Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ОКСОЛИН МАЗЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ОКСОЛИН МАЗЬ 0,25% 15Г №1

3 000 so'mdan
(1881)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Dioxotetrahydrooxytetrahydronaphthaline
Ishlab chiqaruvchi
ЗЕЛЕНАЯ ДУБРАВА
Chiqarilish shakli
МАЗЬ
Farma. Guruh
Противовирусные препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

назал суртма 

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши фаолликка эга, грипп вирусининг ҳужайра мембранаси юзасидаги боғланиш жойларини блоклаб, ҳужайраларни уларга вирусни киришидан ҳимоя қилади. 

Фармакокинетикаси

Шиллиқ қаватига суртилганида препаратнинг тахминан 20% сўрилади. Организмда тўпланмайди ва сутка давомида асосан буйраклар орқали чиқарилади. 

Қўлланилиши

Вирусли ринитларни даволаш, гриппни олдини олиш учун қўлланади 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий.

Вирусли ринитни даволаш: бурун шиллиқ қаватига суртма кунига 2-3 марта 3-4 сутка давомида суртилади.

Гриппни олдини олиш учун: грипп эпидемиясининг кўтарилган ва максимал ривожланган даврида ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганда, бурун шиллиқ қаватига ҳар куни суткада 2-3 марта 25 кун давомида суртилади. 

Ножўя таъсирлари

Бурун шиллиқ қаватида тез ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси, ринорея. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болалар. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан бирга қўлланганида салбий кўринишлар аниқланмаган. 

Махсус кўрсатмалар

Препарат кўзнинг вирусли шикастларишларида қўллаш учун мўлжалланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. 

Сақлаш шароити

10оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.