспазм.
  • Премедикацияда ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Ректал. Катталарга 20-40 мг дан кунига 2-3 марта. 

Ножўя таъсири

Юрак-қон томир тизими томонидан: атриовентрикуляр блокада, қоринчалар экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия.

Жигар томонидан: “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қабзият.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр блокада, глаукома, оғир даражали жигар етишмовчилиги, кексалик ёши (гипертермия ривожланиши хавфи), болалар.

Эҳтиёткорлик билан

Бош мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безлари фаолиятини етишмовчилиги, гипотиреоз, простата бези гиперплазияси, қоринчалар усти тахикардияси, шок ҳолатлари. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради.

Барбитуратлар билан мажмуада папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бирга қўллашда папавериннинг гипотензив самараси кучайиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратнинг хавфсизлилиги аниқланмаган. Тамаки чекишда вазодилатацияловчи таъсири камаяди.

Дори препаратларини транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида юқори диққат концентрациясини ва психомотор тезлик реакцисини талаб қилувчи транспорт воситаларини ва потенциал хавфли фаолият тури бўлган бошқа машғулотларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диплопия, ҳолсизлик, артериал босимни пасайиши, уйқучанлик.

Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш). 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.