Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Отривин КАПЛИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Отривин КАПЛИ 0,1% 10мл №1

29 000 so'mdan
(2882)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
НОВАРТИС
Chiqarilish shakli
КАПЛИ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ehtiyot choralari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: 0,1% дозаланган назал спрей.

 

 

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди - 1 мг;

Ёрдамчи моддалар: бир асосли натрий фосфат дигидрати, икки асосли натрий фосфати 12Н2О, натрий хлориди, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, метилгидроксипропилцеллюлоза 4000 mPa.s, сорбитол 70%, тозаланган сув.

 
Dori shakli
Препарат 10 мл дан учлиги ва полиэтилен ҳимоя қалпоқчаси бўлган помпали дозалаш мосламаси билан жихозланган ПВП флаконларда сақланади. Флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилган. Ҳар бир флакон ўзида тахминан 71 дозани сақлайди.
 
Farmakodinamikasi
Таъсир қилиш механизми

 

Ксилометазолин симпатомиметик восита бўлиб, бурун шиллиқ қаватидаги алфа-адренергик рецепторларга таъсир кўрсатади. Бурунга қўлланилганда бурун шиллиқ қаватининг қон томирларини торайтиради, бунинг оқибатида, бурун ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини бартараф этади. Нафас олишни енгиллаштиради.

Препарат таркибига ёрдамчи моддалар – сорбитол ва метилгидроксипропилцеллюлоза киради, улар бурун шиллиқ қаватининг қуруқлиги  симптомларини камайтиришга имкон беради.

Препаратни таъсири бир неча дақиқадан кейин бошланади ва 12 соат давом этади. Отривин дори воситаси киприкчали эпителий функциясини бузмайди.

 
Farmakokinetikasi
Маҳаллий қўлланилганда ксилометазолиннинг плазмадаги концентрацияси паст, ва уни аниқлаш чегараларига яқин бўлади.

 

 
Nojo'ya samaralari
Номақбул реакциялар ҳақидаги маълумотлар тизим-органли таснифлар ва ривожланиш суръатлари бўйича қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача) ва жуда кам (<1/10000). Ҳар бир гуруҳ доирасида номақбул реакциялар оғирлигининг камайиши тартибида келтирилган.

 

Иммун тизимининг бузилишлари: жуда кам – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тошма, қичишиш, ангионевротик шиш).

Асаб тизимининг бузилишлари: тез-тез – бош оғриғи.

Кўриш органининг бузилишлари: жуда кам – кўриш қобилиятининг вақтинчалик бузилиши.

Юрак-қон томир тизимининг бузилишлари: жуда кам – юрак уришлар сонининг номунтазамлиги ёки ошиши, гипертония, аритмия.

Нафас олиш тизимининг бузилишлари: тез-тез – бурун шиллиқ қаватининг қуруқлиги, ноқулайлиги, ачишиши, медикаментоз ринит.

Ошқозон-ичак трактининг бузилишлари: тез-тез – кўнгил айниши.

Умумий бузилишлари: тез-тез – қўлланган жойда ачишиш.

Ушбу илова-варақада юқоридаги ёки кўрсатиб ўтилмаган ножўя таъсирлар ёки реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш зарур.

 
Qo'llanilishi
Келиб чиқиши турли бўлган ринитлар.

 

Бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланишида ажралган секретнинг оқиб чиқишини енгиллаштириш учун.

Ўрта отитда ёрдамчи терапия сифатида (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун).

Риноскопия муолажаси ўтказилишини енгиллаштириш учун.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, атрофик ринит, қуруқ ринит, гипофизни трансфеноидал йўл билан олиб ташлаш (миянинг қаттиқ пардасини очиш билан кечадиган трансназал ёки трансорал жарроҳлик операциялари).

 

 

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Моноаминоксидаза ингибиторлари. Ксилометазолин моноаминоксидаза ингибиторларининг таъсирини кучайтириши ва гипертоник кризга олиб келиши мумкин. Ксилометазолин охирги 14 кун давомида моноаминоксидаза ингибиторларини қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларга тавсия этилмайди ("Эҳтиёткорлик чоралари" га қаранг).

 

Уч- ёки тетрациклик антидепрессантлар. Уч- ёки тетрациклик антидепрессантларни симпатомиметик воситалар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу ксилометазолиннинг симпатомиметик таъсирининг кучайишига олиб келиши мумкин.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari
300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрама идиш биринчи марта очилгандан кейин – 1 ой. Ўрама идишда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 
Dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун.

 

Хар бир бурун тешигига 1 марта пуркалади. Зарур бўлганда, қайтарилади. Бир кунда 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қўллашдан олдин бурун йўлларини яхшилаб тозалаш зарур. Ҳимоя қопқоғи ечилади. Спрейни биринчи марта қўллашдан аввал, бир маромдаги пуркалиш пайдо бўлгунча пуркагичга бир неча марта босиш керак. Кейинги қўллашда спрей фойдаланиш учун тайёр. Агар пуркагични кўп марта босгандан кейин пуркалиш охиригача чиқмаса, масалан, спрейни вақтинча қўлламагандан сўнг, пуркагичга яна 4 марта босиш лозим. Спрей учини бурун йўлига жойлаштириб, пуркагични 1 марта кескин босиш зарур, ва препаратнинг оптимал тақсимланиши учун, шу заҳоти бурун билан юзаки нафас олиш керак. Шундан кейин ҳимоя қопқоғини ёпиш лозим.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Ксилометазолиннинг ҳаддан ташқари маҳаллий қўлланилиши ёки уни тасодифий ичиб юбориш симпатолитик таъсирга олиб келиши мумкин, шу жумладан, марказий нерв тизими фаолиятининг пасайиши (масалан, уйқучанлик, кома), гипертония ёки гипотония, тахикардия ва брадикардия. Ошқозон-ичак трактининг белгилари ҳам пайдо бўлиши мумкин, масалан, кўнгил айниши ва қусиш. Бошқа белгилар – рангпарлик, ҳаддан ташқари терлаш, гипотермия, қорачиқнинг торайиши, нафас олишнинг камайиши, атаксия ва безовталик.

 

Тасодифий дозанинг ошириб юборилишидан кейинги оғир даражали аломатлар кузатилмади. Битта янги туғилган чақалоқда (2 ҳафталик) ҳар бир бурун йўлига 0,1% эритманинг 1 томчидан қўлланилиши комага олиб келди.

Кичик ёшли болаларда препаратнинг 0,5 мг/кг гача бўлган дозасини қўллаш клиник жиҳатдан тегишли белгиларни келтириб чиқармади. 0,5 мг/кг дан ортиқ дозани қўллаш тўғрисида маълумот йўқлиги сабабли оғир даражали белгилар истисно қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолларда, тажрибали клиник шифокор ёки токсикологик ахборот маркази билан маслаҳатлашгандан сўнг ва фаоллаштирилган кўмирнинг битта дозасини қабул қилганидан кейин тиббий назоратни олиб бориш кўрсатилган. Махсус антидот йўқ. Даволаш – симптоматик; брадикардия ҳолатида атропиндан фойдаланинг.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладорлик. Отривин препаратининг томирни торайтирувчи хусусиятлари туфайли уни ҳомиладорлик пайтида қўллаш мумкин эмас.

 

Эмизиш. Ксилометазолиннинг кўкрак сутига ўтиш ёки ўтмаслиги маълум эмас. Эмизиш даврида Отривин препаратидан фақат шифокор буюрганда қўллаш мумкин.

Фертиллик. Отривиннинг фертилликка таъсир қилиши ҳақида тегишли маълумотлар йўқ. Ҳайвонлар устида назоратли тадқиқотларни амалга ошириш мумкин эмас. Ксилометазолиннинг тизимли таъсир қилиш даражаси жуда паст бўлгани сабабли, унинг фертилликка таъсир қилиш эҳтимоли жуда паст.

 
Ehtiyot choralari

Отривин препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нимани билишингиз керак.

 

Агар сизда юрак касаллиги бўлса (масалан, QT интервалининг узайиши синдроми), ксилометазолинни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ксилометазолин қабул қилаётган QT интервалининг узайиши синдроми бўлган беморларда оғир қоринчалар аритмияси ривожланишининг юқори хавфи бўлиши мумкин.

Қуйидаги беморларга отривинни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак:

•       артериал гипертония, юрак-қон томирлар тизимининг касалликлари билан

•       гипертиреоз, қандли диабет, феохромоцитома билан

•       простата безининг гипертрофияси билан

•       охирги 14 кун давомида моноаминоксидаза ингибиторларини қабул қилаётган ёки қабул қилган беморлар ("Дориларнинг ўзаро таъсири" га қаранг)

•       симпатомиметикларга юқори сезувчанлик билан, бу уйқусизлик, бош айланиши ва бошқа аломатлар билан намоён бўлади.

Отривин препаратини, бошқа маҳаллий томирларни торайтирувчи воситалар сингари, узлуксиз равишда 1 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида қўллаш тавсия этилмайди, чунки белгилари тумовга ўхшаш бўлган, бурун шиллиқ қаватининг шишиши билан кечадиган медикаментоз ринит ривожланиши мумкин.

Тавсия этилган дозадан ошириб юборилмасин, айниқса болалар ва кекса беморларда.

0,1% дозаланган назал спрейи Отривинни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг таркибига кирувчи бензалконий хлориди, айниқса узоқ муддат қўлланганда, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини таъсирланиши ва шишига олиб келиши мумкин.