Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ОНДАНСЕТРОН-ТЕВА ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ОНДАНСЕТРОН-ТЕВА ТАБЛЕТКА 8мг №10

95 000 so'mdan
(1726)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ТЕВА
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противорвотные препараты
Dori tafsilotlari
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи. 
Дори шакли:
Таркиби:
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таърифи: 

икки томонлама қавариқ юзали, сариқдан жигарранг-сарғиш ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, думалоқ шаклли таблеткалар.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи. 

Қусишга қарши воситалари ва кўнгил айнишини бартараф қилувчи препаратлар. 5НТ3–серотонин рецепторлари антагонистлари.

 

 

Дори шакли:

 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 4 мг ёки 8 мг ондансетрон (ондансетрон гидрохлорид дигидрати кўринишида);

Ёрдамчи моддалар: ўта желатинланган крахмал, лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Плёнка қобиқ: гидроксипропилцеллюлоза, коповидон, полиэтиленгликоль, ўртача занжирли триглицеридлар, полидекстроза, титан диоксиди (Е 171), темир II оксиди (Е 172), темир III оксиди (Е 172).

 

Фармакологик хусусиятлари

Ондансетрон – 5НТ(серотонин) – рецепторларининг кучли таъсир қилувчи юқори селектив антагонисти. Препарат цитотоксик кимётерапия ва/ёки нур билан даволаш оқибатидаги кўнгил айнишини ва қусишни, шунингдек операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилади. Ондансетроннинг таъсир механизми охиригача аниқланмаган. Препарат қусиш рефлексини пайдо бўлишини блоклайди, ҳам периферик, ҳам марказий нерв тизимининг нейронларида жойлашган 5НТрецепторларига нисбатан антагонистик таъсир кўрсатади. Препарат пациентнинг психомотор фаоллигини пасайтирмайди ва седатив самара кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Перорал қўллангандан кейин ондансетрон меъда-ичак йўлларидан пассив сўрилиш йўли билан тўлиқ сўрилади ва бирламчи метаболизмга учрайди. Препарат қўлланганидан сўнг тахминан 1,5 соат ўтгач препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси максимумга етади. 8 мг дан ортиқ дозалар ондансетронни тизимли экспозициясини, пропорционал тақсимланган дозаларига нисбатан юқорироқ даражада оширади. Бу катта перорал дозалар юборилганида бирламчи метаболизмини редукцияси белгилари бўлиши мумкин.

Ондансетрон қон айланиш тизимидан, биринчи навбатда жигарда кўп сонли ферментатив метаболизм йўли билан чиқарилади. Сийдик билан ўзгармаган ҳолда препаратнинг 5% дан камроғи чиқарилади. Перорал, мушак ичига ёки вена ичига юборилганида ондансетронни тақсимланиши бир хил: ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соат (кекса ёшли беморларда – 5 соат), мувозанатли концентрацияга эришилганда тақсимланиш ҳажми деярли 140 л. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 70-76% ни ташкил қилади. Ўртача даражада буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси 15-60 мл/мин) ондансетроннинг тизимли клиренси ҳам, тақсимланиш ҳажми ҳам камаяди, бунинг натижасида препаратнинг ярим чиқарилиш даври бироз ва клиник аҳамиятсиз ошади. Сурункали гемодиализдаги (текширишлар гемодиализ сеанслари орасидаги танаффусларда ўтказилган) оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ондансетроннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Сурункали оғир даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ондансетроннинг тизимли клиренси, унинг ярим чиқарилиш даврини (15-32 соат) ошиши билан сезиларли камаяди. CYP2D6 ферментининг йўқлиги ондансетроннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Ондансетроннинг фармакокинетик хусусиятлари такрор қўлланганида ўзгармайди. Перорал ондансетроннинг биокираолишлиги ва ярим парчаланиш даври кекса ёшли пациентларда бироз ошган бўлади.

Аёлларда препаратнинг перорал дозаси тезроқ ва кўпроқ даражада сўрилади, тизимли клиренси ва тақсимланиш ҳажми эса камроқ даражада бўлган.

Овқат истеъмол қилинганда препаратнинг биокираолишлиги бироз юқорироқ, лекин антацидлар биокираолишликка таъсир кўрсатмайди.

 

Қўлланилиши

Цитотоксик кимё- ёки нур билан даволаш оқибатидаги кўнгил айниши ва қусишни; операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш ва даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Цитостатик даволашни ўтказишда дозалаш тартиби қусиш реакциясининг яққоллик даражасига қараб шахсий белгиланади.

Ўртача эметоген кимётерапия ва нурбилан даволаш

Катталарга ичга қуйидагича буюрилади: дастлаб ўсмага қарши даволашни бошлашдан 1-2 соат олдин 8 мг, кейинчалик 8-12 соатдан кейин яна 8 мг дан буюрилади.

Кечки ёки узоқ давом этувчи кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун препаратни биринчи 24 соат давомида қўлланганидан кейин, 5 кун давомида 8 мг дан ҳар 12 соатда давом эттириш керак.

Абдоминал соҳани қисман юқори дозали нурланиш билан даволашда 8 мг дан ҳар 8 соатда буюрилади. Препарат кимётерапия ва нур билан даволашнинг бутун курси давомида, шунингдек у тугагандан кейин 1-2 кун (зарарати бўлганида 3-5 кун) қабул қилинади.

Юқори эметоген кимётерапия

Катталарга кимётерапияни бошлашдан 1-2 соат олдин 24 мг ондансетрон ичга (дексаметазон фосфат билан бир вақтда) буюрилади. Кечки қусишни олдини олиш учун кейинги кунлари 8 мг дан суткада 1 марта кимётерапиянинг бутун курси давомида, шунингдек у тугаганидан кейин 5 кун буюрилади.

Болалар. Ушбу дори шаклида препарат 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди. Болаларга дозалар тана юзасининг майдони ёки тана вазнидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ондансетронни 2 мг дозада қўллаш зарурати туғилганда, препаратни шундай дозалаш имкониятига қараб қўллаш керак.

Тана юзасининг майдони бўйича дозани ҳисоблаш. Бевосита кимётерапиядан олдин ондансетрон (инъекция учун эритма) 5 мг/м2 дозада бир марталик вена ичига инфузия кўринишида буюрилади, вена ичига юбориладиган доза 8 мг дан ошмаслиги керак. Препаратни перорал қўлланиши 12 соатдан кейин бошланади ва 5 кунгача давом эттирилади. Ондансетроннинг умумий суткалик дозаси 32 мг дан ошмаслиги керак.

Тана вазни бўйича дозани ҳисоблаш. Бевосита кимётерапиядан олдин ондансетрон (инъекция учун эритма) 0,15 мг/кг дозада бир марталик вена ичига инфузия кўринишида буюрилади, вена ичига юбориладиган доза 8 мг дан ошмаслиги керак. Кейинчалик иккита вена ичига инъекцияни 4 соатлик интервал билан юбориш мумкин. Ондансетроннинг умумий суткалик дозаси 32 мг дан ошмаслиги керак. Препаратни перорал қўлланиши 12 соатдан кейин бошланади ва 5 кунгача давом эттирилади.

Тана вазни

1-чи кун

2-6-чи кунлар

> 10 кг

0,15 мг/кг дан 3 дозагача ҳар 4 соатда вена ичига

Ҳар 12 соатда 4 мг перорал

Операциядан кейинги кўнгил айнаши ва қусиш

Катталарга 16 мг дан анестезияни ўтказишдан 1 соат олдин буюрилади.

Болаларга ушбу кўрсатма юзасидан Ондансетронни инъекция учун эритма кўринишида қўллаш тавсия қилинади.

Ондансетроннинг максимал суткалик дозаси 32 мг ни ташкил қилади, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун – 8 мг.

Барча даволаш турлари учун

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозалашни ўзгартиришга зарурат йўқ.

Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар

Буйрак фаолиятни бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасини ва юборишлар сонини ўзгартиришга зарурат йўқ.

Жигар шикастланган ҳолларда ондансетронни клиренси сезиларли пасаяди, плазмадан ярим парчаланиш даври эса ошади, шунинг учун препаратнинг максимал суткалик дозасини 8 мг гача пасайтириш лозим.

Спартеин/деприсоквиннинг метаболизмини бузилиши бўлган пациентлар. Спартеин ва деприсоквиннинг метаболизмини бузилиши бўлган беморларда ондансетроннинг ярим чиқарилиш даври ўзгармайди. Бундай пациентларда препаратни такрор юбориш, препаратнинг метаболизми шикастланмаган беморлардагидек концентрацияда бўлишига олиб келади. Шунинг учун бу гуруҳ пациентларда дозалаш тартибини ўзгартиришга зарурат йўқ.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар, қуйида берилган маълумотлар аъзо ва тизимлар бўйича ва уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000).

Иммун тизими томонидан

Кам: дарҳол авж олувчи туридаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, баъзида оғир анафилаксия реакциялари, эшакеми, бронхоспазм бўлиши мумкин.

Нерв тизими томонидан

Жуда тез: бош оғриғи.

Тез-тез: тиришишлар, ҳаракат бузилишлари (окулогир криз, дистоник реакциялар ва турғун клиник оқибатларсиз кечувчи дискинезия каби экстрапирамид реакциялар).

Кам: препаратни асосан вена ичига тез юбориш вақтида бош айланиши.

Марказий нерв тизимини сусайиши, парестезиялар.

Кўриш аъзолари

Кам: тез ўткинчи кўришни бузилишлари (кўзларда хиралашиш), асосан вена ичига юбориш вақтида.

Жуда кам: ўткинчи кўрлик, асосан вена ичига юбориш вақтида.

Юрак-қон томир тизими томонидан:

Тез-тез: қизиш ва қон оқиб келишини ҳис этиш.

Тез-тез эмас: аритмия, юрак соҳасида оғриқ (ST сегментини депрессияси билан ёки у сиз), брадикардия, артериал гипотензия, артериал гипертензия, тахикардия.

Нафас тизими ва кўкрак қафаси аъзолари томонидан:

Тез-тез эмас: ҳиқичоқ, йўтал.

Овқат ҳазм қилиш йўллари:

Тез-тез: қабзият, диарея, оғизни қуриши.

Гепатобилиар тизими:

Тез-тез эмас: жигар фаолияти кўрсаткичларини симптомсиз ошиши, жигар фаолиятини етишмовчилиги.

Умумий бузилишлар: ҳолсизлик, хушни йўқотиш.

Бу ҳолатлар, асосан цисплатин сақлаган кимётерапия препаратлари билан даволанадиган пациентларда кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Препаратнинг компонентларига ва 5НТ3–серотонин рецепторларининг селектив антагонистларига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятини етишмовчилиги, қорин бўшлиғидаги жарроҳлик операциялари;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганда онданстерон уларнинг метаболизмини тезлаштирмайди ва тормозламайди. Махсус тадқиқотлар Ондансетрон этанол, темазепам, фуросемид ва пропофол билан ўзаро таъсирга киришмаслиги кўрсатди.

Ондансетрон жигарнинг цитохром Р450 тизими ферментлари: CYP3A4, CYP2D6 ва CYP1A2 иштирокида метаболизмга учрайди. Ондансетрон метаболизмининг ферментларини турли-туманлиги туфайли, уларнинг биронтасини фаоллигини тормозланиши ёки пасайиши (масалан CYP2D6 генетик танқислиги) одатдаги шароитларида бошқа ферментлар билан компенсацияланади ва ондансетроннинг умумий клиренсига таъсир бўлмайди ёки жуда оз таъсир бўлади.

Фенитоин, карбамазепин ва рифампицин

CYP3A4 нинг потенциал индукторлари билан (масалан, фенитоин, карбамазепин ва рифампицин билан) даволанаётган пациентларда ондансетроннинг клиренси ошади ва унинг қондаги концентрацияси камаяди.

Оз сонли клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, ондансетрон трамадолнинг анальгетик самарасини пасайтириши мумкин

Ондансетронни QT интервалини узайтирувчи препаратлар билан бирга қўлланиши, QT интервалини қўшимча узайишига олиб келиши мумкин. Ондансетронни кардиотоксик препаратлар (масалан, антрациклинлар) билан йўлдош қўлланиши аритмияларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Жуда кам ҳолларда ва асосан ондансетронни вена ичига юборилганда ЭКГ да вақтинчалик ўзгаришлар, шу жумладан QT интервалини узайиши учрайди. Шунинг учун препаратни юрак ритмини ёки ўтказувчанлигини бузилишлари бўлган, аритмияга қарши воситаларни, β-адренергик блокаторларини олаётган пациентларда ва жиддий электролит бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ондансетрон ичак перистальтикасини бўшаштириши туфайли, препаратни қўлланганда нимўткир ичак тутилиши белгилари бўлган пациентларни синчков кузатиш керак.

Ондансетронни гепатотоксик кимётерапия препаратлари билан бирга олаётган болаларда жигар фаолиятини синчков кузатиш лозим.

Углеводларга толерантликни бузилиши, галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоз мальабсорбция каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар бу препаратни, таблеткаларнинг таркибига углеводлар, шу жумладан лактоза борлиги учун қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Препарат даволаниш даврида эмизишини тўхтатиш лозим.

Болалар. Препарат ушбу дори шаклида 3 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Даволаш вақтида ондансетронга нисбатан шахсий реакция аниқлангунича, автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамланишини ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўришни бузилиши, қабзият, артериал гипотензия, транзитор антиовентрикуляр блокада билан кечувчи вазовагус бузилишлар.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш. Қусишга қарши чора-тадбирларни препаратнинг ўзини қусишга қарши таъсири туфайли қўллаш тавсия қилинмайди. Специфик антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.