Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Отомикс УШНЫЕ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Отомикс УШНЫЕ КАПЛИ 5мл №1

23 000 so'mdan
(2856)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
chloramphenicol, beclometasone, lidocaine, clotrimazole
Ishlab chiqaruvchi
АСЕПТИКА
Chiqarilish shakli
УШ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: қулоқ томчилари.
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: хлорамфеникол – 50,0 мг, беклометазон дипропионати – 0,25 мг, лидокаин гидрохлориди – 20,0 мг, клотримазол – 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: глицерин, пропиленгликол. 
 
Farmakodinamikasi

лорамфеникол – амфеникол ҳосиласи, кенг таъсир доирасига эга антибиотик, микроб ҳужайрасида оқсил синтезига таъсир қилади. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp.; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Serratia spp., Yersinia spp., Proteus spp., Rickettsia spp. га нисбатан фаол; шунингдек Spirochaetaceae га нисбатан хам фаол. Хлорамфеникол пенициллинга, стрептомицинга, сульфаниламидларга чидамли бўлган штаммларга, шунингдек анаэроб микрофлорага нисбатан фаол.
Беклометазон дипропионати – галоген глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва экссудатив таъсирга эга.
Лидокаин – маҳаллий анестетик, юборилган жойда сезувчан нерв толалари бўйлаб импульс ўтказувчанлигини бузади. Самараси қайтувчан. Маҳаллий анестезия кўпинча иннервация сақланган ҳолда оғриқни пасайтириш учун қўлланилади. Лидокаин кўпинча юза оғриқсизлантириш учун қўлланади, самараси нисбатан тез бошланади ва 6 соат давом этади.
Клотримазол – имидазол ҳосиласи, замбуруғларга қарши таъсир фаоллиги замбуруғларнинг ҳужайра мембранасига қаратилган. Замбуруғларнинг ҳужайра мембранаси таркибидаги эргостерин синтезини бузади, бу ҳужайра деворини шикастланишига олиб келади. Эргостерин – замбуруғларнинг цитоплазматик мембранасининг асосий таркибий қисмидир, клотримазол эргостерин синтезига қўшилади ва унинг таъсири концентрациясига боғлиқдир.

Farmakokinetikasi
Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
 
Nojo'ya samaralari

– ачишиш, препаратни кўллаш жойида қичишиш;
– аллергик реакция.

Maxsus shartlar

Фақат маҳаллий қўллаш учун буюрилади. Кўзга тушишига йўл қўйманг.
Кўзга тушганида уларни сув билан яхшилаб ювиш керак. Агар аҳволни ёмонлашиши кузатилса ёки мунтазам қўлланганидан кейин аҳвол яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюришни мақсадга мувофиқлиги масаласи шифокор маслаҳатидан кейин индивидуал ҳал қилиниши керак. Агар онага мўлжалланган фойда, ҳомила ва чақалоқ учун потенциал хавфдан устун бўлса буюриш мумкин.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни қўлланиши автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Qo'llanilishi

Қулоқнинг аллергик ва яллиғланиш касалликлари:
– ўткир диффуз ташқи отит;
– ўрта қулоқнинг ўткир отити;
– зўрайиш босқичидаги сурункали отит;
– қулоқда жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолатида қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– 6 ёшгача бўлган болалар;
– қулоқ пардаси бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препаратнинг фаол компонентларини тери орқали кам сўрилиши туфайли, дориларнинг ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам ҳисобланади.
 
Maxsus saqlash sharoitlari

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Dozirovkasi
Маҳаллий қўллаш учун буюрилади. Эритманинг 4-5 томчисини ташқи қулоқ йўлига кунига 3-4 марта томизилади. Яхшиланиш 3-5 кун ичида амалга оширилади. Даволаш курси -7-10 кун.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, лекин доза беҳосдан ошириб юборилганда ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Даволаш: шикастланган соҳани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.