Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Олазоль АЭРОЗОЛЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Олазоль АЭРОЗОЛЬ 80Г

24 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Олазоль АЭРОЗОЛЬ 80Г
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
CHLORAMPHENICOL,BORIC ACID,BENZOCAINE,HIPPOPHEAE OLEUM
Ishlab chiqaruvchi
(Алтайвитамины , Россия)
Chiqarilish shakli
штука
Farma. Guruh
Антисептические средства
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

60 г ва 80 г дан аэрозол алюминий баллонларда. Баллон пуркагич-учлик ва ҳимояловчи қопқопча билан картон қутида. Қўллаш бўйича йўриқнома матни қутига туширилади.

Таркиби

1 баллонга                     60 г                80 г

Чаканда мойи                 5,40 г              7,20 г

Хлорамфеникол             1,62 г               2,16 г

Бензокаин (анестезин)   1,62 г              2,16 г

Борат кислотаси             0,27 г              0,36 г

Ёрдамчи моддалар:

Троламин                        1,62 г              2,16 г

Сувсиз ланолин              0,27 г              0,36 г

Стеарин кислотаси         2,16 г              2,88 г

Глицерол                        5,40 г              7,20 г

Тозаланган сув               35,64 г            47,52 г

22 ва 142В, хладонларнинг аралашмаси

(дифторхлорметан+дифторхлорэтан)      6,00 г              8,00 г

Фармакологик хусусиятлари

Жароҳатларни битказувчи восита. Препарат оғриқсизлантирувчи ва антибактериал таъсир кўрсатади, экссудацияни камайтиради, тўқималарнинг регенерациясига ёрдам беради ва жароҳатларнинг эпителизацияланиш жараёнларини тезлаштиради.

 

Қўлланилиши

Инфекцияланган жароҳатлар (шу жумладан суст битаётган жароҳатлар), трофик яралар, куйишлар, эркин тери пластикаси, микробли экзема, қичишувчи дерматитларда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши:

Маълумотлар йўқ.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Жароҳат юзаси иложи борича йиринг, некротик тўқималардан тозаланади ва ҳар куни ёки кунора кўпикнинг биртекис қавати билан, жароҳатлар ва куйишларни очиқ даволашда эса – яллиғланишнинг характери ва шикастланган тўқималарнинг регенерациясининг босқичига қараб, суткада 1-4 марта қопланади. Даволаш курси даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Кўпикнинг бир текис қаватини ҳосил қилиш учун баллонни силкитиш керак (10-15 марта). Кўпик 1-5 см масофадан жароҳат юзаси бутунлай ёпилгунича қўйилади.

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар. Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш хақида маълумотлар йўқ.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Даволаш даврида тизимли антибактериал даволашдан фойдаланиш мумкин.

Бошқа сиртки дори воситалари билан қўллашнинг имконияти ва зарурати яллиғланишнинг характери ва шикастланган тўқималарнинг регенерациясининг босқичига қараб, даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Махсус кўрсатмалар

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Сақлаш шароити

15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, олов манбаларидан, иситувчи асбоблардан ва тўғри қуёш нурларидан узоқда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.